close
close
Кўзқараш
22 ноябр 2025

Диагноз – фитна назарияси

close

Ўзбек зиëлиларининг деярли ҳаммасини бир ҳатар таъқиб қилади. Бу «Фитна назарияси»(conspiracy theory) ва конспиролоогия алжираши.

Кейинги 40 йиллик сиëсий ҳаëтимда учраган деярли барча бу касалликкка у ëки бу даражада чалинган. Бу касалликка чалинганлар  воқеликни реал сиëсат ва мантиқ билан эмас, балки  улар назарида қудрат ва сарват эгаси бўлган  яширин гуруҳ ҳаракати  деган тахмин лупасидан қараб фол бичишади. 

Эрк партияси Бош котиби ва ҳурматли олим Отаназар ака Орипов билан 1990 йили илк бора Урганчда учрашганимда у менга СССР фанлар академияси ичига сингиб кеткан массонлар рўйхатини бериб «бутун айб шуларда» деган. Мен учун бу «иддао» 35 йил олдин қандай абсурд бўлса бугун ҳам шундай абсурд.

Реал сиëсат ҳақида етарли билгиси бўлмаганлар проблема илдизини «кинначи ва фитначилар»дан қидиради.

Бугун кўплар назарида «ақлли» кўринган Ҳамид Содиқнинг грофаман спичлари ҳам шу  конспиролоогия билан йўғрилган. 

У ҳизбчилар доим айтиб келган постулат яъни дунë инсон ўйлаб топган демократия билан бошқарилмай балки «нозил бўлган китоб асосидаги шариат» асосида бошқарилиши деган гапни мураккаб терминларга ўраб чирмаб айтади.

2010 йили Берлинда йиғноқ ўтказган Ўзбекистон Халқ ҳаракати сўзчилари «Биз ҳуқуқ давлати қурамиз» дейишган ва бу қандай ҳуқуқ эканлигини сир сақлашган. Аммо ўша куни демократия инструменти бўлган сайлов йўли билан ташкилот уставидан «демократия» деган сўзни олдириб ташлашган. Бу менинг кўз ўнгимда бўлди. 

Сonspiracy theory касаллигига чалинганларда мия шамоллагандаги каби параноя яъни вос-вос ваҳимачилик кузатилади. 

Масалан мен ўз саҳифамга заволли Украина байроғини азбараоий ичим ачиганидан, солидарлик нуқтаий назаридан илиб қўйибман ва доим босқинчи Россияни қоралайман.

Сonspiracy theory кўрмуридлари мени бу ишим учун кимдандир (АҚШ, Сорос, ЕИ, ЛГБТ ва ҳ.к.) дан пул олган деб ëзғиради.

Ҳатто ўзбек мухолифатинининг энг кекса ва миллатга ҳиммати сингган вакили Дадахон Ҳасан Озодлик радиосидалар «маошни долларда олади» дея шеър ëзиб кесатиб чиққанди. 

Доллар бу АҚШ пул бирлиги. АҚШда ҳаммол хам фаррош ҳам ойликни шу пул бирлигида олади. Шулар қатори радиода ишлаганлар ҳам.  Буни фитна кўрпасига ўраб демонлаштириш ярашиқ ишмас. 

Кейинги 35 йил ичида  «америкапараст» деб менга қараб  калиш ва шиппак отиб келишди.

Бугун эса мана сизга янгилик. ҳурматли Анвар Назир «ўриспарастлик, Иноятовдан пул олиш ва АҚШ Ўзбекистон муносабатлари яхшиланишига ва бу муносабатлар тепасида турган президент қизи Саидага шак келтиришда айблади. 

Тата тата там… (Ока солла яхшими ўзи, шабада урмадими мабодо деб ўз услубимда ëзишдан ўзимни тийиб турибман)

Анвар Назир ўз назарида «сакрал қудсол ва тегиниб бўлмайдиган иммунитет соҳибаси» деб билган Саида Мирзиëева исмини самимий ва президент кеча имзолаган хабар асосида зикр қилганим ортидан шундай ëрлиққа ноил бўлдим.

Шукр. Буниям кўрдим. Сал инсоп қилса бўларди Анвар

Мен шу совуқ кунда этигимни кийиб Мирзиëевдан уч кун аввал АҚШга бориб  у кетгандан  кейинам яна бир ой юриб АҚШ ва Ўзбекистон муносабатларини энг позитив бир шаклда ëритдим.

Ҳолбуки Трампчи эмасман ва бу келишувлар авра-астарини ағдариб танқид қилса арзишини биламан.

Лекин Ўзбекистон учун ўрис айиғи ва хитой аждаридан кўра АҚШ билан муносабат хайрли бўлганини билганим учун АҚШ ва Ўзбекистон муносабатлари яхшиланишига қайишиб тараф тутиб ëздим.

Бу ишим учун нега айнан Иноятов ëки Ўзбекистоннинг  АҚШ билан муносабатлари яхши бўлишини «кўролмаган» Ўрусият пул бериши кераклигини мантиқ билан тушуна олмадим. Бу тоза Сonspiracy theory холос.

Энди тепадаги рахбарларни «савалаш» масаласига тўхталсам.

Уларни савалаб туриш жоиз ва савобли амал. 

Ўз вақтида Нишонов ва  Раъно опа Абдуллаевани танқид қилганман ва  аснода улар билан шахсий муносабатим ëмон бўлмаган. Рафиқ ака билан ҳам, Раъно Ҳабибовна билан ҳам уларнинг умри сўнгига қадар телефонлашиб хол аҳвол сўраб турганман. 

Кекса бошқарув элитаси танқидни тўғри қабул қилар эди. 

Танқидга чидамсизлик Каримов даври маҳсули. Бошқарувга тегиб бўлмас «сакрал» деб қараш ҳам ўша давр фазосида урчиган моғор.

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
26 июн 2017
Бугун Швецияда яшаётган ўзбекистонлик фаол Дилобар Эркинзода судья Низом Рустамовнинг ундан пора сўраганини очиқларкан, Швеция ва Ўзбекистондаги судлар ўртасидаги ...
22 июн 2016
Рассом Туз ва Элсеварлар қаторига Кирпи тахаллуси билан ижод қиладиган ëш рассом ҳам қўшилди. Шу кунларда Тошкентда истиқомат қиладиган ...
28 декабр 2019
Келаётган йилнинг февраль ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга кутилаётган ташрифи чоғида мамлакат учун ҳаётий масалалар муҳокама қилинади.  Бу ...
14 апрел 2016
«Ҳуқуқ олами»да газетасида эълон қилинган интервьюсида таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов «ўзбек киносининг, аниқроғи, «Ўзбекфильм»да ишланган кўпгина асарларнинг ҳозирги аҳволини… ...
Блоглар
23 ноябр 2025
Журналист Навбаҳор Имомова ёзади: Итни ҳам, битни ҳам меҳмонга чақириб, текин боқиб, яна қўлига бебаҳо ...
23 ноябр 2025
Анави Безруков деган артс гўристонди дирктри ўричча билмади дегани ëмонам тегиб кетибди. Тез хапа бўладиган ...
22 ноябр 2025
Ўзбек зиëлиларининг деярли ҳаммасини бир ҳатар таъқиб қилади. Бу «Фитна назарияси»(conspiracy theory) ва конспиролоогия алжираши. ...