сешанба,
4 ноябр 2025
1 ноябр 2025
Покистон мудофаа вазири толибларни «ғорларга қайтариши»ни билдирди
Афғонистон билан Истанбулдаги муваффақиятсиз тинчлик музокараларидан сўнг, Покистон мудофаа вазири Хожа Асиф Исломобод «Толибон режимини бутунлай йўқ қилишга ва уларни яна ғорларга қайтаришга» тайёрлигини билдирди.
Покистон расмийлари Қобулни музокараларнинг барбод бўлишида «тинчликдан қочиш ва айбни бошқага ағдаришда» айблади.
Покистон ҳудудидаги қатор ҳужумлардан сабаб Исломобод Афғонистондан ҳаракат қилаётган жангариларни айблаганидан сўнг, икки давлат ўртасидаги кескинлик кескин ошган.
