close
close
Анонс
23 январ 2026

Сазойи қилинган кино агентликда «ахборот жиҳоди» бошланди

close

23-27 январ кунлари Эстониянинг Таллин шаҳрида “Ўзбек кино кунлари” бўлиб ўтади. Одатда бундай тадбирлар Кинематография агентлиги иштирокида ва агетлик билан бевосита ҳамкорликда ўтказилади. Аммо бус афар агентлик аъзолари, шу жумладан, Шуҳрат Ризаев ҳам Таллинга таклиф қилинмади. Кўрсатилажак кинолар рўйхати ҳам тасдиқлаш учун агентликка берилмади.

Тақдим этилиши режалаштирилган картиналар орасида Рашид Маликовнинг “Пахта” номли киноси бор. Бу лента Шуҳрат Ризаевнинг тақиқи остида 10 йил қолиб кетган. Кино Панорамада премера қилинмаган, прокатга чиқмаган. Кутилаётган меