close
close
Асосий мавзулар
21 ноябр 2025

Сариосиё ҳокими ўринбосари қамалди

close

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё тумани ҳокими ўринбосари 3 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳоким ўринбосари боғчага ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, фуқародан ўз хизмат хонасида 500 доллар олган. 

У 2025 йил 21 сентябрда ушланган ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.

Суд ҳужжатида ёзилишича, судланувчи 2020 йил 27 май кунидан 2025 йил 22 сентябр кунига қадар Сариосиё туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавиймаърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

ЖИБ Сариосиё туман судининг ҳукми билан А.Қ. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган.

Тағин ўқинг
3 октябр 2023
Ҳусусий университетларга  Ўзбекистонда қанчалик зарурат бор? Улар янги коррупционерлар тайёрлаб берадиган масканлар эмасми? Мақсад ҳалқни маърифатли қилишми, ёки шунчаки ...
30 июл 2018
1 октябрь куни Муҳаммад Бекжон 63 ёшга тўлди. «Элтуз» нашри Ўзбекистонда энг узоқ муддат қамоқда ўтирган журналист ва собиқ ...
17 март 2017
Март ойи бошидан қора бозордаги доллар нархининг 7500-7700 сўмгача кўтарилишини ўзбекистонликлар ваҳима билан кузатишди. Сўмнинг чўкиш сабабини айримлар, 10 ...
30 апрел 2018
Швеция пойтахти Cтокҳолм шаҳрининг шимолида жойлашган Акалла мавзеида 30 апрель куни террор акти режалаганликда гумон қилинган уч тошкентлик ва ...
Блоглар
22 ноябр 2025
Ўзбек зиëлиларининг деярли ҳаммасини бир ҳатар таъқиб қилади. Бу «Фитна назарияси»(conspiracy theory) ва конспиролоогия алжираши. ...
21 ноябр 2025
Олимбоевалар оиласини чув туширган блогер куёв 9 йилга қамалди Мирзо Улуғбек туман судида 1997 йилда ...
19 ноябр 2025
Овсар ўзбек оммаси Гитлер фақат яҳудийлар ва лўлиларни қирғин қилган деб билади. Шу боисдан антисемитизм ...