8 декабрь – Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган кун
8 декабрь – Мамлакатнинг давлат суверенитети, ҳуқуқий асослари ва фуқаролар эркинликларини мустаҳкамлаган асосий қонун Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституцияси 1992 йилнинг 8 декабрида қабул қилинган.
Қуйидаги фикрларни ҳуқуқ фаоли Умида Ниёзова бундан бир неча йил аввал 2015 йилнинг декабрида Элтуз учун билдирган эди. Улар бугун учун ҳам долзарб.
Зўрланган Конституция
«Мамлакатнинг Асосий қонуни барибир ўзбек жамияти томонидан хануз тамсил қилингани йўқ. Ушбу конституцияга кўра, “ҳокимиятнинг ягона эгаси” саналган халқ, аллақачон клептократия қоидаларига кўра белгиланган, ўзининг қашшоқ ҳаётини кечирмоқда.
Ўзбекистон Конституцияси дея аталган қоғоз ҳақида эса фақат йилда бир марта эсланади. Қолган кунлари эса Конституция унинг нормаларига зид тарзда, парламент томонидан қабул қилинадиган қонунлар, президент фармонлари, қарорлари ва турли амалдорларнинг ички йўриқномалари каби қоғоз ҳисобида қолаверади.
Расмий фотографлари томонидан ретуш қилинган кекса Каримов, 1992 йили қабул қилинган Конституциянинг “аҳамиятли роли” ҳақидаги навбатдаги сўзларини аллақачон такрорлаб бўлди.
Унинг қанча ҳисобсиз ҳукмронлик муддатлари ўтказиб юборилганига оид Конституция кафолатлари ҳақида ҳам эсланмади. Аслида унинг ҳукмронлигида ўтган ҳар бир кун ушбу конституцияга хилофдир».
Eltuz.com
