close
close
Асосий мавзулар
31 октябр 2025

«Гулнор» 15-қисм. Бир айрилиқ, бир йўқсиллик, бир ўлим…

close

Бордис яйловида сўқир бахши Мавлуд Эҳсондан тинглаган қўшиқлар лиризмнинг эт ва суякка етадиган xолати эди. Иғдирда Шоxўғли Аббос эртакларини тинглаганди. Домол туманида алавий маданиятининг ўрнакларига қулок солганди. Буларнинг ҳаммаси турли хил йўллар билан бугунгача етиб келган қадим бўзқир комлигининг маxсуллари эди.

Бировлари устига “Али”, бирови “Аббос”ни ўртгандилар. Ўғузнинг, туркманнинг бу фарзандлари асрлар давомида бир тоғдан иккинчи тоққа сакраб юрганлар. Йигитлик ҳам ғурбат ҳам бор эди бу туркуларда. 

“Бир айрилиқ, бир йўқсиллик, бир ўлим”, дейишарди. Йўқсиллик ва айрилиқни ўлимга қиёслашарди. Юз йиллар давомида бўлиниб, парчаланиб, бир-биридан айрилдилар. Бунга баъзан душман сабаб бўлса, баъзан ўзларининг бир-бирларига тоқатсизлиги, марҳаматсизлиги сабаб бўлди. Парчаланар экан, кичрайдилар, заифлашди ва йўқсиллашдилар. Янги ўба, янги яйловга кўчдилар, севгилиларини эски ўтовларда қолдирдилар… ҳар воқеа бир достон, ҳар севгили бир турку (қўшиқ) бўлди. Ком (шомон) бахши бўлди, бахши ўзан бўлди, ўзан эса ошиқ (соз чалиб шеър айтадиган шоир) бўлди.

Сўйлади дардини юксак тоғлардан ошсин дея. Биров тоғдан ошса иккинчиси яйловда қолиб кетаверди.

Ошиқ Карим, Орзу Қамбар юз йилларча бўзқир фарзандининг руҳини тарбиялади…

Аҳмад Турғулнинг силуэтини кўз олдида аниқроқ кўришга ҳаракат килди, лекин бўлмади.

Xолбуки, бу одам билан узоқ йиллар бирга бўлишганди. Турғул ҳақиқий ком (шомон) эди. Бир ком каби пишди, қош ва кўз ораси қисқа муддатда бу дунёдан кечди. Бир айрилиқ, бир йўқсиллик, бир ўлим бор эди. Гўё ҳаёт ҳақиқати шу эди.

Профессор Алпэр ва Ўғуз Аxмажни ҳаво майдонида кутиб олар экан, Аxмад ҳамон бу ўчик силуэтларни зеxнида жонлантиришга уринарди. Бакирнинг “қиқир”лаб кулиб, қучоқлаши уни xушига келтирди.

–Ҳаяжонланаяпсанми, Ўғуз, — деди Аҳмад.

–Йўқ, хўжам. Фақат сизнинг келганингиз учун жуда севинаяпман, — деди Ўғуз.

Илмий иш синови тушдан кейин бошланди.

Ўғуз иш ерларига хорижий номлар қўйган анча-мунча шахслар билан гаплашиб, туркларнинг ўзида бир ўзига ишончсизлик мавжуд деган хулосага келганини билдирган эди илмий ишида. 

Бунинг сабабини Туркиянинг дунёда ўзини кўрсата олмагани ва жумxурият даврининг халққа яхши тушунтирилмаганидадир, деди Ўғуз. Буни маориф ва хабарлашма воситаси билан тушунтириш мумкин эди. Туркияда на маориф, на-да хабарлашма воситаси бўлган матбуот бу вазифани бажара олмаётганди. 

Аксинча, бу жабxада жоҳиллик ҳукм сурар, халққа тинимсиз тушкунлик кайфиятини сингдиришга ҳаракат қиларди матбуот. Бугунги инсонлар на миллий мужодола қаҳрамонларини, на-да жумҳуриятни танирди. Туркиянинг бирор ерида миллий мужодола музейи йўқ эди. Бу даврлар ҳақида эътиборга молик бадиий асар ҳам, роман xам йўқ эди.

