close
close
Асосий мавзулар
27 март 2025

Туркияда ҳукуматга қарши норозилик кучаймоқда

close

Туркияда бўлаётган намойишлар ҳақида ўзбек сегменти нима деб валдираса – валдиради, алжираса – алжиради. Индамай, кузатиб бордим. Ўзбекистонда нечта сиёсий партия борлигини билмайдиганлар Туркия ички сиёсатида юзага келган танг вазият ҳақида билдираётган фикрларни, худди, космик кемада Ойга учмоқчи бўлган ёш болага ўхшатдим.

1992-96-йилларда Туркияда ўқиганман. 2005-2008-йилларда яшаб-ишлаганман. Мамлакатни ичидан билган киши сифатида таҳлилий фикр билдиришга қарор қилдим. Зора, бир неча кишининг онгини оширишга ёрдам берса – мен мақсадимга эришган бўламан. Пучаклар эса пучаклигича қолаверади.

Ражаб Тоййип Эрдўған Туркияни 2000-йиллар бошларидан бери бош вазир, кейинчалик эса – президент ўлароқ бошқармоқда. Тахтда ўн йилдан ортиқ қолган одамда ўзига ишонч пайдо бўлиб, иложи борича кўпроқ қонуний кучни ўз қўлига олишга, эркин матбуотни бўғишга уриниши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир.

Туркия халқи сиёсий жиҳатдан ўта фаоллиги билан танилган. Ўзбекистондагига ўхшаб, тепадан берилган рўйхат бўйича сайланиш амри-маҳол. Чунки, ҳар қайси сайлов участкасида партиялар вакиллари кузатувда туришиб, ҳеч қандай сохтакорлик қилинишига йўл бермайди. Шунинг учун, сайловлар демократик руҳда ўтиб, демократик давлатлар томонидан тан олинади. Бу борада Ўзбекистон тош даврида десам асло муболаға бўлмайди.

Мен ҳозирги парламент тузилишига диққатингизни қаратмоқчиман. 2023-йил март ойида парламент ва президентлик сайловлари ўтказилди. Парламент сайловларида «Жумҳур Иттифоқи» таркибидаги Эрдўғаннинг АК Партиси 36,6%, МҲП – Миллиятчи Халқ Партияси 10.07%, Янгитдан Рефаҳ Партияси 2,8% овоз олди.

«Миллат Иттифоқи» тузган мухолифатчи Жумҳурият Халқ Партияси 25,3%, ИЙИ (яхши) Парти 9,8% овоз олди.

Бўлгинчи курд партиялари Туркияда курд тили ҳам давлат тили деб эълон қилиниши, ўқув юртларида курдча таълим бериш ҳуқуқига эришиш, расмий идораларда курдча эркин қўлланилишини таъминлаш ва, охир-оқибатда, мамлакатнинг жануби-kunchiqаrini алоҳида Курдистон давлатига айлантиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Курд партиялари террорист деб эълон қилинган Курдистон Ишчи Партияси асосчиси, ҳозир умрбод қамоқ жазосини ўтаётган Абдуллаҳ Ўжаланни ўз йўлбошчиси деб билади. Партиянинг анчагина аъзоси кундузи расмий партия ишларини юритса-да, кечаси террорислар билан ишбирлиги қилиши ҳақида кўплаб фактлар бор.

Шунинг учун, курд партиялари тез-тез суд қарори билан ёпиб қўйилади. Улар эса бошқа ном билан янги партияни рўйхатдан ўтказаверишади. Икки йил олдинги сайловлардан олдин курд Демократик Жамият Партияси ёпилгач, Яшил Сўл Партия номи билан сайловда қатнашиб, 8,8% овоз олишга эришди. Бу эса унга 600 кишилик парламентда 65 та депутатлик мандати берди.

Сайловда Эрдўғаннинг «Жумҳур Иттифоқи» мутлақ кўп – 323 депутатлик мандати олиб, парламентда ўз қонун лойиҳалари ўтказилишини таъминлади. Қолган 212 мандат эса асосий мухолифатчи «камолчилар» ёки «сўлчилар»га кетди.

Эсингизда бўлса, президентлик учун илк турда номзодлардан ҳеч бири 50% + биттадан кўп овоз ололмагани учун, иккинчи тур сайлови ўтказилганди. Сўлчи (ёки айрим ўзбекларга кўра «атеист») ЖХП сайловда юта олиш учун курд Яшил Сўл партияси билан ҳамкорлик қилишга мажбур бўлди.

