Ўзбек ёзувчиси АҚШнинг миллий китоб мукофоти финалига чиқди
Ўзбекистонга киритилмаган, Лондон ва Прагада ижод қиладиган таниқли ўзбек ёзувчиси Ҳамид Исмоил АҚШнинг нуфузли Миллий китоб мукофотининг беш нафар финалчилари қаторига киритилди.
Бу юксак мартаба ва шараф нафақат Ҳамид Исмоилнинг ўта юксак истеъдодини тан олиш, балки ўзбек адабиётининг жаҳон саҳнасидаги байрами ҳамдир.
Ëзувчининг фалсафий хотира, тарих, миллийлик ва инсоний теранликка бой асарлари жаҳон ўқувчилари учун янги минтақани англаш йўлида янг дарвозаларни очди.
Ҳақиқий миннатдорлик ва эъзоз унинг ёрқин таржимони Шелли Фэйрвезер-Вегага ҳам тааллуқли.
Тилмочнинг фидокорлиги ва маҳоратли ижодкорлиги арқали ўзбек ҳикоялари инглиз тилига равшан, эҳтиросли ва таъсирли тарзда кўчди.
Юксак савияли матн, сўз ўйинлари ва адабиëт бозингарлиги таржимон орқали умумбашар мулки бўлади.
Айнан тилмоч бу китобларга катта йўлни очиб берди.
1992 йилдан бери бир дўст ўлароқ таниган қадрдоним, азиз ўртоғим Ҳамид-акани қутлайман.
Аснода улуғ тилмоч Шелли Фэйрвезер-Вегага чуқур ҳурматимни билдираман.
Сизларнинг ютуғингиз — бизнинг ифтихоримиз.
Сизларнинг бу юксак маррага етганингиз, бу улуғ маратабага ноил бўлганингиз ўзбек адабиёти шуҳратини янада баланд қилди.
Навбатдаги марра – Нобел соврини. Ҳамид ака Нобел олсин деганлар матн остида юракча эможисини боссин.
