close
close
Document UZ
22 ноябр 2025

Ҳазораспда номаълум ширкат асфальт йўлни бузмоқда

close

Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани марказида канализация ўтказиш баҳонасида марказий кўчалар вайрон этилмоқда, деб хабар берди Элтуз манбаси.

Ҳазораспликлар сўзларига кўра, Наманган вилоятидан келган номаълум пудратчилар ҳеч қандай техникаси, малакаси ёки ҳужжати бўлмаган ҳолда Ҳазорасп шахарчасининг яқинда асфальтланган асосий йўлларини ковлаб, ичимлик суви қувурларини ёриб, алоқа кабелларига зарар етказмоқда.

Маълумотларга кўра, Ҳазорасп, Ғафур Ғулом ва Эрик Гаязов кўчаларининг ўртасидан 30 сантиметрлик канализация қувури ётқизиш учун 1,5–2 метр кенгликдаги ўралар қазилган. Жараён қурилиш стандартларига ҳам, лойиҳа талабларига ҳам жавоб бермайди.

Аҳоли таъкидлашича, йўлнинг ҳар икки тарафида 4–5 метр бўш ерлар бўлишига қарамай, қувурлар айнан автомобил катнови қисмида қазилмоқда. Бу ҳаракат хавфсизлиги, одамлар ҳаёти ва экологияга хатар солаётгани айтилмоқда.

Ҳазораспликлар ишлар тартибсиз, назоратсиз ва “хоҳлаганча” олиб борилаётганини, натижада янгиланган йўллар қайта бузилиб, шаҳарча “ағдар-тўнтар” бўлаётганини билдирмоқда.

Аҳоли Президент Администрациясини вазиятга дарҳол аралашишни сўраб, лойиҳа тўхтатилиши ва халқ билан маслаҳатлашган ҳолда янги, стандартларга мос лойиҳа ишлаб чиқилишини талаб қилмоқда.

Тағин ўқинг
9 сентябр 2025
Америка бозорига кириб бориш осон жараён эмас. Бунинг учун қатор халқаро даражадаги янги сертификатларга эга бўлиш талаб этилади. Шу ...
19 май 2017
ЎзА томонидан давлат арбоби Шароф Рашидовнинг 100 йиллик юбилейига бағишлаб тайёрланган мақолани мамлакатнинг бир қанча газеталари босди. Ш.Рашидов билан ...
14 апрел 2016
Тошкент вилоят Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтига ўқишга келган ўқитувчилар ўзларига нисбатан ўқув юрти ходимларининг ...
24 май 2021
(Шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” аудиокитобининг 29-қисми. Матнни муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Халқ шоирлари миллат ҳақида қайғурар ...
Блоглар
23 ноябр 2025
Журналист Навбаҳор Имомова ёзади: Итни ҳам, битни ҳам меҳмонга чақириб, текин боқиб, яна қўлига бебаҳо ...
23 ноябр 2025
Анави Безруков деган артс гўристонди дирктри ўричча билмади дегани ëмонам тегиб кетибди. Тез хапа бўладиган ...
22 ноябр 2025
Ўзбек зиëлиларининг деярли ҳаммасини бир ҳатар таъқиб қилади. Бу «Фитна назарияси»(conspiracy theory) ва конспиролоогия алжираши. ...