close
close
Кўзқараш
5 декабр 2025

Элга ойина тутдим, лекин эл қарамади

close

Одам эл билан тирик, жонажон элим эса шу яшашга лойиқ. Ўз қадри ва ҳуқуқин билмас, ўқимас, ойнага қарамас. 

Бачкана нарса ё бирор машмаша тасвирин қўйсам беш мингдан ошиқ кўрувчию лайкчилар бўлганин кўрдим. Ўзларини дардини кўрсатар ойна тутсам – йўқ. 

Жамият муаммоларини ҳажв орқали қўлига тутдим. Аслида ҳажвия эмас эди. Тиб, ҳукумат, МИБ, банк, блогирлар, ижодкорлардан то правагача бўлган муаммони ҳужжат асосида ёритдим сатира аро. Эҳтимол юзга яқиндир… 

Қанча таклифлар бор эди, қизиғи бирортасин ҳеч ким ҳукумат истолига киритмади. Агар правага ўқиш нархини ўн милён қилиб белгилаб қўйса ҳам, уч юз минг жарима тўлолмаган одамга ўттиз милён иштарап солса ҳам, ҳукуматдан хафа бўлмасак ҳам бўлади. 

Ҳукумат ишлаяпти, таклифлар, танқидлар сўраяпти. Президент тиним нималигини билмайди.  Журналистлар ва ўз қадрига етмаган шу элдан элни ўзи хафа бўлса бўлади. Бадиий асарлару турли мақолаларимни Ўзбекистон ичидаги нашрларда чиқиб жотир. Аммо танқидий юморлар, сатираларимни «Муштум» дан тортиб «Шапалоққача» журналу ё бирор сайту газитта чиқариб элга ойна бўлганини кўрмадим. Маиший мавзу ёки таҳрир билан юмшатилган танқидлар гоҳ учраб туради… Ёзгани тўпиқдан нари.

Юбормаган демасин, фейсбукда деярли ҳамма гапчилар ўқийди. Кеча ҳам, “Тўриққа йўриқ” деб, бир ҳажв қўйсам,  ундан кўра шеър ўқиб видеога олиб инстаграмга қўйинг ҳамма кўради, таниласиз, дейди битта олий маълумотли «зиёли» журналист. Бу – “журналист” савияси. Шеър танилиш учун ёзилмайди. Журналист шундоқ бўлгач элдан ёзганингни ўқиб ечим излар деб кутасанми? Ўқимайди. Жарга қараб юради шахдам қадамлар ила…

Бу гаплардан фақат Элтуз мустасно. Қанақа сайтлигини билмайману, чет элда деб эшитганим бор. Аммо элни дарди ёзилган юморларимни шу элга чин дилдан ачиниб, кўзингни оч деб,  элга ойна бўлиб қўйиб боради. Тинмайди. Бу учун унга раҳмат. Олтин қаламни олган журналистдан тортиб машҳур сайтлару тезакчиларгача Элтузни ўқиб боришига гувоҳман. 

Энди, жонажон Ўзбекистондаги журналистларга савол: 

– Нима учун улоқни Элтуз олиб кетиши керак? Сенга нима қилган? Сенда очиқлик йўқми ё, сен тезкор эмасмисан ё? Сен Элтуздай ёза олмайсанми ё? Шундай экан олтин қаламни сен нима учун оласан? Олтин қаламни чин дилдан Элтузга бер. Эркак бўл.  Номинацияни айтмаяпман, журналистни қаламини айтаяпман. 

Элга айтар гапим эса: Жонажон халқим, эски давр ўтди. Бу ёғи янги давр. Ўзларингни яраларингга қаранглар,  малҳам изланглар… Ўқинглар. Тараққиёт ҳам, инсон қадри ҳам шундай бўлгай.  Болтадан қўрқиб печка ёқиб бўладими? Масалан уй совуқ ҳозир…

(Муаллиф Талант Толерант)

Тағин ўқинг
1 феврал 2021
Давлат хавфсизлик хизматининг 7-бўлинмаси собиқ тезкор ходими Шерзод Ҳаитов декабрь ойининг биринчи ярмида ДХХ ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Бу ...
26 феврал 2024
Тарихчи олим Анвар Назир 2018 йилнинг 26 феврал куни «Элтуз» нашрига Қўқонда Қўқон мухториятининг 100 йиллиги тадбирини ўтказишга рухсат ...
20 май 2024
2024 йил 30 апрел куни ҳукуматпараст блогер YouTube тармоғида таниқли аёл ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниязовага қаратилган туҳматли видеони чоп ...
11 феврал 2019
ДХХ раиси Ихтиёр Абдуллаевнинг лавозимидан бўшатилиб, ўрнига Абдусалом Азизовнинг тайинланишини 11 феврал куни Лондондаги Шарқ ва Африка тадқиқотлари институти ...
Блоглар
7 декабр 2025
Умуммиллий тотувлик, ҳамжиҳатлик муҳити Ўзбекистоннинг эътироф этилган хусусиятларидан биридир. Юртимизда яшовчи 130 дан зиёд миллат ...
5 декабр 2025
Одам эл билан тирик, жонажон элим эса шу яшашга лойиқ. Ўз қадри ва ҳуқуқин билмас, ...
4 декабр 2025
Тарковскийнинг «Сталкер» деган киноси бор. Кино махсус зона туннелидан ўтган одамнинг тилаги ижобат бўлишидан баҳс ...