Россия ҳиндистонлик талабаларни ҳам урушга жўнатмоқда
Ҳиндистонлик талаба Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаган — ва бор-йўғи 10 кун ўтиб ҳалок бўлган. Бу ҳақда унинг дўсти телеграм тармоғида қўйилган видеода билдирди.
Унинг сўзларига кўра, ҳеч қандай тайёргарлик бўлмаган. Шартнома имзолаганлар беш киши бўлган жумладан унинг дўсти. Имзо қўйилганидан сўнг йигитни дарҳол Покровск яқинидаги фронт чизиғига жўнатишган. «Аҳвол жуда ёмон, ҳозирда унинг на ўлиги на тириги бор (Body? No body…).
Маълум бўлишича у билан бирга шартнома имзолаган яна беш нафар ҳиндистонликларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Россия тез пул топишни ваъда қилиб ва ҳақиқий мақсадни яшириб, «замбарак гўшти» учун чет элликларни ёллашда давом этмоқда.
Элтуз бундан илгари Россиянинг Украинага қарши босқинчилик урушида энг кўп ёлланма аскар – Ўзбекистондан экани ҳақида хабар берган эди.
