НАМАНГАНДА ЭРКАК ЎНЛАБ ОДАМЛАР ОЛДИДА ЎЗ ХОТИНИНИ ПИЧОҚЛАБ ЎЛДИРДИ
Наманган вилояти Поп туманида эркак дўконда хотинини пичоқлаб ўлдирди. Бош прокуратура хабарига кўра, аёл воқеа жойида вафот этган.
Хабар қилинишича, ҳолат 17 май куни соат 11:30 ларда Поп туманида содир бўлган. 1997 йилда туғилган Р.Б. Поп тумани, “Қўшминор” МФЙ, Гагарин кўчасидаги савдо дўконига келиб, турмуш ўртоғи — 1999 йилда туғилган Х.Н. билан аввалдан бўлган оилавий келишмовчилик сабабли ўзаро жанжаллашган.
Шу вақт у савдо дўкони олдига ўрнатилган нон сотиш учун мўлжалланган пештахта устида бўлган хўжалик пичоғи билан аёлига ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказган. Оқибатда аёл ҳодиса жойида вафот этган.
Воқеа телефон камераларига муҳрлаб қолинган. Атрофида ўнлаб одам йигитни қайтаришга уринмаган. Улар бир соатга яқин тортишишган. Қўшнилар ва дўкондаги шахслар уларни ажрата олмаган. Қўлида пичоқ тутган йигит уларни саросимага солиб қўйган. Натижада бир аёл бу ёруғ жунёни тарк этди.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман прокуратураси томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи ушланган.