close
close
Кўзқараш
9 ноябр 2025

АҚШ Марказий Осиё учун хавфсизлик соябони бўла оладими?

close

Киплингнинг Маугли асарида жавоҳирлар тўла сандиқчага ким эга бўлса, ўша кимса доимий таъқиб ва диққат марказида қолганига оид саҳна бор. 

Сўнги 20 кун ичида Австралия, Малайзия, Таиланд ва Япония билан нодир металлар соҳасида қатор битимлар имзолаган АҚШ Президенти Дональд Трамп энди кўзини Ўзбекистонга тикди ва у  ўзбек  раҳбарини  Вашингтонда юқори даражадаги саммитда қабул қилди.

Ўзбекистонда  йирик, ҳали тўлиқ ўзлаштирилмаган нодир ер элементлари заҳиралари  мавжуд. Бу нодир мужавҳарлар АҚШ миллий хавфсизлиги учун муҳим деб ҳисобланади.

Амалий ташриф пайтида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида имзоланган икки битимга диққат қаратсак.

 Ўзбекистон Геология вазирлиги ва Denali Exploration Group компанияси ўртасида ноёб ер элементлари ишлаб чиқариш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳамда Re Element Technologies компанияси ўртасида ноёб ер металлари соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик битими.

Бу икки битим Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида янги ҳамкорлик даври бошланганидан ва бундан буëн Ўзбекистон АҚШ ҳимоя шамсияси остида эканлигидан жиддий далолат.

Бундан ташқари  сунъий интеллект, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш, Boeing самолётлари ва пахта савдоси бўйича ҳамкорлик  бошланди.

1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Flowserve компанияси ўртасида насос станцияларини модернизация қилиш бўйича келишув;

2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Valmont Industries Inc компанияси ўртасида сувни тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш бўйича келишув;

3. Рақамли технологиялар вазирлиги ва Palo Alto Networks компанияси ўртасида сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги битим;

4. UzAirways ва Boeing компаниялари ўртасида самолётлар етказиб бериш бўйича шартнома;

5. Аtacrop ва Luis Dreyfus Company ўртасида соя донлари ва шрот етказиб бериш бўйича шартнома;

6. «Ўзсаноатэкспорт» ва Cargill компанияси ўртасида пахта етказиб бериш бўйича шартнома.

Еттинчи ва саккизинчи келишув «Нодир мужавҳарлар» ҳақида эди.

Рассом Туздан байт будир: 

Бойман деб боримни ўртага қўйдим

Сандувоч қушимни сен учун сўйдим

Бу кичик битикни ëзувчи Киплинг асарига ишорат билан бошлагандим. «Кунчиқар ва кунботар ҳеч қачон бир бири билан учрашмайди» деб ëзганди Киплинг. Бу ëзувчи яшаган йигирманчи аср учун тўғридир балки. Лекин ғор давридан то бугунга қадар барча манфаат учун бир-бири билан учрашиб келади. 

АҚШга нодир минераллар керак. Ўзбекистонга эса Россия айиғи ошқозонидан ўрин олмаслик ва Хитой аждарҳоси оловида куйиб кетмаслик учун химоя зонтиги керак. Ҳозирги мавжуд реаллик шу. Изи яхшилик билан тугасин. 

Мендан ойтш

Чао помпиду, авуф ви дер зейн курва билат кокаин.

Рассом Туз саҳифасидан

Тағин ўқинг
9 август 2022
Салом қадрли муҳлислар. Эътиборингизга Элтуз 600 секундни тақдим этади.+++Президент Администрацияси раҳбари Cардор Умурзақов Чилонзор ҳокими Мавлонов ва  туман прокурори ...
1 сентябр 2016
Ўзбекистондаги жорий қоидага кўра, Тошкент ҳукумати амалдорлари ва президент учун аталган байрам бир кун бурун нишонланади, ундан ҳам илгари ...
23 март 2022
Украинада Россия бошлаган уруш 27 кундан буён давом этаркан, Шавкат Мирзиёев 21 март куни тағин Владимир Путин билан телефонда ...
8 апрел 2019
6 апрель куни Лондонда Ўзбекистон янги тарихининг турли даврларида сиёсатга турлича муносабатда бўлган зиддиятли олима Ширин Акинер 76 ёшида ...
Блоглар
9 ноябр 2025
Киплингнинг Маугли асарида жавоҳирлар тўла сандиқчага ким эга бўлса, ўша кимса доимий таъқиб ва диққат ...
5 ноябр 2025
Океаннни ошиб ўтиб Америка Қўшма Штатларига келдим.  Вашингтондаги паспортчи қиз «сафардан мақсад?» деб сўради. Мен ...
29 октябр 2025
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини ...