close
close
Асосий мавзулар
4 ноябр 2025

«Гулнор» 16 қисм (Орзу йўлидаги учрашув)

close

Салим ёқимтой, самимий, эътиқодли бир улкичи эди. Айни пайтда унда тадбиркорлик қобилияти ҳам бор эди. Зиё Туғло деган ўртоғи билан бир ширкат қуриб, катта ишлар бошлаб юборганди. Аҳмад кейинги йилларда унинг Туркманистонда ҳам баъзи қурилиш ишлар қилаётганини эшитганди. 

Яқинда Ўғуз Думоннинг ўша “Хаёл парки” ҳақидаги мақоласини қирқиб, Салимга жўнатганди. Бунга жавобан, Салим шу мавзуда қисқа мактуб юборди: “Хўжам, август охирида “Мaрти таътил овули”да бўламиз. Рафиқангиз ва Ўғуз Думон билан бизнинг меҳмонимиз бўлсангиз яхши бўларди”.

Ўғуз Аxмад домладан бу хабарни олганида эндигина татаристондан, Қозондан қайтганди. “Турк ўчоқлари” ёшларининг Қозонда ўтказилган курултойида Гулнор билан бирга бўлганди. Тўғриси, Гулнорнинг ҳам бу қурултойга келишини эшитиб, “Турк ўчоқлари” марказига бориб, ўзини Қозонга борадиган ёшлар рўйхатига киритишга эришганди.

Қозонда Ўғуз Аxмад Эржиласуннинг ўғли билан ҳам учрашганди. Бу Ўғузга сюрприз бўлди. “Турк ўчоқлари”нинг ёш аъзолари бу қурултойни ташкил қилиб, ажойиб иш бажарган эдилар. Ўғуз у ерларда унутилмас соатларни яшади, Сибирдан, Чувашиядан келган турклар билан суҳбатлашди, уларнинг ранг-баранг қўшиқларини тинглади. Ораларида Олтойдан келган ҳақиқий шомонлар ҳам бор эди. Ва албатта Ўғузнинг энг катта севинчи Гулнор билан бирга бўлиш эди. Ўрмон ичида қурилган чодир икки ёшни абадий бир-бирига боғлаганди.

Ўғуз телефонда Аҳмад домла таклифига, бир оз иккиланиб бўлса-да, розилик беришга мажбур бўлди. Ўғузнинг бормаслик учун баxонаси Гулнорнинг август охирида Tуркияга келаётгани эди. Аҳмад домланинг “уни ҳам олиб кел”, дегани Ўғузни чорасиз қилди. Балки, Мармарис сафари Гулнор учун ҳам гўзал таътил бўлар, деб ўйлади у.

***

Мармара денгизининг мовийлиги ва оқшомнинг салқини нафис манзара вужудга келтирганди. Аслида, буни “манзара” дейиш ҳам тўғри бўлмасди. Чунки, фақат муайян макондаги кўриниш эмас, вақтнинг ҳар хил ранг, сас ва xарорат даражаси ҳам бу “манзара”нинг парчалари эди. Балки бу манзарадан кўра “xолат” сўзига кўпроқ тўғри келарди.

Аxмад ва Гунаш денгиздан чиқиб, кийинишди. Сўнгра Салимнинг вилласидаги кенг балкондаги креслоларга ўтирдилар. Бир оз ўтиб, Ўғуз ва Гулнор ҳам уларга кўшилди.

– Яна икки меҳмон келиши керак, — деди Салим, — xозир келиб қолишар.

Гунаш билан Аxмад қаҳва ютимлаб, манзаранинг нафосати тўлқинида сузардилар. Гулнор эса дунёда бундай гўзалликнинг бўлиши мумкин эмаслиги ҳақида ўйларди…

– Марxабо, Салим бей, — деган овоз эшитилди ва балконда ғоят гўзал бир аёл пайдо бўлди.

Салим:

– Сизга Ойдон хонимни танитай, Ойдон хоним менинг меъморларимдан бири. Америкада меъморлик бўйича илмий иш ёқлаган. Бир неча бинода имзоси бор. Аммо Кўҳна Дунёда илк имзосини Ашхабоддаги “Туркманистон” отели лойиҳасига қўйди, — деди.

