close
close
Document UZ
6 декабр 2025

Бахтиёр Исабек: Эрк йўлида

close

Бугун давр айланиб Ўзбекистоннинг Россия истибдодидан қутулган ва мустақилликни қўлга киритган, халқ иродаси ва демократия унсурлари пайдо бўлган ва йўқ қилинган яқин тарих ва унинг бошида турган шахслар секин аста унутила бошлади. Чунки бу тарих мактаб дарсликларига киритилмаган, ёки бу воқеалар мутлақо тескари талқин қилинади. Гарчи бу даврга объектив баҳо берилиши Россия Украинага қарши босқинчилик урушини давом эттираётган бугунги кун учун муҳим ва долзарб. Жамиятдаги айни бўшлиқни қисман тўлдириш мақсадида Элтуз Филология фанлари номзоди Бахтиёр Исабековнинг 1993 йил ёзилган «Эрк йўлида» китобидан айрим парчаларни эълон қилади. Китобда «Эрк» демократик партиясининг ташкил топиши ва унинг етакчиси Муҳаммад Солиҳ шахси ҳақида ҳикоя қилинади. Ундан тарихий ҳужжатлар, мактублар ва турли даврларда ёзилган ва эълон қилинган мақолалар ўрин олган.

ФИЛОЛОГИЯ ФАНЛАРИ НОМЗОДИ БАХТИЁР ИСОБЕКОВНИНГ «ЭРК ЙУЛИДА»(1993) КИТОБИДАН ПАРЧА

Муҳаммад Солиҳ – «Эрк» Демократик партияси раҳбари

Биз дунё тарихида шахсга сиғиниш жафоларини кўп чеккан халқларданмиз. Шахсга сиғиниш — бир инсонни эгри ният-амал учун, диктатура учун кўкларга кўтариш, унда йўқ хислатларни бор қилиб кўрсатиб, илоҳийлаштиришдир. Худо бизни ана шундай касофатлардан асрасин!

Лекин қалами бор, амали йўқ, машаққатли меҳнати бор-у эвазига тақдирларга учраётган Инсоннинг хислатлари ва заҳматлари орқали бутун бир тоифа инсонлар ҳаёт йўлини ифода этишни шахсга сиғиниш тушунчасидан жуда йироқ иш, деб биламиз. Муҳаммад Солиҳнинг ҳаёт йўли — «Эрк»кача бўлган миллатпарвар, эрксеварнинг ҳаёт йўлидир.

Бизнинг мақсадимиз Муҳаммад Солиҳнинг таржимаи ҳолини баён қилиш эмас, унинг кураш йўлидан хужжатли лавҳалар келтириш воситасида «Эрк» Демократик партиясининг раҳбарига жамоатчиликнинг бир қисми муносабатини ҳам баён қилишдир. Зеро, Ўзбекистон президентлигига номзодлик пайтида ҳам, ундан олдин ва кейин ҳам, М.Солиҳ ҳақида не-не миш-мишлар тарқатилмади, ҳозир ҳам тарқатилмоқда.

Китобининг мазкур бўлими бу миш-мишлар тунини бир оз бўлса-да фориғ этмоқ учун, бир шахс тўғрисида имкон қадар тўғри баҳо беришга интилиб ёзилди.

Одатда, демократик давлатларда президентликка номзод бўлган шахс ҳақида янги бир нарса эшиш қийин бўлади, бунга эҳтиёж ҳам қолмайди, чунки, ҳар қандай номзод ҳақида ахборот воситаларининг барча турларида кенг маълумот берилади. Улар соатлаб телевизор экранларида чиқишлар қилади, ўз рақиблари билан фақат Ўзбекистондаги сиёсий-иқтисодий вазият билангина эмас, балки «Иттифоқ»нинг барча бурчакларидаги сиёсий ва иқтисодий аҳвол билан танишиб бўлиб, унинг ўзгариш йўлларини кузатиш, хулоса чиқариш имкониятини берди. Масалан, 1988 йили эстониялик Рутсо ўз хатида М.Солиҳ билан ўша пайтдаги энг илғор ғоялар тўғрисида фикр алмашди:

