close
close
Асосий мавзулар
26 ноябр 2025

Тошкентда қушларни чегарадан ноқонуний олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

close

Тошкент вилоятида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари 30 дона саъвани кийим остидан ноқонуний олиб ўтишга уринган одамни қўлга олди.

Маълумотларга кўра, воқеа “Навоий” божхона постида содир бўлган. Шубҳали ҳаракатлари ҳақида пост ходимлари огоҳлантирилган эркак сканерланганда, суратларда шубҳали контурлар аниқланди. Шахсий кўрикдан ўтказилганда, фуқаронинг ички кийимлари орасига 30 та сайроқи қушчалар яшириб қўйилгани аниқланди. Қушлар сайраб кетмаганини қаранг!

Эркак ҳайвонларни декларация қилмаган ва оғзаки сўров давомида улар ҳақида ҳам маълумот бермаган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Айбдор қушларни алоҳилда саватга солиб, давлат божини тўлаб, ўтиб кетиши мумкин эди. 

Аввалроқ Тошкентда ноёб лемур ноқонуний савдодан қутқарилгани ҳақида хабар берилганди. Айбдор халқаро миқёсда энг юқори даражада ҳимояланган жониворни парранда бозорида сотмоқчи бўлган.

Тағин ўқинг
6 март 2018
Устидан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 22 февралдан бери ҳибсда қолаëтган собиқ Бош прокурор Рашиджон ...
26 август 2016
Бағдод тумани маҳалла фаолларидан бири, eltuz.comга ҳар бир қишлоқда яшовчи 18 ёшдан 55 ёшгача бўлган ҳар уч киши бир ...
24 октябр 2018
22 октябрь куни Андижон вилояти телевидениесида вилоят ҳокими Ш.Абдураҳмоновнинг пахта йиғим-теримида қатнашганлиги юзасидан кўрсатув тайёрланди. Унда 19 октябрь куни ...
18 декабр 2022
Автобус кетиб бормоқда. Бирдан автобус ичида чироқ ўчади. Ғала ғовур. Вой свет ўчди. Батарея ҳам муздай. Қалбимиз бўлди куздай.
Блоглар
25 ноябр 2025
Математика ўқитувчиси  ҳеч бўмаганда ўнгача санашни, она тили адабиëт ўқитувчиси эса тутлиқмай ўқиш ва хатосиз ...
24 ноябр 2025
Мен ўзбек сегментидаги Facebook’ни жуда яхши кўраман — ҳақиқий янгиликлар портали: цензурасиз, тўсиқсиз, ҳеч қачон ...
24 ноябр 2025
37 йил олдин — 1988 йил 20 ноябрда —СССР  Марказий телевидениесининг биринчи программасида Михаил Афанасьевич ...