close
close
Асосий мавзулар
9 январ 2022

Қозоғистон бўйлаб ҳибсга олишлар. Нима маълум?

close

Оқтўба

Вилоят ички ишлар бошқармаси икки нафар шахсни “оммавий тартибсизликлар уюштириш” айби билан ҳибсга олди, тўққиз кишига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.  7 январ куни департаментнинг хабар беришича,  366 киши полицияга олиб кетилган,  улардан 166 нафари комендантлик соати қоидаларини бузганликда айбланган.

Шарқий Қозоғистон вилояти

Вилоят ички ишлар бошқармаси 5 январ куни Уст-Каменогорскдаги майдонга 3000 га яқин одам йиғилганини, тартибсизликлар натижасида вилоят ҳокимлиги биносининг бир қисмига зарар етганини маълум қилди.

 «Охирги 24 соат ичида вилоятда 500га яқин одам ҳибсга олинди,  25 нафар полиция ходими яраланди (шундан 20 нафари Семипалатинскда).  Тинч аҳоли орасида қурбонлар сони ҳали аниқланмаган, ҳалок бўлганлар йўқ.  Уст-Каменогорскда 13 нафар полиция автомашиналари шикастланган, – дейилади департаментда.

Чимкент

Шаҳар полициясининг маълум қилишича,  45 нафар полициячи яраланган,  улардан икки нафари реанимацияда.

 «Ҳокимият биноси полиция томонидан қаттиқ қўриқланмоқда.  Айрим дўконлар ёпилган, жамоат транспорти ишлаётир, кўчаларда одам кам, аеропорт ва темир йўл вокзали ишламоқда.  Икки ҳарбий вертолёт шаҳар узра айланиб юрипти.  .

Жанубий ҳудудлар

 “Хабар 24”нинг хабар беришича,  Жамбил вилоятида бир полициячи ҳалок бўлган,  етти нафар полция ходими жароҳат олган,  92 киши ҳибсга олинган.  6-январ ҳолатига кўра,  Таразда полициянинг учта биноси – вилоят бошқармаси,  шаҳар ҳокимлиги ва 1-сонли ички ишлар бошқармаси ёниб кетган.

+++

Қозоғистонда 5800 дан ортиқ киши ҳибсга олинган,  улар орасида хорижликлар ҳам бор. Олмаота вилояти қишлоқларидан бирида 100 дан ортиқ одам ҳибсга олинган.  Дастлабки маълумотларга кўра, қўшни давлат фуқаролари қўлга олинган”,  — дейилади ИИВ хабарида.

+++

Олмаотада маъмурий биноларга ҳужум қилган 70 дан ортиқ жангари ва 30 дан ортиқ талончилар қўлга олинди.  Бу ҳақда 7 январ куни Олмаота полиция департаменти маълум қилди.

+++

Қозоғистонда намойишлар бошланганидан бери 164 киши ҳалок бўлди,  улардан уч нафари ёш болалардир.

+++

Арман Дикийни хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари  УРАЛ-432009 «Урал-ВВ»  зирҳли автомобилида келиб ушлаганлар. Қозоғистон хавфсизлик тизимидаги @EltuzTG манбасига кўра, Арман Дикий Карим Масимов қамоққа олингунга қадар унинг топшириқларини бажарган. Бироқ, КНБ раиси ҳибсга олингани ортидан, Арман Дикий ҳам ушланган. Манбага кўра, Арман Дикийни ҳозирда Нурсултон Назарбоевнинг жияни, КНБ раисининг биринчи муовини Самат Абиш ҳибсдан чиқариб олишга ҳаракат қилмоқда.

«Тез орада КНБ провокатори бўлган Арман Дикий Дубайга чиқиб кетса ажабланманг» дея ёзади Элтуз телеграм канали шарҳловчиси.

Унга кўра, Нурсултон Назарбоевнинг жияни Самат Абиш Қозоғистон КНБ (ДХҚ) раисининг биринчи муовини лавозимидан 5 январда бўшатилганди. Кейин гўёки ҳибсгаям олинди. Энди маълум бўладики, у ўз вазифасига қайта тикланибди. Шундайми – маълум эмас. Аммо Самат даражасидаги музокарачига эга бўлиш, Элбаси қариндошларининг мамлакатдан биратўла чиқиб кетгани инобатга олинса, Назарбоев клани учун жудаям муҳимдир.