«…Бизнинг тўрт нафар олимимиз шундай таклиф билан газетада чиқишди: «Эстония тўлиқ хўжалик ҳисобида» (бу мақола яқинда **«Московские новости»**да ҳам чиқади)… Бу борада масала жиддий мунозара қилинаяпти. …Бу таклиф театрлар конгрессида қизға-қувватланди, маҳаллий ҳукумат анча узиб ҳам қўйди, чунки улар бу ҳақда гапиришга, уни ҳал қилишга етарли билим ва имконият ҳеч кимда йўқ, деб ўйлайдилар… Сизлар ҳам албатта бу ғоя ҳақида гапириб, уни оммалаштирсангиз, яхши бўларди…».

(1987 йил, 4-октябрда ёзилган)

Қисқа бир (русча ёзилган) хатни ўзбек тилида келтирамиз:

«Агар санъаткорнинг фикри жамиятдаги вазиятга қараб ўзгариб турса, табиий савол туғилади: у санъаткормикан? Менинг қандай ҳурсанд бўлганимни тасаввур қиласизми, Солиҳ! Ифлосликлар ва демагогия денгизида Солиҳнинг – асл шоирнинг овози Ҳақиқатни – соф, ҳалол, лекин умидлаёзган Ҳақиқатни эсга солади ва балки, анча инсонларни инсофга чақиради. Мен доим Сизнинг истеъдодингиз ва донишмандлигингиздан мамнун бўлиб келганман, яна Сизнинг сўзингиз ва ишончингиз барчага анграб, кенг тарқалганидан хурсандман. Сизга яна бир бор Соғлик ва Қувват тилайман. Галина Логинова Козловская, 3-апрель, 1988 йил».

(Бу хат «Литературная газета»да босилган М.Солиҳ мақоласига муносабат сифатида ёзилган)

Муҳаммад Солиҳ уни «танқидчилари» баъзан миллатчиликда айблаб, «дўппослашга» уринишди. Лекин ўша «интернационалист»ларга нисбатан миллатимиз ўша, башарият ўрни М.Солиҳга ўхшаган «миллатчилар»кўпайсин. М.Солиҳ бошқа миллатларни ўз она миллатини жонидан ҳам ортиқ яхши кўргани, унинг келажаги учун ўз умрини тикканни учун ҳам яхши кўради, яъни, у ўз миллатини севгани учун бошқа миллатларни севади, севаолади.

М.Солиҳ «миллий туйғу» ҳақида шундай сўзлайди:

«Бу туйғу илк бор жон бир шаклда, Совет Армиясида хизмат қилиб юрганимда пайдо бўлди. Мен тушган батальон Могоржастоннинг (Венгрия) Секешфехервар шаҳрида жойлашган эди. Бу қисм “дивизия қошидаги алоҳида разведка баталёни” деб аталибди. Қисмда бор-йўғи 350 киши, таркибини бир гуруҳи ва мендан бошқа — асосан рус ва украин аскарлар ташкил қиларди. Гуржи Жамол Георгиевични билан яқин бўлиб қолдик. Эҳтимол, бу яқинлик сабаби – бизнинг рус бўлмаганимизда эди. Бир куни танаффус пайтида биз дам олиб ўтирган майдон қошидан пиёда аскарлар қисми ўтиб қолди. Уларнинг аксарияти ўзбек ва тожиклар эди. Аскарларнинг нотаниш тилдаги чуғур-чуғури бизнинг ротадаги русларнинг ғашига тегди шекилли, биттаси “эй, чурки, перестаньте болтать!” дея бақирди. Мен ўрнимдан қандай туриб, уни қандай урганимни билмайман. Бизни ажратишди. Мен шу кундан бошлаб, ўзимни маълум бир миллатга мансуб эканимни ҳис қила бошладим. Русларнинг назаридаги “чурки” (турклар) – менинг миллатим эди. Мен унинг бир парчаси эдим, бу миллатнинг “тўнка” деб аталишига асло рози бўлмаслигимни сездим. Бу туйғу тарки мавқеи эмас, балки ҳар бир ирқ қошидаги мавжуд ботиний туйғу эди, холос. Менда бу туйғу уйғотган ва шакллантирган ҳам рус миллатчилиги бўлди. Бугун мафкура – матбуот, радио-телевидение, “совет”кўчаларда осилган шиорлар, рекламалар ҳам…»

