close
close
UzPoster
4 ноябр 2025

Элтуз танқидидан сўнг ТДТУ Олмалиқ филиалида ўзгариш

close

Ассалому алайкум, “Элтуз” таҳририяти. Сизларга самимий миннатдорчилик билдирамиз. Олмалиқ давлат техника институти (собиқ ТДТУ Олмалиқ филиали) ҳақида 19 сентябр куни чоп этилгантанқидий мақоладан сўнг таълим муассасаси раҳбариятида ўзгариш амалга оширилди. Янги раҳбар тайинланди.

Янги раҳбарнинг профессор-ўқитувчилар ва талабалар билан самимий ҳамда очиқ муносабати натижасида институтда ижобий муҳит шаклланмоқда. Жамоа орасида ишонч ва дўстона кайфият кучайиб, таълим жараёнида фаоллик сезилмоқда.

Институт жамоаси мазкур янгиланишлардан мамнун ва бу ижобий муҳит сақланиб қолишини истайди.

Шу билан бирга, аввалги раҳбар Алишер Самадов ва унинг ҳамтовоқлари томонидан амалга оширилган молиявий қинғирликлар ҳамда қонунга зид ҳаракатлар — жумладан, ходимлар хонасига яширин тинглаш қурилмалари ўрнатилиб, эшитилган суҳбатлар асосида уларни “самосуд” қилиш ҳолатлари жамоа орасида қаттиқ норозилик уйғотди.

Бу каби ҳолатлар қонун олдида баҳоланиб, айбдорлар жавобгарликка тортилиши лозим. Чунки ҳеч ким қонундан устун бўлиши мумкин эмас.

Тағин ўқинг
6 январ 2021
Тинч турурми бу кўҳна дунё, Тинч турурми доғули замон… А.Орипов. Коронавируснинг янги штампи дейиляпти. Бу қанақаси экан?! Янги штамп ...
8 феврал 2017
Наманганлик куёв, айни пайтда тиббиёт кўриги бўлими мижози Ибодулла Бойматов ўзи олган видеони Элтузга жўнатди. «Аршин мололон» киносидаги куëв ...
20 ноябр 2020
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари ҳақ талаб қилгани (ҳужжатларда – “жамоат тартибини бузгани”) учун уч кунлик маъмурий ҳибсга ...
13 май 2016
Кино кўришни севаман. Айниқса фантастик трагикомедия жанридаги киноларни. Кеча Роман Артемьев суратга олган “Человек из будущего” деган кинони кўрдим. ...
Блоглар
5 ноябр 2025
Океаннни ошиб ўтиб Америка Қўшма Штатларига келдим.  Вашингтондаги паспортчи қиз «сафардан мақсад?» деб сўради. Мен ...
29 октябр 2025
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини ...
28 октябр 2025
Шоирнинг осмондаги ой бўлганидан махалладаги бой бўлгани тузук. Ургутда нима кўп бой кўп. Ҳар икки ...