close
close
Асосий мавзулар
4 ноябр 2025

БМТ Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО объектларидаги бузиш холатлари юзасидан ҳавотир билдирди

close

БМТ мутахассислари бугун 2001 йилдан бери ЮНЕСКОнинг жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳри марказида амалга оширилаётган мажбурий кўчиришлар ва уй-жойларни бузиш ҳолатлари бўйича хавотир билдирди.

“Биз Камбоджа, Танзания ва Ўзбекистонни ҳам ўз ичига олган бир қатор ЮНЕСКОнинг жаҳон табиий ва маданий мероси объектларидаги мажбурий кўчиришлар ҳақида жиддий хавотирларимизни тегишли ҳукуматлар, ЮНЕСКО ва Жаҳон мероси қўмитасига бир неча бор етказганмиз”, – деди мутахассислар.

Кўп ҳолларда жабр кўрганлар ижтимоий жиҳатдан четлатилган жамоалар, камсонли миллатлар ёки маҳаллий халқлар бўлиб, бундай мажбурий кўчиришлар натижасида уларнинг ижтимоий ва иқтисодий турмуш тарзи бутунлай вайрон бўлади. Маҳаллий аҳолининг эркин, олдиндан ва тўлиқ маълумот асосидаги розилиги эътиборсиз қолдирилган.”

2025 йил май ойида ал-Мотуридий мақбараси яқинидаги ҳимоя қилинган ҳудудда жойлашган бутун бир маҳалла бузиб ташланди. Бир неча ҳафта ичида 1 200 дан ортиқ киши уйидан айрилди. Уй-жойларни бузиш асосан маҳаллий ром (Multoni) жамоасига таъсир қилди — бу Самарқандда авлодлар давомида яшаб келган ва маҳалланинг маданий ҳамда тарихий боғлиқлигини сақлаб келган озчилик гуруҳ эди.

“Бутун маҳаллани бузмасдан туриб, туристик инфратузилмани яхшилаш ёки зиёрат марказини қуришнинг бошқа усуллари ўрганилмаган”, – деди мутахассислар.  “Шунингдек, бузиш ишлари бошланишидан олдин жамоа билан келишилган кўчириш режаси ҳам ишлаб чиқилмаган.”

Меросга таъсирни баҳолаш ҳисоботи Жаҳон мероси қўмитасига фақат уйларнинг кўп қисми аллақачон бузиб ташланганидан сўнг тақдим этилган.

Хабарларга кўра, жамоа ҳуқуқ-тартибот, суд ва маҳаллий ҳокимият органлари томонидан кучли босим остида жадал равишда кўчирилган. Бу жараёнда самарали суд ҳимоясига имконият бўлмаган. Бир уй эгасини ҳимоя қилган адвокатга таҳдид қилинган ва уни ИИБ ҳибсга олган. Шунингдек, одамларни уйларидан чиқариш учун вақтинча электр ва газ таъминоти узиб қўйилган. Бир нечта фуқароларга товон пули тўланган бўлса-да, бу маблағлар шаҳар марказида шунга ўхшаш ҳудуд ва уй сотиб олиш учун етарли бўлмаган.

Бу бузиш ишлари Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачи Самарқандга ташриф буюриб, мамлакатда мажбурий кўчиришларни тўхтатишга чақирганидан фақат бир неча ой ўтиб амалга оширилган.

Жаҳон мероси қўмитаси Самарқандда бузиш ва янги қурилиш ишларига мораторий жорий этиш зарурлигини бир неча бор сўраган.

“Ҳукумат бу мораторий ҳақидаги тавсияни эътиборсиз қолдиргани учун жуда афсусдамиз”, – деди мутахассислар.

Ром жамоасини мўлжал қилиш ҳолати камсонли миллатларга нисбатан камситиш ва маданий йўқотиш хавфини оширади. Бу бузишлар ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференцияси Самарқандда бошланишидан фақат бир неча ой олдин содир бўлган.

Ҳозиргача ЮНЕСКО ва унинг Жаҳон мероси қўмитаси мажбурий кўчиришларни тақиқловчи, яшаш ҳуқуқини таъминловчи ва маҳаллий аҳолининг розилигини инобатга олувчи расмий қоидаларни қабул қилмаган. Мутахассислар таъкидлашича, ЮНЕСКО инсон ҳуқуқлари ва маданий ҳуқуқларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, уларнинг бузилишига “маданий меросни ҳимоя қилиш” баҳонасида кўз юммаслиги лозим.