Собиқ «Иттифоқ» ҳали гуркираб яшаётган бир вақтда, Ўзбекистон «Иттифоқ»нинг пахта билан таъминлаб, пахта чиқиб ётган бир пайтда, М.Солиҳ пахтанинг халқимиз бошига тушган офат эканлигини, заҳар эканлигини баррала айтишга журъат этган эди. Бу борада ҳам у инсон ақлига ишонади ва пахтадан фойда кўрувчи бюрократ-мустамлакачиларга эмас, балки метрополиядаги оқил кишиларга мурожаат қилади:

«Муҳтарам Евгений Александрович! Мен Сизнинг фуқаролик жасораттингиз ҳақида кўп эшитиб, матбуотда чиқишларингизни кўп ўқиганман. Ишонч ҳосил қилдимки, айнан Сиз фақат “ўз яқинларингиз”гина эмас, балки бегоналарга ҳам ёрдам қўлингизни чўзасиз. Мен бегонаман. Сиздан “оқ олтин”ни қандай қурбонликлар эвазига етиштирилиши ҳақидаги мақоланинг босилишига кўмак беришингизни сўрайман. Мақола дефолиантлар ҳақида. Ҳозирги Ўзбекистон ССРнинг 50 фоиз аҳолиси янги касаллик – пахта касаллиги билан хасталанган ёки хасталаниш хавфи бор. Мен тез-тез қишлоқларда бўлиб тураман, у ерларда юзлаб инсонлар “сариқ касаллиги” эпидемиясига (беморлар варақчасига айнан шундай ёзувга рухсат берилган, аслида эса, бу “пахта касаллиги”) чалинганлигини кўраман. Уларнинг жигари хасталанган ва ўз умри қисқалишини билишади. Аммо улар бу касаллик ўзидан ўлиб кетмай, болаларига ҳам ўтишини билмайдилар (чунки касаллик наслида айланган). Бизнинг юртимизга келиб (ҳоин “ватанпарварлар” кўзатувисиз), пахтакорлар орасида бўлиб, уларнинг кўзига тикилинг: бу кўзларда ҳаёт нури йўқ… Мени маъзур тутинг, мен буларни ўйлаб чиқараётганим йўқ, бундай ҳасратнинг ўзи менда йўқ».

Агар ёрдам қўли берилмаган бўлсангиз, вақтингиз – ни олганим учун узр ва жавоб ёзиб, ўзингизни қийнаманг.

Муҳаммад Солиҳ. 19-январ, 1983 йил.

(М.Солиҳнинг рус шоири Евгений Евтушенкога ёзган хати нусхаси)

Кўпчиликнинг хабари бор, 1987-88 йилларда ўзбек халқига қарши «демографик» кампания бошланди. Марказий матбуотдаги ўзбеклар бошига тинимсиз ҳақорат ва бўҳтонлар (бу ҳақоратларга ўша пайтда Марказий матбуотда М.Солиҳдан бошқа жумҳуриятимиздан биронта инсон жавоб қайтариб журъат қилолмади) ёғилаётган бир пайтда, бу кампаниянинг узвий давоми сифатида ўзбекларни, шундай «қабиҳ, нораҳор, қонхўр» ўзбекларни иложи борича камайтириш ҳаракати бошланганди. Асосан руслардан иборат бўлган бу олим ва журналистлар ўзбек оилаларини «режалаштириш» ҳақида ёздилар. Бир неча ой давомида Ўзбекистон матбуоти, радио-телевидениеси кўп туғилишнинг ўзбек аёллари соғлиғига «нақадар зарарли» эканлиги ҳақида қуйиб-пишиб ташвиот бўлиб борди. Бу масала ҳатто Ўзбекистон Фанлар Академиясида муҳокама қилинди. Шунда М.Солиҳ бошчилигидаги бир гуруҳ ёзувчилар бу муҳокамаларда қатнашиб, бу «назария»нинг илдизларини фош қилиб ташлашди. М.Солиҳнинг миллат тақдири учун жуда хавфли бўлган бир ҳаракат иштирокчиларини фош қилиб ёзган бир неча мақолалари («Аёлларга соғлиқ беринг», “Дилдаги уйғу” ва ҳ.к.) Марказий ва жумҳурият матбуотларида эълон қилинди.