Буни АК Парти ва миллиятчилар «террористлар билан ҳамкорлик, мамлакатни бўлиш» деб эълон қилишди. Сайловнинг иккинчи турида Эрдўған зўрға 50,5% га яқин овоз олиб, курсисини сақлаб қолганди. Истанбул шаҳар ҳокимияти эса сўлчи Экрем Имамўғлу қўлида қолди.

Мен 9-март куни Истанбулда эдим. Эрталаб телевизорда хабарларни кўрдим. Унда Экрем Имамўғлу қўлида ишлайдиган бир неча шахс тендерларда пора олгани иддаоси билан қамоққа олингани айтилди. Шунда, мен бу катта довул даракчиси эканлигини сезгандим. Адашмабман.

Кутилганидек, ишнинг бошида Экрем Имамўғлунинг ўзи тургани иддао қилиниб, қамоққа олинди. Унинг қурилиш компанияси давлат қўлига ўтди. Туркия Конституциясига кўра, президент олий маълумотли бўлиши шарт. Уни қаранг-ки, Экрем Имамўғлу анча йиллар олдин олган университет дипломи «тартиб-қоидадан четга чиқиб олинган» важи билан, бекор қилинди.

Бу билан ҳозирги президент ўзининг икки йилдан кейин ўтказилиши кутилаётган президентлик сайловларидаги энг ашаддий рақибини йўқ қилишга эришмоқчи. Буларнинг ҳаммаси сўл кучлар кўчаларга ёпирилиб чиқиб, ҳукуматга қарши йирик намойишлар ўтказилишига олиб келди.

Турк лираси курси қулаб, мен Истанбулдалигимда 1 доллар 36 лирага тенг бўлган турк валютаси 41 лирага кўтарилиб кетди. Бундай ҳолатда, ҳар қандай мамлакатнинг Марказий Банки курсни барқарорлаштириш учун ўз заҳирасидаги долларларни сотишга чиқаради. Шу оддий ҳақиқатни англамаган айрим «донолар» «Туркия бир кунда 10 миллиард доллар зарар кўрди» деб пост қўйишди.

Ҳолбуки, 19-21-март кунлари Марказий Банк 21 миллиард доллар сотиб, курс бирмунча тушишига эришганди. Турк телевидение ва радиоларини назорат қилувчи РТУК ташкилоти намойишларни жонли ёйинлашни тақиқлади. Кўплаб журналистлар қамоққа олинди.

Ҳозир юзага келган вазиятнинг нозик томони шунда-ки, намойишчилар ичида бўлгинчи курд партияси тарафдорлари ҳам жуда кўпдир. Улар аҳволни ўз мақсадлари томонига буриб юбориши ёки ҳукумат намойишчиларга ён босиши сиёсий вазиятни чигаллаштириши мумкин. Бу эса бизга қардош давлатда катта бошоғриғига олиб келиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.

Юқоридаги фактларнинг мағзини яхшилаб чақинг. Оғзингизга келган илк гапни шалдиратиб ёзишдан тийилинг. Зеро, мия одамга уни ишлатиб, хулоса чиқариш учун берилган.

Бахтиёр Шоҳназар,

Куба, 27.03.2025.

Тағин ўқинг
12 октябр 2020
Москвада янги туғилган чақалоқни метронинг кириш жойида қолдиргани учун ўзбекистонлик фуқаро суд қилинмоқда. У 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши ...
19 март 2021
Рассом Элсевар
14 июн 2016
ШҲТ саммити яқинлашган сайин ўзбек ҳукуматининг ҳўжакўрсин тадбирлари кўлами ортмоқда. Расмийлар ўз ҳаракатларини Вазирлар маҳкамасининг “Тошкент шаҳри магистрал кўчаларини ...
29 январ 2020
Бош вазир Абдулла Арипов 28 январь куни коронавирус хатари бўйича йиғилиш ўтказди. Ҳар бир идора ва ташкилотлар, шу жумладан, ...
Блоглар
28 март 2025
Ўзбек блогосфераси ҳақиқий жиннихонага айланди. Ишсиз, пулсиз қолган бирор бекорчи ёнига ўзига ўхшаган бекорчини олиб, ...
24 март 2025
Сўнгида Турк халқи уйғонди. Тек миллат ўлароқ бутунлашди. Ҳақсизликларга, халқнинг қонини ичиб нонини яримта қилаëтганларга¸ ...
20 феврал 2025
Лиссабондан 80 км узоқдаги Минде деган шахарчада қулф калит сотадиган дўкон банкрот бўлди.Ҳеч ким қулф ...