close
close
Асосий мавзулар
1 феврал 2025

Фарғоналик фермерлар янги технологияни ишлатишга мажбурланмоқда

close

Фарғона вилоятида фермерлар сув тежовчи технологияларни жорий қилиш учун ҳокимият томонидан мажбурланмоқда. Бироқ, бу жараён қонунбузарлик ва манфаатлар тўқнашуви билан амалга оширилмоқда. 

Фермерлар фақат вилоят ҳокими, Хайрулло Бозоровга тегишли бўлган “Томчи Дунёси” МЧЖ билан шартнома тузишга мажбурланмоқда. Вилоят ҳокими барча туман ҳокимларига ва прокуратурага топшириқ бериб, фермерларни мажбуран олиб келиш орқали мана шу компания билан шартнома имзолаттирмоқда. 

Ҳозиргача 3000 гектар майдон учун шартномалар тузилган, бу тахминан 75 миллиард сўмлик маблағни ташкил этади.

Президентнинг тегишли қарорига кўра, фермерлар томчи сув тизимини жорий этиш учун реестрдаги 160 дан ортиқ қурилиш корхоналаридан ўзлари хоҳлаганини танлаш ҳуқуқига эга. Бироқ бу қарор қўпол равишда поймол этилмоқда. 

Ҳокимият бошқа компанияларни шартномалардан четлаштириб, “Томчи Дунёси”га мутлақ монополия яратиб берди. Бошқа қурилиш компаниялари билан тузилган шартномалар бекор қилинмоқда.

Фермерлардан бирортаси ҳам қурилиш ишларини бажарадиган компания вакилларини кўрмаган бўлса-да, улар шартномалар тузиб беришга мажбур қилиняпти. Ҳолбуки, шартнома имзолашдан аввал фермер қурилиш компанияси билан иш шароитларини муҳокама қилиши ва ер майдонига олиб бориб ишлар сифатини баҳолаши шарт.

Бу ҳодисаларга нисбатан фермерлар қаттиқ хавотирга тушмоқда. Янги шартномалар фермерларнинг бўйнига янада катта кредит юкини юкламоқда. Уларнинг айтишича, 2024 йил пахта мавсумида фермерларнинг 80% молиявий зарар кўрган. Солиқ ва ижро божлари бўйича қарздорлик ҳаддан ташқари ошган бир пайтда, уларни энди мажбуран сув тежовчи тизимлар учун ҳам кредитга ботирмоқдалар.

Мазкур компаниянинг жиноий ҳаракатлари бир неча йил олдин ҳам кузатилган. 2022 йилда “Томчи Дунёси” Фарғона вилоятининг бир нечта туманида фермерлар билан шартнома имзолаб, пулларни олиб, қурилиш ишларини тўлиқ якунламасдан алдаган эди. 

Бугун эса бу компания Фарғонадаги «Нефтчи» футбол клубига ҳомийлик қилиб, иккита футболчи сотиб олиб берган. Лекин бунинг натижасида бутун вилоят фермерлари жабр кўрмоқда.

Фермерлар адолатсизликдан норози: “Президент қарори вилоятларда бир тийинга айланиб қоляпти. Доимгидек калтак фермерларнинг бошида синяпти. Бизга нисбатан мажбурий қарорлар тўхтамайдиганга ўхшайди.”

Фермерлар савол беришмоқда: “Қачонгача биз мажбурланамиз? Қачон ўз ҳолида ишлаш имконияти туғилади?” Афсуски, ҳозирча бу саволларга ҳеч ким жавоб бермаяпти.

Тағин ўқинг
14 январ 2019
Ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига айни саволни ташлаган рассом Туз 14 январга қадар бир-бирига қарама-қарши юздан зиёд жавоб олди. Айрим умумий ...
26 декабр 2023
Ғаллаорол суди танишини Туркияга жалабликка юбормоқчи бўлган аёл озодлигини уч йилга чеклади. Суд 23 ёшли судланувчи Озода Ҳазратқуловани Ўзбекистон ...
20 сентябр 2016
Халқаро коррупцияда айбланиб ишдан кетган ҳукумат мулозими Абдулла Ориповнинг қайта лавозимига қайтарилганини рассом Адолат Eltuz.com нашрига жўнатган янги суратида ...
19 феврал 2024
Ўзбекистонда  лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузганлиги учун 6 та хусусий олий таълим маскани лицензияси бекор қилинди. Олий ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...