Шундай курашлардан сўнг «оилани режалаштириш» жонкуярлари аста-секин ин-инга кириб кетишди.

Ўзбек тилининг давлат тили бўлишидаги жангдан ҳам омон кечмади. Бу кураш М.Солиҳни итаридан миллатчиликда айблаб юрганлар оғизага янгидан сақич солиб қўйди…

М.Солиҳнинг академик Э.Юсуповга мактубидан парча:«Қадрли Эркин ака! Сиз тўла бўйича комиссия раисисиз… Сиздан илтимос ва илтиможимиз шуки, тилимиз билан бизни руйҳат қилинг. Бугун бир тарихий воқеа бўсағасида турган бўлишимиз мумкин». 

Кружилин-Хисомчаларга келсак, улар қайтиб матбуот саҳифаларида чиқишга эмас, кўчада одамлар кўзига кўринишга қийналиб қолдилар.

Муҳаммад Солиҳ халқимизнинг турли ёшдаги, турли касбдаги миллатсевар фарзандларининг қўллаб-қувватлашини ҳис қилибгина эмас, балки ўз кўзи билан ҳам кўрди. Бизнингча, М.Солиҳга бу мадад, бу куч, бу олқишлар ўша пайтларда ва ҳозиргича туганмас ва енгилмас халқ қудратини янада чуқурроқ ҳис қилиш-га, ўзида катта сиёсий қувват сезишга катта омил бўлиб хизмат қилди.

М.Солиҳ кенг қиррали, чуқур билим эгаси, эрксе-вар, миллатпарвар шахс, “Эрк” партияси раҳбари бўлатуриб, нима учун президент бўлолмади? Албатта, бу ғайритабиий туюлади. Лекин бу ҳодиса ўз қонуни-ятига эга. «Халқ сўзи» газетасида босилган Ҳафиза На-сруллаеванинг «Шахс ва демократия» номли мақоласи-да бунга жавоб бордай: “Ўзбек демократияси рус де-мократиясидан жуда орқада қолиб кетди”:

1. Муҳаммад Солиҳ номзоди И.Каримов номзодининг юздан бири даражасида ҳам матбуот орқали тарғиб қилинмади. Тарғиб қилувчилар таъқибга учради.

2. Ўзбек халқининг катта қисми эркин сайловни тушунмади, унга тушунтириш эса, ҳокимиятни қўлида ушлаб турганлар учун фақат зардадан бошқа нарса бермас эди. Омма ҳокимият жилови кимда бўлса, шунга овоз бериш кўникмасидан халос бўла олмади.

3. Эски мустамлака сиёсатини юргизган ҳукуматнинг барча ҳуқуқий, ташкилий органлари тўлиқ Ислом Ка-римов номзоди учун ишлади, бирор ерда М.Солиҳ номзодини реклама қилиш Каримов номзоди билан тенг келса, сабабчилар маъмурий жазога гирифтор қилинди.

4. Халқпарвар бир номзод президент бўлгач, амал-қийлиши керак бўлган дастурига, уни шахсан туза оқиллигига эга бўлиши ва тузиши ҳамда уни халққа аввалдан баён қилиши– президент бўлишнинг асосий шартларидан бири эканлиги халққа тушунтирилмади; Натижада ҳозирги президент ҳеч бир шартни бажармай курсига эришди.

