close
close
Асосий мавзулар
17 ноябр 2022

ЭП45: Туманларда газ ва чироқ ўчаяпти. Ичимлик суви йўқ

close

Элтуз порталига келган навбатдаги 5 та шикоятни ўқиб эшиттирамиз. Дастлабки шикоят Қашқадарёдан Косон туманидан.

Одамлар 11 кундан бери сувсиз кун кечирмоқда

«Косон тумани Машъал маҳалласида қурилган кўп квартирали турар жойларда қарийб 11 кундан бери сув йўқ. Сув бўлмаса на идишларни ювиб бўлади, на канализасия ишламайди. 5 қаватда яшайдиган хонадон эгаларининг ҳолатини эътиборга оляптими мутасаддилар?
Тегишли идоралардан кўмак сўраймиз.»


“Чироқ ўчиб қоляпти. Ҳолбуки, ҳали росмона қиш келгани йўқ”

“Андижон вилояти Жалақудуқ туманидан мурожаат қиляпмиз. Чироқ ўчиб қоляпти. Ҳали куз. Ноябр. Ҳаво ҳарорати нари борса, 2 градус совуқ. Ҳозирданоқ бутун водийда энергия (електр ва газ) етказиб беришда жиддий узилишлар юзага келмоқда. Ҳали Аллоҳга аён, қиш келса, қандай ҳолат бўлади. Энергетика вазирлиги ва газ соҳаси мутасаддилари ҳар йили муаммо бўлмайди деб ва’да беради. Аммо ҳар йили шу ҳолат. Балки вазирлик мас’уллари исте’фо бериши вазиятни ўзгартирар?”

“Ҳолбуки, биздан 500 метр наридаги қишлоқда газ ҳам, ток ҳам бор”

“Навоий вилояти Қизилтепа тумани Зармитан қишлоғидан ёзмоқдамиз. Қишлоғимизда газ йўқ, энди чироқ ҳам ўчиб қоляпти. Ҳаво ҳарорати тушган. Электр стансиясига телефон қилсак, Бухородан ўчган дейди. Бухоро билан боғлансак, Навоийдан ўчган дейди. Орада аҳоли, айниқса, ёш болалар, қариялар қийналяпти. Ҳолбуки, биздан 500 метр наридаги қишлоқда газ ҳам, ток ҳам бор. Ёшларимизнинг умри ўтин ёриш билан ўтмасин. Мас’уллардан амалий ҳаракат кутиб қоламиз”.

«Ҳолбуки, Қарздорлик йўқ”

“Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳридан мурожаат қилмоқдамиз. Яқингача замонавий электрон ҳисоблагичлар йўқ эди. Шу сабаб электр тизимида ўғриликлар кўп эди. Ҳозирда ҳамма хонадонга электрон ҳисоблагич ўрнатилган. Табиийки, қарздорлик ҳам йўқ, чунки янги тизим қарздор хонадонни автоматик равишда тармоқдан ўчиради. Лекин Даштобод шаҳрида 6 соатлаб чироқ ўчмоқда. Эҳтимол, бунга фермерлар ғаллани суғораётганда насослар кучланиши сабаб бўлаётгандир. Нима бўлганда ҳам президентимиз Ш.Мирзиёев электр та’минотини узлуксиз қилиш ҳақида топшириқ берган. Соҳа раҳбарларидан ушбу долзарб масалага э’тибор қаратишларини сўраймиз”.

“Газ йўқ, ҳеч бўлмаса чироқни ўчиришмасин”

“Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани Жабу қишлоғидан ёзмоқдаман. Уйимизда газ йўқ, баллонлардан фойдаланамиз. Чироқни 3-4 соатлаб ўчиришади. Бундан биз каби кексалар қийналмоқда. Ўзим тўшакка ётиб қолган пенсионерман. Уйимда ток билан иситадиган печкам бор. Илтимос, чироқни узлуксиз ёқиб беришсин”.

+++

Бу сизга ўқиб эшиттирганимиз бугунги сўнгги мактуб эди. Туркумга кирмаган кўплаб шикоятларни Элтуз Порталининг телеграм саҳифасида ўқишингиз мумкин. Уларга тегишли идоралар эътибор қаратади дея умид қиламиз. Эслатиб ўтамиз. элтуз портали интерактив тарзда телеграм каналида алоҳида саҳифа шаклида очилган. Мурожаатлар учун у ерга махсус бот ҳам ўрнатилган. Элтуз келаётган шикоятлар, таклифлар ва уларга ёзилган жавобларни ҳам эътиборингизга тақдим этишга интилади. Кун давомида биз билан қолинг. Каналларимизга обуна бўлинг.

@eltuz

Тағин ўқинг
18 декабр 2017
Давлат статистика қўмитаси маълум қилган маълумотларни таҳлил этиб, расмий матбуотда «Ижтимоий фикр»га асосланиб айтилганидек, фаровонлигимиз юксалаётганини эмас, балки сўнгги ...
18 март 2022
Қрим ярим ороли Россия армияси назорати остида 2014 йилнинг 18 мартида ўтказилган референдум натижасига кўра Россия таркибига қўшиб олинди. ...
30 октябр 2020
Ҳафта ичи сен севасанми, мен севаманми, сен ëмон кўрасанми, мен ëмон кўраманми, деган гаплар билан тўла бўлди. Ҳар ким ...
11 январ 2016
Бугун 11 январ куни президент резиденцияси олдида норозилик намойиши ўтказишга чоғланган Инсон ҳуқуқлари альянси лидери Елена Урлаева бошчилигидаги бир ...
Блоглар
3 ноябр 2022
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...
1 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 11-қисми Турк бирлиги ғояси ва ...
25 октябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 10-қисмида мухбир ундан ўз ота-боболари ...