close
close
Асосий мавзулар
5 май 2021

Отангга бор, онангга бор, ўртада сарсон ўлик

close

Навоий вилоятининг Хатирчи туманилик марҳум фермер Музаффар Муҳаммадиевнинг яқинлари вилоят ва туман прокуратураларига ишончсизлик билдирмоқда. 

Марҳумнинг қабри биринчи марта қариндошлари талаби билан очилгандан сўнг мурда 27 апрель куни иккинчи марта экспертиза қилинди. Бироқ иккинчи экспертиза жараёнига марҳумнинг яқинларини чақиришмаган. 

Марҳум – 55 ёшли Музаффар Муҳаммадиевнинг ўлиги 2020 йилнинг 6 ноябрида уйига яқин бўлган Қаҳрамон ариғидан топилган эди.

Туман суд экспертизасининг дастлабки хулосасида “марҳум алкоголь истеъмол қилгани ва сувга ўзи йиқилиб, нафас йўлига сув кетиши оқибатида вафот этгани” айтилганди. 

Иккинчи экспертиза эса марҳум аввал ўлдирилиб, сўнг сувга ташланган, дея хулоса берди. Шу асосда Навоий вилояти прокуратураси томонидан гумондорларга нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси “ж” банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) бўйича иш қўзғатилди.

Иш юзасидан тергов-суриштирув жараёнлари олиб борилаётган бир пайтда дастлабки экспертизани ўтказганлар Республика суд тиббий экспертизаси илмий-амалий форонсик маркази томонидан берилган хулосалардан норози бўлиб, қайтадан экспертиза талаб қилди. 

“Биз Бош прокуратурага ҳамда вилоят прокуратурасига қабр очилиши ва мурда қайта экспертиза қилинишига қатъий қарши эканимизни ёзма равишда тақдим қилган эдик, – дейди марҳумнинг акаси Ҳамро Мустафоев. – Чунки экспертиза натижасида укамнинг ички органларидан ҳеч нарса қолмади. 

Улар экспертиза хулосасига шубҳа билан қарашганига ва Хатирчи тумани масъуллари ўтказган юзаки ёлғон экспертиза натижасини маъқуллаш ҳаракатида экани учун қабр очилишига қарши эдик. Аммо барибир очишди”.

Марҳумнинг акаси Ҳамро Мустафоев бу масалада адолат истаб, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоевага мурожаат йўллаган ва Навоий вилояти прокуратурасига ва прокуратура органларига ишончсизлик билдирган.

Мурожаатда Навоий вилояти прокуратураси экспертиза натижалари билан танишиш учун тиш-тирноғи билан қаршилик қилаётгани ва уларни беришдан бош тортаётгани айтилган.  (Бу ҳақда “Элтуз”да материал эълон қилингандан сўнг марҳумнинг яқинларига хулоса билан танишиш ҳуқуқи берилган эди).

“Навоий вилояти ва Хатирчи тумани прокуратуралари нега марҳум укамнинг мурдасини бизнинг розилигимизсиз иккинчи марта қайта эксгумация қилди? Нега марҳум укамнинг ишини вилоят прокурутураси ўрганаётган бир вақтда Хатирчи туман прокуратураси ҳам аралашмоқда? 
Навоий вилоят прокуратураси нега Хатирчи тумани, Бухоро ҳамда Қашқадарё вилояти идоралари ўтказган экспертиза вақтида ўз эътирозларини билдирмади? Уларнинг хато ва камчиликларига нега кўз юмди? 

Республика суд тиббий экспертизаси илмий-амалий форонсик маркази ўтказган экспертиза натижалари шаффоф ва адолатли эканига ишончимиз комил бўлса-да, нега Навоий вилояти прокуратураси бундан шубҳада? 

Вилоят прокуратураси нега республика идорасига нисбатан ишончсизлик билдирмоқда? Бунга қонуний асоси борми? Нега вилоят прокуратураси гумондор шахсларни қонуний тергов қилмасдан, ишни орқага сўриш ва ҳар хил асоссиз важлар кўрсатиш билан оввора?” дея мурожаат қилган Т.Норбоевага марҳум фермернинг акаси Ҳамро Мустафоев.

Марҳум Музаффар Муҳаммадиевга тегишли “Шерали Бобур 2018” фермер хўжалигига 49 йилга ажратилган ер майдонининг туман ҳокими қарори билан 3 нафар фуқарога ўтказилиши ўзаро келишмовчиликларга сабаб бўлган.

Марҳум фермер 5 ноябрь куни Навоий вилояти маъмурий судида ўз даъво аризаси бўйича иштирок этган. Айбланувчи томон – ўша вақтдаги туман ҳокими Ғафур Алиев судда иштирок этмаган ва суд бошқа кунга қолдирилган. 

Ўлимидан кўп ўтмай эса марҳум фермер судда ғолиб, деб топилиб, туман ҳокими маъмурий жавобгарликка тортилган.

Тағин ўқинг
8 август 2019
“Элтуз” нашри собиқ сиёсий маҳкум Муҳаммад Бекжон қамоқда ёзган “Қўрқувнинг нариёғида” иккинчи китоби 12-қисми аудиоверсиясини тақдим этади. Китобнинг бу ...
10 феврал 2021
Қул нечун қул, чунки у бўйнидаги занжирга сиғинади. Кейинги дастурни тайёрлаш ниятида навбатдаги туман прокуратурасига бордим. Раҳбар билан кўришиб, ...
24 август 2020
Бишкекдан махсус ҳарбий самолётда 22 август куни Тошкентга олиб келинган журналист Бобомурод Абдуллаев Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тарафидан саккиз ...
17 март 2018
Журналист Бобомурод Абдуллаев билан бирга давлат тўнтаришида айбланиб судланаётган тадбиркор Равшан Салоевнинг адвокати ўз мижозини айбига иқрор бўлишга ва ...
Блоглар
29 апрел 2021
Феминизм дея оғизларингнинг икки четида тупук ялтираб тиржаясизлар, ўзларингча иякларингни кўтариб киноя қиласизлар, гўё бизнинг ...
26 апрел 2021
Давлатнинг кўп йиллик зулми сезиларли ортга чекингандан сўнг кўплаб ўзбеклар интернетда ислом динини қатъийроқ талқин ...
25 апрел 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобининг давоми. Матннинг аудиоверсиясини муаллифнинг ўзи ўқиган. Боши “Элтуз” ...