5. Демократик сайловнинг барча шартларига амал қилинмади: икки номзод телевизор экрани орқали барча сайловчилар олдида ўз дастури, ўз шахсий қобилиятини кўрсатишга йўл берилмади.

6. Ҳукмрон доиралар Муҳаммад Солиҳ ҳақида турли миш-мишлар тарқатишди. Демократия тантана қилмаган шароитда миш-мишлар матбуот ўрнини босиш, ни ҳисобига олсак, номзоднинг овоз олишга бўлган таъсирини сезиш қийин эмас.

7. Ва ниҳоят, сайловда очиқ-ойдин ғирромлик бўлди. Маҳаллий амалдорлар миллат қисматини мансабга алмаштирдилар, овоз бериш варақалари орқали, очиқдан-очиқ сохтагарчилик қилинди.

Албатта, бу ғаройиб «сайлов» ҳақида келажак тадқиқотчилари бизга нисбатан чуқурроқ ёндошар, деган умидимиз бор.

Муҳаммад Солиҳ ҳозирги ўзбек халқи етиштирган йирик сиёсий арбоблардан бири, у фақат ўз халқи орасидагина эмас, дунёнинг кўпгина мамлакатларида етук сиёсий арбоб сифатида тан олинган.

Сўзимиз охирида яна иккита мактубни келтирмоқчимиз. Биринчи мактуб Америка сенатори Ларри Преслерга тегишлидир:

«Муҳтарам Солиҳ жаноблари! Ўзбекистонга қилган сафарим пайтида Сиз билан учраша олганимдан беҳад мамнун бўлдим. У ерда кўрсатган-этганларингиз менда катта таассурот қолдирди. Ўзбекистонга ташрифим ҳақида Сенатда ўқилган лекцияларимни ҳам ҳатга қўшиб жўнатаяпман, ўйлайманки, Сизни қизиқтиради. Ўзбекистон у ерга қилган ташрифимнинг энг муҳим қисмини ташкил этди. Яна бир марта айтаман, Сизни учратганимдан жуда ҳурсанд бўлдим. Сизнинг Иосиф Бродский ҳақида берган тавсияларингиз мен учун жуда қимматлидир. У жуда яхши шоир. Сизга энг яхши тилаклар тилаб, 

Сизнинг Ларри Преслер, АҚШ сенатори. 

Июл, 1992 йил Вашингтон».

Иккинчи мактубни «Шимолий Афғонистон Ислом иттифоқи» кучлари қўмондони, мужоҳид Озодбег Карими йўллаган:

«Муҳтарам Муҳаммад Солиҳ, қардошим! 

Ўзбекистон, шунингдек, Туркистон учун қилаётган ишларингизни узоқдан бўлса-да, мамнуният ила кузатмоқдаман. Энг сўнгги Ўзбекистон парламентида Ўзбекистон мустақиллиги учун айтган нутқингизни ўқидим. Оллоҳ Сиздан рози бўлсин! Иншоллоҳ, Туркистон учун ҳам айни аҳамиятдаги нутқ айтадиганингиз кунлар келажакдир. Оллоҳ Сиз ва бизнинг ёрдамимизчи бўлсин. 

Озод Бег Каримий. 

3.07.1991.»

«ЭРК» КУРАШДА

I. ДЕКЛАРАЦИЯ

«Эрк» Демократик партияси ташкил топиши билан ноқ фаол ҳаракат қила бошлади. Қизиғи шундаки, «Эрк»партияси кўтариб чиққан барча ғоялар, аввало ҳукумат ва парламентдаги консерватор кучлар томонидан инкор қилиниб, кейинроқ бу ғояларнинг тўғрилигига (аниқроғи, шароитга мос келишига) ишонч ҳосил қилингачгина қабул қилинган.

«Эрк» Демократик партияси тайёрлаган Мустақиллик ҳақидаги Декларация лойиҳаси ҳам дастлаб анча қаршиликлар дуч келди.