+++

Элбасининг энг ишончли одами Карим Масимов Тўқаев буйруғи билан КНБ раислигидан бўшатилди. Кеча Тўқаев ўнгида қўлига кишан солингунга қадар Масимов Хавфсизлик Кенгаши мажлисларида иштирок этиб келаётган эди. Масимов – жудаям кучли фигура. Унинг олдида, ҳаттоки, Тўқаев ҳам иккинчи даражали шахсдир. Унинг четлатилиши амалда Нурсултон Назарбоев тарафдорларининг музокаралардаги позициясини жудаям кучсизлантириб қўяди. Масимовнинг ҳибсга олиниши Назарбоев кланининг нўноқлигини намоён этади. Миш-мишларга кўра, Масимов билан бирга, Тўқаев топшириқларига бўйсунмайдиган, яна бир неча юзта чекист қамоққа олинган. Уларнинг аксари Элбасининг содиқ одамлари эди.

+++

Олмаота аэропортида бугун Россиянинг биратўла 15 дона Ил-76 ҳарбий-транспорти бор эди. Аэропортнинг қачон очилиши маълум эмас. «Бу худди ўзга сайёраликларнинг ерни босиб олиши ҳақидаги блокбастер филмларга ўхшайди»  дея таърифлайди бу ҳолатни Элтуз телеграм канали шарҳловчиси.

+++

Қозоғистон аҳолининг газ нархлари кўтарилишига қарши норозилигидан бошланган аксилҳукумат намойишлари ичида қоларкан, OpenDemocracy медиа платформаси қозоқ элитасининг Ғарб, хусусан, Лондондаги қимматбаҳо кўчмас мулкларига эътибор қаратди.

+++

Тадқиқотчи журналист Томас Роулининг Opendemocracy.net сайтидаги мақоласида ёзишича, Лондонда Қозоғистон ҳукмрон элитасига тегишли бўлган 530 миллион фунт стерлингга тенг ҳашаматли мулк мавжуд. Қозоғистонлик миллиардерларнинг бойлиги мамлакатдаги норозилик намойишлари манзарасида жаъми 3 миллиард долларга камайди, деб ёзади Azattyq Форбсга таяниб. Нашрнинг ёзишича,  Kaspi финтехкомпаниясининг раиси ва энг йирик ҳиссадори Вячеслав Ким акциялар нархининг 30 фоизга тушиши натижасида 1, 4 миллиард доллар йўқотган. Ширкатнинг яна бир топ-менежери,  деб ёзади Форбс,  Михаил Ломтадзе ҳам деярли 1, 4 миллиард йўқотди ва унинг бойлиги 5, 2 миллиард доллардан 3, 8 миллиард долларга тушди.

+++

Собиқ президент Назарбоевнинг ўртанча қизи Динара Қулибаева ва унинг турмуш ўртоғи Тимур Кулибайев 6-январ куни Halyk Bank акциялари нархи 16 фоизга тушиб кетгани сабабли 200 миллион йўқотди.  Журнал ҳар бирининг капиталини 3, 1 миллиард долларга баҳолаган. Албатта, бойлар ҳам жилайди. Жилаганда ҳўнграб ҳўнграб жилайди. Юраги ўйнаб, қон босими кўтарилиб, қандга чалиниб ўлади.  Лекин, дунёни сув босса, камбағалнинг тўпиғигаям чиқмапти. Бизнинг ўзбек меҳнат муҳожирлари тартибсизликлар баҳонасида нафасларини ростлаб олишади, қишқи таътилларини олиболишади.

Тағин ўқинг
8 октябр 2021
Бу 20-асрнинг энг буюк ўзбек шоири Мухаммад Солиҳ ëзган шеърдан иқтибос эди. Бир вақтлар Гдлян «Ўзбеклар ўғри» деганда, Ўзбекистондаги ...
16 июл 2016
1916 йилнинг 25 июнида Чор хукумати Туркистоннинг 19 ёшдан 43 ёшгача бўлган эркакларини «Мудофаа ишларига» сафарбар қилиш учун фармон ...
20 апрел 2019
Рассом Кирпиeltuz.com
25 июн 2019
Қашқадарёнинг Чироқчи туманидан Швецияга келиб ишлаётган 35 яшар Ўзбекистон ватандоши Акмалжон Чўлиев 21 июнь куни Стокгольмда вафот этди. «Элтуз» ...
Блоглар
10 январ 2022
Ўзини бир гуруҳ фаоллар деб таништирган гуруҳ Eltuz телеграм каналига ёзиб, қуйидаги мурожаатни чоп қилишни ...
13 декабр 2021
Ниҳоят, маънавий руҳий бўшлиқда эканмиз, рационал фикр эгалари томонидан эътироф этила бошлангач, кўпчилик ўз ҳолатини ...
6 декабр 2021
«Албатта, керагидан кўп хато қилганмиз, улардан жуда афсусдаман. Энг катта хатоим суд, жин урсин, мустақил ...