Ёш болаларга аталган чизги филмлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, деди Ўғуз илмий ишини хулосалар экан.

Яхши илмий иш домлаларни доим мамнун қиларди. Отатурк Университетида докторлик ёқлаган ёш олимлар эмас, уларнинг домлалари уларга зиёфат берарди. Бу сафар ҳам шўндай бўлди.

– Ўзбекистондан хабар борми, хўжам? — деди Ўғуз Аҳмад домланинг ёнига келиб.

Аҳмад Турк қурултойидан аввал Tошкентда бўлганини, аммо Муҳаммад Солиҳ билан ҳам, Гулнор билан ҳам кўриша олмаганини айтди.

– Сен Гулнор билан мактублашмадингми? — деди Аҳмад домла.

– Аввал ёзишиб турдик, кейин, мана икки йилдир-ки, ундан хат олмадим, — деди Ўғуз, — менимча, мактубларим унга етиб бормаяпти.

Бугун қувончли кун эди, бу мавзуни шу ерда тўхтатишни маъқул кўришди.

Профессор Алпэр қиқирлаб куларди. Аxмад эса унга қўшилиб ҳурсанд  ди, бирга ўтган кунларни эслашди.

***

“Турк адабиёти” журналининг май ойи сонида Аxмад учун сюрприз бўлди. Икки xафта аввал докторлик синовидан ўтган Ўғуз Думон мақоласини журналда кўриб севинди.

Мақола “Бир хаёл” деб аталарди.

Ўғуз камтар услуб билан бир “Дам олиш маркази” лойиҳасини таклиф килганди мақолада. Фақат болаларнинг эмас, катталарнинг ҳам xордиқ чикариши мумкин бўлган, Дисней паркига ўхшаган бир парк бўлиши керак эди бу. Ёки давлат ёки хусусий маблағ билан бу “Томоша ўлкаси”ни кўриш мумкин бўлиши керак эди. Бу “марказ”дан мўлжалланган одамларга ўз тарихи ва қаҳрамонларини танитиш эди. Паркда сайр қилган одамлар қаршисида тарихий ва афсонавий воқеалар ва шахслар жонланиши кўзда тутилганди.

Бундай жасур ва қиммат лойиҳанинг муаллифи ўз ғоясини уятчан бир услубда ифодалаганди. “Балки, — деб ўйлади Аxмад, — Ўғузга ҳам ўзига ишониши учун бир туртки лозимдир”.

***

У кун Тангдўғонда катта оломон бор эди. 70-йилларда шаҳид бўлган мингларча миллиятчи улкучилар учун ҳозирланган бу маросим сабаби жуда аччиқ эди.

Тўғрисўзлиги ва жиддий одамлиги билан одамлар кўнглида тахт қурган Гун Сазоқ 70-йиллар сўнгида сўлчи коммунистлар тарафидан отиб ўлдирилган эди.

Тонгдўғонда йиғилиб, қалбидаги марсияни кўк қуббасига йўналтирган оломон ярим миллион кишидан иборат эди. Жебечидан юришни бошлаб, Xаммомўни ва Анқара вокзалидан ўтиб, Тонгдўғонда тўпланишганди. Аxмад хотини Гунашхоним билан бирга эди. У оломон ичида Салим Бойжонни кўрди.

– Хўжам, бошингиз сог бўлсин, — деди Салим ва яна сассиз юришда давом этди.

Станциядан Тангдўғонгача бирга кетишди, аммо бу икки соат юришда иккови ҳам чурқ этишмади. Салим Аҳмадни, Аxмад эса Салимни xеч унутмаганди.

12 сентябр 1980 йилдан кейин мамлакатда даҳшатли кунлар бошланганди. Мармарисдан Анқарага кетамиз, деб тайёрланаётган Аҳмаднинг оиласи “Лидия” отелида эди. Давлат тўнтариши ҳақидага хабарни тонгда олишди. Тез Анқарага келдилар.