Шу кунларда бу воқеалар ҳақида «Коммерсантъ» газетасида босилган бир мақоладан парча келтирамиз:

«20 июн куни Ўзбекистон Олий Кенгаши кўпчилик овоз билан Мустақиллик Декларациясини қабул қилди. Ўзбекистон Ўрта Осиё жумҳуриятлари ичида биринчи бўлиб, жумҳурият қонунларини Иттифоқ қонунларидан устун қўювчи ҳужжатни қабул қилди… Декларация лойиҳаси «Эрк»Демократик партияси томонидан тайёрланган бўлиб, уни 15 депутат Олий Кенгашга тақдим қилди. Бироқ, сессиянинг биринчи куни улар бу ҳужжатни ҳатто кун тартибига киритишга ҳам муваффақ бўлмадилар. Аммо, эртаси куни Олий Кенгашдаги вазият қўққисдан ўзгарди. Сессияга ЎзКП биринчи котиби, Ўзбекистон президенти И.Каримов этиб келиб, бу ҳужжатни маъқуллаб, матруза қилди. Аввал бошқа фикрда бўлган депутатларнинг ҳаммаси ўз фикрларини ўзгартиришлари учун президентнинг бир гапи етарли бўлди… «Биз бундай муваффақиятни кутмаган эдик, — дейди декларация лойиҳаси муаллифларидан бири бўлган Ўзбекистон халқ депутати М.Солиҳ “Ъ” мухбири билан бўлган суҳбатда, — декларация энг радикал шаклда, деярли ўзгартирилмасдан қабул қилиниб, унга депутатларнинг қарийб ҳаммаси овоз берди. Ўзбекистон КП МКнинг иккинчи котиби А.Ефимов Декларацияга Ўзбекистон янгиланган Совет федерацияси составида қолиши ҳақидаги пунктини киритишни талаб қилди, аммо унинг бу таклифи рад қилинди».

(«Коммерсантъ», 1990 йил. 18-25 июн)

Бу воқеанинг қисқача тарихи шундай: «Эрк» партияси бу лойиҳани ўша йилнинг баҳоридаёқ тайёрлаган ва ўзининг депутат вакиллари орқали Олий Кенгашга тақдим қилган эди. Депутат, шоир Эркин Воҳидовнингайтишича, июн сессияси арафасида чақирилган Олий Кенгаш Президиуми мажлисида у ошкоралик қўмитасининг раиси сифатида **«Эрк»**нинг Декларация лойиҳасини сессияда қабул қилишини таклиф этган, аммо Президиум рад қилган. Шунга қарамай, демократ депутатлар бу лойиҳани қабул қилиш учун тиш-тирноққача зўр беришди. М.Солиҳ Декларациянинг муҳим аҳамияти ҳақида гапирди. Дастлаб, бу нутқни асосий кўпчилик қабул қилмади, «Бизни Иттифоқдан ажратиб, кўпчиликни ўзимизга чорлаб олди» деган ҳайқириқлар эшитилди. Аммо Декларацияни қўллаб, имзо чеккан 176 депутат фаол курашди ва бу ҳужжат тўсатишлар билан қабул қилинди. Бу фаоллар ичида депутатлардан Ойгул Маматова, Жаҳонгир Маматов, Бахтиёр Каримов, Самандар Қуқонов, Эркин Воҳидов, Имом Файзи, Насрулло Сайид, Тошпўлат Жўраев, Алижон Қўчқоров, Карим Баҳриев, Нурали Қобул ва Ҳамза Эшоназаровлар алоҳида жонбозлик кўрсатилди.

Ўшани тан олиш керакки, агар 176 депутат таклифига президент И.Каримов «ён босмаганида», эҳтимол, Декларация мустақиллик аёнларига эга бўлган сиёсий ҳужжат эмас, балки назариётга мослашишнинг бир кўриниши бўлиб қоларди.