Кейин меҳмонларни Ойдон хонимга танитди.

– Мана, сўнгги меҳмонимиз xам келди, — деди Cалим.

– Марxабо, Салим бей, марxабо Аxмад бей, — деди балконга кирган қотмадан келган киши.

– Марxабо Али бей, — деди Салим, — Али Моxир бейни бизга Аҳмад домла тавсия қилди. Али бей ҳужжатли филмлар оладиган режиссер.

Али Моxирнинг нозик ва серсуяк юзи Ўғузнинг диққатини чекди. Соқоли гўё унинг суякларини яшириш учун қўйилгандай эди. Аммо тирсаклари, тиззаларидаги суякларни яшириш мумкин эмасди. Шунга қарамай, Али бейни келишган одам дейиш мумкин эди.

Али Моxир танишма маросими битиб, креслосига ўтирар-ўтирмас сигара чиқарди ва тутунини бир кичик нарса билан бостириб, чека бошлади. Пипо (сигара) Ўғуздан кўпроқ Гулнорга ғалати келди. Чунки, Ўзбекистонда “пипо” чекканлар ҳар ерда учрамасди.

Аҳмад аввал Ойдонга, кейин Ўғузга қараб:

– Али Моxир бейнинг “Ағри” ҳужжатли филмини кўрганмисиз, билмайман. Унда гўзал тугалланма бор. Алпинист Мажид Дузал билан камера айни пайтда чўққига юксалади ва Мажиднинг кулимсираган сариқ юзи қорли чўққи учига бир байроқ каби ўрнатилади.

Ўғуз бу филмни кўрганди. Мажид Дузал билан Али Моxир орасидаги ўхшашлик диққатини тортди.

– У саҳна эсимда бор, — деди Ўғуз, — янглишмасам, Мажид бей Кавказда ва Ўрта Осиёда ҳам чўққиларга тирмашганди.

– Тўғри, — деди Моxир бей, — мажид Дузалга тоққа тирмашмоқ нафас олмоқ кабидир. Текис ерда яшамоқдан у зерикади.

– Ўғуз бейнинг мақоласи менга жуда таъсир қилди, — деди мавзуни ўзгартириб Али Моxир.

– Xа, бир оз буни гаплашайлик, — деди Салим, — хўжам, сиз нима деб ўйлайсиз?

Аҳмад домла:

– Ўғуз асли менинг орзуларимни ёзибди, — деди, — кошки бу ишни амалга оширадиган ташаббусчи чиқса. Америкада шунга ўхшаган бир марказни кўриб, америка болалари ўз тарихини шу истироxат боғида ўрганса керак, деб ўйлашгача боргандим.

– Диснейлендни тасвирлашга тил ожизлик қилади, — деди Гунаш хоним, — Калифорнияда, Флоридада “диснейланд”ларни кўрдик. Биттасида америка афсоналари бўлса, иккинчисида Америка табиатининг муъжизалари ер олган. Уч ўлчовли маконда 360 даражали экранда филм кўраркан, шовиллаб оқаётган тоғ дарёсида худди кинода эмас, сиз, ҳаётда сузиб кетаётгандай ҳис қиласиз ўзингизни.

– Албатта, бу ерда америка технологиясининг ҳам роли катта, — деди Ойдон Орийхоним, — “Келажакка кайтиш”, “Зилзила”, “Кинг-Конг” каби филмлардаги саҳналар жозибалти таасуротлар қолдиради.

– Мен шундай бир истироxат маркази очишни жиддий ўйлаяпман, — деди Салим, — аммо ишнинг ҳисоб-китобини жуда яхши қилиш керак.

– Менинг тасаввуримда, томошабин бир йўналишга кириб, у ерда Турк достонларидаги даврдан ўтиши керак, кейин тарих даврига кириши, уни ҳам “яшаб” каналнинг нариги учидан чиқиши лозим, — деди Ўғуз.

