close
close
Cатира
12 август 2019

Cамарқанд ҳокими БМТ тарафидан террорчи дея эълон қилинганларга тўн кийдирди

close

“Толибон” ҳаракати раҳбарининг ўринбосари Мулла Абдулғани Бародар бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда ошиғич эҳтиром билан кутиб олингани расмий Қобул эътирозига сабаб бўлди.

Кўпгина халқаро рўйхатларда террорчи дея номи зикр қилинадиган “Толибон”нинг Доҳадаги сиёсий қаноти раҳбари Мулла Абдулғани Бародарни 8 август куни Ўзбекистон ташқи ишлари вазири Абдулазиз Комилов азиз меҳбон мақомида қабул қилди.

Самарқанд ҳокими Толибон ҳаракати раҳбарига тўн кийгазмоқда

Вазирлик хабарида айтилишича, “Толибон” ҳаракатининг сиёсий офиси раҳбари афғонлараро мулоқотнинг навбатдаги раундини Самарқанд шаҳрида ўтказиш таклифини астойдил қўллаган.

9 август куни БМТ тарафидан террорчи дея эълон қилинганлардан таркиб топган “Толибон” делегацияси Самарқанд яқинидаги Имом Бухорий қабрини зиёрат қилди ва ўша ерда жума намозини ўқиди.

“Толибон” делегациясига Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов ҳамроҳлик қилган.

Турдимов афғонистонлик жангарилар вакилига олтин билан тикилган тўн кийдириб, улар шарафига қўй сўйган.

Ўзбекистонда “Толибон” делегациясига алоҳида эҳтиром кўрсатилиши расмий Тошкентга Кремль тарафидан берилган топшириқ ижроси сифатида талқин қилинмоқда.

“Толибон” сўнгги ярим йил ичида Москвага икки бор ташриф буюриб, пилиги кўтарилган эди.

Ташрифлар Москванинг Вашингтон билан алоқалари ўта салбийлашган даврга тўғри келмоқда.

2003 йилда БМТ “Толибон” ислом ҳаракатини бир овоздан террористик ташкилот деб расман тан олган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 март 2016
30 март куни Чилонзор, 23-мавзе участка нозири, суд ижрочилари ва 10 га яқин, ўзини таништирмаган фуқаро кийимидагилар журналист 47 ...
24 июн 2019
Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи фаол, 2-гуруҳ ногирони, 43 яшар Дилдора Боймуродова норозилик намойишига чиқиш ҳақидаги билдиргисига вилоят ҳокимлигидан ...
23 май 2018
Ўзбекистонда 2017 йилги пахта йиғим-терими мавсумида болалар меҳнатидан фойдаланиш жуда сезиларли даражада камайганига қарамай, мажбурий меҳнатдан фойдаланиш кўлами кенглигича ...
2 декабр 2019
Қирғизистон миллий тасвирий санъат музейи директори Мира Жангарачева феминнале кўргазмасини ташкил қилгани учун ишдан олинди. Бу ҳолатни қирғиз матбуотига ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...