Демократлар шундай хавф борлигини билиб, Декларация таҳрири жараёнида огоҳ бўлиб турдилар. Радикал Марказқўмнинг иккинчи котиби Ефимов ҳам қатнашди. Бу лавҳага бевосита гувоҳи М. Солиҳнинг тилидан шуни ёзиб олдик:

«Декларация таҳрири бўйича қатта комиссия сай-ланган бўлса ҳам, уни, асосан, Ефимов ва бошқалар бошқарганини эшитиб, сессия кетаётган зал орқасига ўтдим. Ефимов ҳужжатни тахрир қилаётган экан. Енида Мирсаидов ўтирибди. Депутатлардан Э. Воҳид, Н. Қобул ва Ж. Маматовлар тикка туришибди. Улар сал саросимада. «Тинчликми?» деб сўрадим. Эркин ака мени четга тортиб, «бузаяптилар», деди. Ефимовдан «биз ҳам қўрққан бўламизми?» дея ҳужжатга қўл чўздим. Ефимов бермоқчи эмас эди, аммо Мирсаидов «Солиҳ ҳам шу комиссия аъзоси» деганидан кейин, берди. Ўқисам, ўша ҳаммамиз қўрққан жумлани Ефимов декларацияга киритишга улгурган экан: «Ўзбекистон Совет Иттифоқи составида…» ва ҳоказо.Бу тўртта сўз «мустақиллик» тушунчасига мутлақо тўғри келмас ва «Эрк» лойиҳасини бутунлай йўққа чиқарарди. Мен Ефимовга «агар бу қўшимчани олиб ташламасангиз, ҳозир сессияга қабул қилинган ҳужжатни бузганлигингизни эълон қиламан», дедим».

Бу ҳолатдан кўриниб турибдики, Декларация қабул қилингандан кейин ҳам Ўзбекистон раҳбарияти ичида жиддийлик бўлмаган ва ҳатто президентнинг ўзи ҳам ҳужжатни расмий эълон қилишдан чекиниб турган.

Буни қандай изоҳлаш мумкин? 

Бизнингча, бу ҳақда ўша кунлари «Коммерсантъ» газетасида чиққан, биз юқорида парча келтирган мақолада тўғри фикр юритилган:

«Сўнгги пайтларда, – дейилади мақолада – партия раҳбарлари ўз ҳокимиятини сақлаб қолиш учун «миллий демократлар» тарафини олиб, уларнинг жуда кўплаб талабларини бажармоқдалар. Осийштам демократларидан, жумҳуриятлардаги компартиянинг либералроқ қафи-рятдаги раҳбарлари демократияни хайрихоҳлигига, ўзига нисбатан нейтралитет сақлашга эришиб, ўз ҳокимиятини сақлаб қолишга муваффақ бўлмоқдалар. 

Тағин ўқинг
7 январ 2020
Кейинги бир ой ичида 68 яшар бизнесмен, жиноий дунёга яқин бўлган Ғафур Рахимов хакида интернетда негатив шаклда тилга олинган ...
13 ноябр 2017
Қозоғистоннинг Сайрам туманида яшовчи 34 ёшли Хайрулла Норметов «ўрис динига кириб кетгани учун» хотинининг қорнига пичоқ тиққанини иддао қилиб, ...
16 сентябр 2025
Мамлакат пойтахти бўлган Тошкент ҳавосининг бузилиши нафақат экологлар, балки барча тошкентликлар учун долзарб муаммога айланиб бормоқда. Тез ривожланаётган шаҳар, ...
17 апрел 2017
«Эрк» Демокатик партияси лидери Муҳаммад Солиҳ Қозоғистоннинг йил охиригача лотин ёзувига ўтиш қарорини қўллаб қувватлашини билдирди. Қозоғистон президенти Назарбоев ...
Блоглар
5 декабр 2025
Одам эл билан тирик, жонажон элим эса шу яшашга лойиқ. Ўз қадри ва ҳуқуқин билмас, ...
4 декабр 2025
Тарковскийнинг «Сталкер» деган киноси бор. Кино махсус зона туннелидан ўтган одамнинг тилаги ижобат бўлишидан баҳс ...
2 декабр 2025
Мен табиатнинг уни вайрон қилган мулозимлардан бу қадар тез ва самарали қасос олишини кутмаган эдим. ...