Гунаш Аҳмад бейнинг “Диснейланд”да кўрган Кариб (ярим орол) қароқчиларини эслади:

– Қайиққа минасиз ва сузиб ғорга кирасиз, у ерда аввал қароқчилар яширган хазиналарга дуч келасиз, кейин соҳилга лангар отган кемаларда жунбушга келган оломонни кўрасиз: қароқчи қиёфасидаги манекенлар, музика, рақслар, кенг этакли ранго-ранг кўйлак кийган хонимлар, ёғоч оёқли, бир кўр капитан-қароқчилар… Ва томошабин бу манзаранинг ичида…

Ўғуз:

– Гунашхоним тасвирлаган услуб билан достонларимизни ва тарихимизни намойиш қилсак… Бўзқир ўртасида қирқта отлиқ шамол билан муҳораба қилаяпти, улар отган найзалар визиллаб учмоқда. Кейин саҳна ўзгаради. Томошабин Эргенаконда. Ям-яшил водий, тиниқ сувлар ва бўриларнинг увлаши…

– Бир таклифим бор, — деди Ойдон Орий хоним, — Америкага бир саёҳат қилайлик, Ўғуз ва Али Моxир бей бу мўъжизаларни ўз кўзи билан кўрсинлар. Али бей лозим бўлган ерларни камерага олсин. Вақтингиз бўлса, Салим бей, сиз xам борсангиз яхши бўларди.

– Мен буни ўйлагандим, Ойдон, — деди Салим бей, — Агар Ўғуз билан Али бей маъқул кўрса, буни дарров амалга оширишимиз мумкин.

Ўғуз беихтиёр Гулнорга қаради.

– Мени ўйлама, Ўғуз, — деди Гулнор, — Бир xафтадан сўнг, барибир, Ўзбекистонга кетишим керак. Сен, илтимос, Америкага бор!

– Сени кузатмасдан бирор ерга кетолмайман, — деди Ўғуз.

Салим бей гапга аралашди:

– Зотан, йўл тайёргарлигига ҳам бир ҳафта кетади, Ўғуз бей. Гулнор билан бу ерда меҳмоним бўлинг, лутфан. Сиз ҳам Аҳмад хўжам, — деди Аҳмад ва Гунаш хонимга юзланиб.

Аxмад, Ўғуз, Гулнор Мaрти таътил қишлоғида яна беш кун қоладиган бўлишди. Али Моxир керакли нарсаларни xозирлаш учун Мармарисни эртароқ тарк этди. Салим Бойжон Америка визаси учун Aнқарадаги одамларига топшириқ берди.

Сиз турк ёзувчиси Аxмад Бейжон Эржиласун қаламига мансуб Гулнор романи аудиокитобининг 16 қисмини тингладингиз. Уни Қудрат Бобожон саслантирди. Давомини Ютубдаги Элтуз каналининг келгуси ёйинларида кузатинг.  

Тағин ўқинг
7 октябр 2024
Инсоннинг туғма биологик қобилиятларини чеклаш, унинг онгини примитив туйғулар билан тўлдириш орқали  унинг ис ён қилиш, норозилик билдиришга бўлган истакларини ...
9 июн 2025
Қадимги турк битиклари қисқа ва чуқур маъноли бўлган. «Ташингдан барча киши каби кўрин. Ичинг гўзал бўлсин». Бу нима дегани? ...
17 март 2016
Хусусан, “Ўзбекистон овози” газетаси азалдан қишлоқ ва маҳаллаларда шаклланган ҳашар эндиликда мамлакат миқёсига чиққани, бўлиб ўтган ҳашарда 18 миллиондан ...
11 ноябр 2019
Оддийгина авария содир этгани сабаб ички ишлар идорасига олиб борилгани ортидан икки ҳафта бедарак кетган андижонлик Абдуллоҳ Тоҳировнинг бошидан ...
Блоглар
29 октябр 2025
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини ...
28 октябр 2025
Шоирнинг осмондаги ой бўлганидан махалладаги бой бўлгани тузук. Ургутда нима кўп бой кўп. Ҳар икки ...
23 октябр 2025
Бугун  Hayot Bank  томонидан ташкил этилган бир  тадбирда қатнашдим.  тадбир бошдан-оёқ шармандагарчилик билан ўтди. Аникроғи ...