“Афсуски, кўп ҳолларда жаҳон мероси рўйхатидан чиқарилиш хавфи кўпроқ кўприк манзарани тўсганда юзага келади, бироқ маҳаллий аҳоли уйларидан ва тирикчилик манбаидан мосуво бўлаётган бир пайтда, уларга нисбатан жиддий инсон ҳуқуқлари бузилишига қарамай, бундай ҳолатлар етарлича эътиборга олинмайди.”

Мутахассислар ЮНЕСКО Бош конференциясини мажбурий кўчиришларни тақиқловчи ва агар аҳолини кўчириш зарур бўлса, инсон ҳуқуқларига мувофиқ жойлаштиришни кафолатловчи йўриқномаларни ишлаб чиқишга чақирди.

ЮНЕСКО рўйхатига киритиш ёки уни сақлаб қолиш учун белгиланган барча мезонлар инсон ҳуқуқларига ҳурматни ўз ичига олиши керак. Мутахассислар бу масалалар бўйича давлатларга ва халқаро ташкилотларга маслаҳат беришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Мутахассислар:

Балакришнан Раджагопал — инсоннинг муносиб ҳаёт даражаси ҳуқуқининг таркибий қисми сифатида муносиб уй-жой ҳуқуқи ва бу соҳада камситишга йўл қўймаслик ҳуқуқи бўйича махсус маърузачи.

Александра Ксантаки — маданий ҳуқуқлар соҳасида махсус маърузачи.

Маргарет Саттертвейт — судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачи.

Махсус маърузачилар, мустақил экспертлар ва ишчи гуруҳлар БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши томонидан тайинланадиган мустақил инсон ҳуқуқлари бўйича экспертлардир. Улар жамоавий равишда “Инсон ҳуқуқлари кенгашининг махсус тартиб-таомиллари” деб аталади.

Махсус тартиб-таомиллар доирасидаги экспертлар ихтиёрий асосда фаолият юритиб, улар БМТ ходимлари эмас ва ўз ишлари учун маош олмайди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича бошқармаси (OHCHR) бу жараён учун котибият вазифасини бажаради, аммо экспертлар ҳар қандай ҳукумат ёки ташкилотдан, жумладан OHCHR ва БМТдан мустақил равишда ишлайдилар. Улар баён этган фикр ва мулоҳазалар муаллифларнинг шахсий қарашлари бўлиб, БМТ ёки OHCHR нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари механизмлари — махсус тартиб-таомиллар, шартнома органлари ва Умумжаҳон даврий кўриб чиқиш жараёни томонидан тайёрланган мамлакат бўйича кузатувлар ва тавсияларни Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон индекси орқали кўриш мумкин:  https://uhri.ohchr.org/en/

БМТ Инсон ҳуқуқлари бошқармаси

Манба: https://t.me/UzFoHR

Тағин ўқинг
2 январ 2017
Уч ойлик конфет-гулдаста даври тугади. Яна кортеж. Автоматчилар куршовида ëпиқ трасса бўйлаб сайр. Мирзиëев яна Каримов йўлидан каримов услубида ...
24 июл 2017
Мактабларнинг 11 йиллик таълимга қайтиши ортидан Андижондаги коллежларнинг юзлаб ўқитувчилари ишсиз қолмоқда. Андижон шаҳридаги 2-сон Маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ...
23 сентябр 2025
Аxмад Бейжон Эржиласун Аҳмад Бейжон зеҳнида бир эътироз тўлқини кўтарилиб, кейин ғойиб бўлганини Ўғуз унинг кўзларидан ўқиди. Ёки Ўғузга ...
24 июл 2025
Бугун Шуҳрат Бобожон туғилган кун. У нафақат рассом, журналист, мухолифат фаоли ёки ёзувчи, балки буюк ғоялар асосчисидир. Унинг ташаббуси ...
Блоглар
5 ноябр 2025
Океаннни ошиб ўтиб Америка Қўшма Штатларига келдим.  Вашингтондаги паспортчи қиз «сафардан мақсад?» деб сўради. Мен ...
29 октябр 2025
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини ...
28 октябр 2025
Шоирнинг осмондаги ой бўлганидан махалладаги бой бўлгани тузук. Ургутда нима кўп бой кўп. Ҳар икки ...