Минде шахрида уйлар қулфланмайди
Лиссабондан 80 км узоқдаги Минде деган шахарчада қулф калит сотадиган дўкон банкрот бўлди.
Ҳеч ким қулф калит олмай қўйди. Уйлар ҳам машиналар ҳам деярли қулфланмайди.
Одам узоқ сафарга кетса калитни эшик олдидаги полос тагига қўйиб кетади. Қўшнилар баъзан кириб деразани очиб уйни шамоллатиб туришади¸ гулларга сув қуйишади.
Минде шахар полицияси анча вақтдан бери ўғирлик жиноятини текширмай қўйди. Чунки бундай жиноят деярли йўққа чиқди.
Миндедаги кафега кириб кофе ва ширинлик олдим. Кафе терминалида картам ишламади. Ëнимда нақд йўқ эди.
Кафе сотувчиси «ош бўсин¸ бир сафар меҳмоним бўлдингиз¸ бу бизга шараф» деди. Айнан шундай деди¸ гугл таржима қилиб кўрдим.
Минде ëнида катта супермаркет бор пинго досе деган. Шу супермаркет олдида деҳқонободдан келган ўзбек йигит Болтабой Эгамбердиев бир эксперемент ўтказди.
Болтабой пул тўла ҳамëнини «билдирмай» дўкон олдига «тушириб қолдирди» ва ўша дўкон олдидаги кафеда ўтириб ҳамëн саргузаштини кузата бошлади.
Дўкондан чиқиб кетаëтган 50 яшар атрофидаги бир кал киши ҳамëнни кўриб уни ердан олди ва магазинга қайтиб кириб кассадаги сотувчига берди. (магазинда секурите қоровул йўқ)
Болтабой бориб кассирга ҳаëнимни йўқотдим дейиши билан сотувчи сўроқ саволсиз ҳамëнни бериб юборди.
«Видеокузатувни текширай»¸ «сеники эканига далилинг борми» деб сўрамади ҳам.
Минде шахарининг шиори «одамларнинг сўзига ишонинг» деган маънони беради.
Бу шунчаки шиор эмас балки бу шаҳарда яшайдиганларнинг ҳаëт тарзи.
Буни деҳқонободлик Болтабой Эгамбердиев тасдиқлай олади. Ишонмасангиз ўзидан сўранг.
Рассом Туз