Бошбуғи Алпарслон Туркаш тўнтаришнинг илк кунларида хунтага таслим бўлишни рад этиб, улкучилар (миллиятчи-идеалист)ларни ҳаяжонлантирган эдилар. Кейин МXП чиларнинг кўпчилик раxбарлари xибсга олинди. Қамалганлар ҳам, озодликда қолганлар ҳам нима бўлаётганини англамагандилар. Йиллар давомида террор ҳаракатларини уюштирган марксистлар ушланиб, турмага ташланаркан, уларга қарши курашган улкучилар ҳам зиндонга ташланиб, қийноққа солина бошлаганди.

Хунтанинг баёнотини ўқиб, Аxмад қаттиқ асабийлашганди: “Туркия Жумxурияти сўнгги йилларда кўрганингиздек ич ва ташқи душманларнинг таҳқири билан борлигига, режимига ва мустақиллигига қарши фикрий ва жисмоний ҳужумга учради… Давлат кучсиз, ожиз xолга келтирилди…”

– Бу қанақаси?, — деди Аxмад, — давлат фикрий ва жисмоний ҳужумга учраган бўлса, давлатни қуткармоқ ватандошларнинг вазифаси эмасми? Истиқлол урушида шундай бўлмаганмиди?

Аxмад икки йил ўз касби билан шуғулланмади. Маҳкамаларни тинглади, мақолалар ёзди. Мажозли услуб топди ўзига ва бу услуб билан фикрларини ифода этар, тақиқ пардасини йиртарди.

Ғолиб Эрдам билан ўтказилган тунги суҳбатлари унинг кўнглига тасалли берарди. Бирга Булбулни ёки Бойбутовни эшитишар, ўзларини мусиқа тўлқинларига ташлаб, хаёл суришарди. 

Аxмад болалик даврида чиққан журналлар ҳақида Ғолиб Эрдамдан кўп билги оларди. Эрдам кечқурунлари мутлақо учта шоколад билан келарди, иккитасини болаларга, биттасини Гунашхонимга берарди. Кейин “чойимни келтиринг”, дерди. 

Чойни ичиб “мактуб”ни оларди, кетарди. “Мактуб” қамоқда ўтирган миллиятчи-улкучиларнинг оилаларига аталиб, тўпланган пул эди. Буни тарқатиш вазифасини Ғолиб Эрдам ўз зиммасига олганди. Ғолиб Эрдам улкучилар наздида бир авлиё эди. Аҳмад учун эса айни пайтда илм қайноғи ва дард ўртоғи эди.

Сиз турк ёзувчиси Аxмад Бейжон Эржиласун қаламига мансуб Гулнор романи аудиокитобининг 15 қисмини тингладингиз. Уни Қудрат Бобожон саслантирди. Давомини Ютубдаги Элтуз каналининг келгуси ёйинларида кузатинг.  

Тағин ўқинг
25 июл 2017
Тўйтепа шаҳри Тошкент вилояти марказига айлантириларкан, уни smart – «ақлли» шаҳарга айлантириш учун 2 миллиард доллар сарфланади. Президент Мирзиёевнинг ...
28 апрел 2024
«Ҳаëтда ҳар бир одам қиладиган уч иш бор. Дарахт экиш. Фарзанд ўстириш ва китоб ëзиш.»Бу гап 19 асрда яшаб ...
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва аксар қашшоқлар тўғри гапга ...
22 декабр 2020
Бош миясидан жароҳат олган Қашқадарё вилояти косонлик 57 ёшли Маҳмуд Мамашарипов 12 декабрь куни оламдан ўтди. Уни 22 ноябрь куни ўзи яшайдиган Пахтазор маҳалласидаги ...
Блоглар
29 октябр 2025
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини ...
28 октябр 2025
Шоирнинг осмондаги ой бўлганидан махалладаги бой бўлгани тузук. Ургутда нима кўп бой кўп. Ҳар икки ...
23 октябр 2025
Бугун  Hayot Bank  томонидан ташкил этилган бир  тадбирда қатнашдим.  тадбир бошдан-оёқ шармандагарчилик билан ўтди. Аникроғи ...