close
close
Асосий мавзулар
8 феврал 2025

«Уздипломат» тадбирига тўсқинлик қилинди

close

“Уздипломат”нинг «йил танлови» Новвот кафесида ўтди. Энди бир бошдан гапирсам. Зарафшон киноконцерт залида бўлиши келишилганди. Аммо бир кун олдин Зарафшондаги ҳамма ходимларнинг (ҳатто қоровул ва фаррошларнинг) телефони ўчиб қолди.

Ташкилотчи Анора Содиқова ҳеч ким билан боғлана олмади. 60 га яқин номидан от ҳуркадиган журналист ва фаоллар етиб келганида Зарафшон киноконцерт залида отнинг калласидай қулф осилганини кўришди. Кейин кимдир келиб свет авария бўлибди «ашинга атмен» деб шипшитган.

Ундан кейин Зарафшон олдига йиғилган жумбул жамоат кўчани ўзидаëқ тадбирни ўтказиб қўйишмоқчи бўлувди. Худонинг қудрати билан ҳамманинг интернети ўчди қолди. Ҳатто шу атрофда гул музқаймоқ сотадиган холаларникиям.

Атрофда эса башараси отнинг асбобига ўхшаш туссиз турқи совуқлар кўпая бошлади. Кимдир кунчиқар тарафдан шаллақи хотинлар обони келмоқда, деди. Яна кимдир кунботардан диний рижоллар бостириб келяпти, деди.

Вазият таҳликалли тус олди. Шунда йиғилганлар шу яқин атрофдаги «Новвот» кафсеидан сиëсий бошпана топишди.

Уздиопломат танловига кўра, энг яхши маткотиб, энг яхши ҳоким каби мартабалар берилиши керак эди. Аммо ҳукумат идораларидан итам кемади.

Ҳукумат боқувидаги блогерлар ҳам куйган латта ҳидини олдиндан билган шекилли қорасини кўрсатишмади.
Соат иккилардан ўтиб ҳамма уй уйига тарқалди.
Бу аҳли қалам «Б. вазир бошчилигидаги ҳукумат фақат Элтузга қарши уруш очди» деб ўйлаган бўлса хато қилади.

Ўрисдан понятка олган Б. вазир тўрт тарафга қараб эркин матбуотни тор мор қилиш учун кўтига лунгисини кийиб, ëғочга тош бойлаб, кўчага чиқди.

Қор ҳамманинг бошига ëғади. Аммо ҳар ким ўз бошидаги қорни ўзи курайди.

Тағин ўқинг
17 ноябр 2024
Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети биноси 9 қават. Лифтдан фақат профессор-ўқитувчилар ва ходимлар фойдаланиши мумкин. Талабаларга эса зинадан ...
4 октябр 2018
Дубайдаги қимматбаҳо меҳмонхонага 2 октябрда келиб жойлашган Гулнора Каримова аслида россиялик миллиардер Сулаймон Каримовнинг қизи қизи экани билдирилмоқда. Бундан ...
6 январ 2022
Ўзбек мухолифат лидери Муҳаммад Солиҳ Элтуз мухбири билан суҳбатда Қозоғистондаги воқеаларга муносабат билдирди. Ўзбекистон «Эрк» демократик партияси лидери Муҳаммад ...
6 июл 2016
Ўтган ҳафта АҚШ Давлат департаментиннинг трафикинг бўйича янги ҳисоботида янги рейтингида Ўзбекистон пахтачиликдаги мажбурий меҳнат боис энг паст даражага ...
Блоглар
8 феврал 2025
Шу пайтгача «Анора» деган икки фильм олинди. Биттаси етим қизнинг ашлачи бўгани ҳақида¸ яна биттаси ...
23 январ 2025
Ўзбекистон мудофаа вазири Холмухаммедов босқинчи газанда Россия билан 2026-2030 йилларда ҳарбий соҳада стратегик ҳамкорлик дастури ...
20 январ 2025
Ўзбекистон президенти уйида йиртқич ҳайвон¸ илон ва хашаротларни боқадиганлар жазоланиши ҳақидаги қарорни 16 январь куни ...