close
close
Асосий мавзулар
1 ноябр 2025

Боғотда ИИБ қинғирликлари юзага чиқди

close

Элтуз ихтиёрига етиб келган янги маълумотларга кўра, кеча, 31 октябр куни тушдан кейин Боғот тумани маркази остин-устун бўлиб кетган. Чунки туман марказига вилоят ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг шахсан ўзи, ҳуқуқ-тартибот органларининг раҳбарлари келган.

Хоразмлик корчалонларни Боғотга етаклаган нарса нима? Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг ишонган ошпази Улуғбек Нурметовичнинг қинғир ишлари, хусусан, давлат томонидан камбағаллар учун қурилган уйлардан квартираларни яқин ва қариндошларининг номига олиб, уларни “ижара” ниқоби остидаги исловотхоналарга айлантиргани, Боғот ИИБ ходимлари эса бундай ғархоналарни қўриқлаши ҳақида Элтузда кеча чиққан хабар эди.

Расмий шахслар исловотхоналарни аниқлаб, ёпиш учун келган, деб ўйласангиз адашасиз. Улар Элтузга бу маълумотларни, айниқса, видеони ким юборганини аниқлаб, ўша одамни жазолаш учун келганлар. 

Ваҳолан-ки, Элтуз бу маълумотлар ва видеолавҳани ўзининг ички ишлар идораларидаги ишончли манбаларидан бундан тахминан бир неча кун олдин олган эди. Айни манбаларнинг Элтузга билдиришича, ҳуқуқ-тартибот ходимлари ахборотни сиздирган одамни эски схема бўйича, яъни ўша жалабхоналар ҳақида расмий шикоят ёзган фуқаролар орасидан аниқлаш ва жазолашга киришганлар. 

Энди асосий масалага ўтсак. Боғот тумани Ички ишлар бўлимининг Элёр исмли ходими нега ғарларни ҳам, ғархоналарнин ҳам муҳофаза қилади? Чунки туман марказида юритилаётган секс-бизнесдан у ҳам улуш олади. Элтузга келган маълумотларга кўра, Элёр-милиса Боғот марказида фоҳиша сотиш билан шуғулланаётган ҳар бир қўшмачи хотиндан ҳар ойда беш миллион сўмдан “доля” олади, дейди Элтуз манбалари.

Масалан, “Оқтепа” маҳалласидаги “Эъзоз” дўконининг орқасида жойлашган ҳамда халқ тилида “Гурленский”, деб аталадиган кўчадаги квартираларни риэлтор сифатида ижарага олиб, у ерга фоҳиша қизларни жойлаштириб, ишлатадиган Ф. Х. -Элёр-ментга “ўлпон” тўлайдиган мама-розалардан бири. Бу қўшмачи хотин Элёрни нафақат ойлик “доля” билан, балки аёллар билан ҳам таъминлаб турганини видеога ёздириб, муҳрлаб қўйган. Шу сабаб, жалабхоналарни бегона кўзлардан қўриқлаш билан шуғулланадиган боғотлик милиса мама-розага ипсиз боғланган. 

Элтузда мавжуд маълумотларга кўра, Боғот тумани ИИБ коррупцияга шу қадар ботган-ки, улар пора эвазига ҳатто оғир жиноятларни ҳам рўйхатга олишмайди, ҳаммага маълум жиноятчини жазолаш ўрнига, жабрланувчининг ўзига босим ўтказишади. 

Мисол учун 2025 йилнинг 3 август куни фуқаро Маҳбуба Абдуллаева ўз уйида Гулноза исмли овсини томонидан пичоқланади. Жабрланувчи уйидан қонга беланган ҳолда қочиб чиқиб, қўшниларининг телефонига қараб, содир бўлган вазиятни гапириб беради. 

Кейин эса Боғот тумани ички ишлар бўлимига бориб, пичоқлангани ҳақида ариза бериб, аризасига илова сифатида ўша телефонга олинган видеони ҳам тақдим этади. (Маҳбуба Абдуллаеванинг видеоси ушбу мақолага илова қилинган)

Бироқ Боғот тумани ИИБ бу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатмаган, Маҳбуба Абдуллаевани суд-тиббий экспертизадан ўтказмаган. Аксинча, пичоқланган аёлнинг ўзини қўрқитиб қўйган. Нега? Чунки ўша Гулноза исмли пичоқбоз хотин милисалар томонидан аризачиларга қарши ташланадиган ОБОНчи аёллар сирасига киради ҳамда Боғот тумани ИИБ масъул ходими Элёрнинг ҳимоясида наркотик сотади, дейди Элтуз манбалари.  Хуллас, боғотлик милисалар ўз наркотужжорини ҳар томонлама ҳимоя қилишади.

Кеча Боғотга бориб, “тревога” кўтарган Жўрабек Раҳимов ҳам асл жиноятчиларни эмас, унинг ошпази Улуғбек Нурметовичга оид криминал бизнесни Элтузга сиздирган кишиларни жазолаш учун ҳаммани оёққа турғизган бўлса ажабмас. 

Тағин ўқинг
24 июл 2024
Бу уч жумла тўлалигича Сингапурда рўйхатга олинган Indorama Corporation гуруҳининг Ўзбекистондаги маҳаллий шўъбаси ҳисобланган “Indorama Agro” МЧЖ ишчиларига тегишли. ...
26 май 2017
Республика телеканалларининг «Ахборот», «Таҳлилнома», «Пойтахт», «Давр» информацион дастурлари ёпилади. Шу йилнинг апрелида «Элтуз» танқиди ортидан, «Ахборот» дастури диктори Навбаҳор Каримова ...
20 феврал 2017
Ўзбекистон чорак аср марҳум Ислом Каримовнинг беш тамойили асосида яшаб келди. Бу беш тамойил аслида бир тийинга қимматлиги, қоғоздаги ...
15 август 2023
Ўтган шанба, 12 август куни Тошкент шаҳар суд тиббий эксперти Акром Сулейманов ҳибсга олинди.Акром Сулейманов бир шахснинг ишини битириб ...
Блоглар
29 октябр 2025
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини ...
28 октябр 2025
Шоирнинг осмондаги ой бўлганидан махалладаги бой бўлгани тузук. Ургутда нима кўп бой кўп. Ҳар икки ...
23 октябр 2025
Бугун  Hayot Bank  томонидан ташкил этилган бир  тадбирда қатнашдим.  тадбир бошдан-оёқ шармандагарчилик билан ўтди. Аникроғи ...