Элтуз портали: Сув исрофи, уй подвалидаги сассиқ кўлмак
Элтуз парталига келган навбатдаги бешта хатни ўқиб эшиттирамиз.
Илк хатимиз Жиззахдан.
«Ассалому алайкум. Жиззахдан мурожаат қилаяпман.
Ҳар куни шу ердан ўтаман ва кўраманки, сув беҳуда исроф қилиниб, кўлмак ҳосил бўлмоқда. Сув ҳатто асфалт йўлгача оқиб чиқади. Бу жойда бир рус амаки ишлайди, сувга қараб туради. Мен ҳолатни айтсам, у виждонсизларча қўл силтаб қўяди.»
Иккинчи мактуб эса Самарқанддан.
Кўп қаватли уйларда яшовчилар ёрдам сўрамоқда
Самарқанд шаҳри, Қорасув массиви, 99-уй аҳолиси узоқ йиллардан бери жиддий муаммога дуч келмоқда.
Аҳоли вакилларининг айтишича, мазкур уй подвалидаги ҳолат ниҳоятда хавфли. Эшак балик боқилса бўладиган даражадаги ҳўл ва ифлосликда сув ҳаттоки элэктр шитларига қадар етиб борган. Бу ҳолат бир нэча йиллардан бери давом этмоқда, бироқ масъуллар томондан ҳеч қандай амалий чора кўрилмаган.
«Нур Шарқ Тэсс» ширкати ва шаҳардаги сув таъминоти ходимларига бир нэча бор мурожаат қилинган бўлса-да, муаммо ҳал этилмаяпти. Аҳолининг энг катта хавотири — уй 14 қаватли бўлиб, ҳозирги ҳолатда қулаб тушиши ҳеч гап эмас.
Фуқаролар масъул ташкилотлар, хусусан ширкат раиси ва сув таъминоти ходимлари жиноий жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда. Улар вазиятни назоратга оладиган, хавфсизликни таъминлайдиган бирор расмий шахс борлигига умид билдирмоқда.
Яқин орада фожиа юз бермаслиги учун тэзкор чоралар кўрилиши лозим. Акс ҳолда, оқибатлари огир бўлиши мумкин.»
Учинчи мурожаат Учқўргон тумани Учкуприк мфйдаги йул аҳволи
«Масъуллар умуман қарамайди. Учкоʻприк мфй оралиқда жойлашиб қолган. Ҳар томондан кэлса ҳам маҳалла эътиборсиз қолиб кетади.
Ҳаттоки тез тиббий ёрдам мошинаси ҳам шу йул сабабли келмаслигини айтмоқда»
Тўртинчи мурожаат Навоий шаҳридан.
«Марказий йўл бўйидаги колодэтсдан канализатсия чиқиндилари бир неча ойдан бери ариқка оқиб ётибди. Пиёдалар йўлини эгаллаб олган бадбўй ҳиддан аҳоли азият чекмоқда. 34-мактаб ўқувчилари ҳам шу ердан ўтишга мажбур бўлмоқда.
Мутасадди ташкилотлардан бу муаммони бартараф этишда амалий ёрдам беришларини сўраб қоламиз.»
Ва энг сўнгги муожаат Хоразм вилоятидан:
Ассалому алайкум ҳурматли Элтуз!
«Ушбу ҳолат Қўшкўпир тумани “Янги Ўзбекистон” массивида жойлашган кўп қаватли уйлар атрофидаги ачинарли вазият ҳақида. Канализатсия тизими ёрилиб, уйларнинг подвал қисми ва кўча атрофи ифлос сувлар билан тўлган.
Маълумки, Хоразм вилоятида кунлар тобора исиб бормоқда. Бу канализатсия чиқиндиларидан одамлар ис газидан заҳарланиб, турли касалликларга чалинмоқда. Афсуски, мас’уллар жим – ҳэч ким бу муаммо юзасидан ҳаракат қилмаяпти ва ўз хатосини тан олишни истамаяпти.
Сиздан илтимосимиз – ушбу муаммонинг ечимини бизга кўрсатинг ёки уни ҳал қилишда ёрдам бэринг.»
Якун: Бу Элтуз порталига келаётган мактубларнинг сунгги бештаси эди. Уларни сизга Шахина етказди. Эслатиб утамиз, хатларда акс этган иддаолар уларнинг муаллифларига тегишлидир. Элтуз портали телеграмда алохида бот шаклида очилган,, сиз хам у ерга уз шикоятларингизни,эьтирозларингизни юборишингиз мумкин. Видео юзасидан изохлар колдиринг, лайк босинг, каналимизга обуна булинг.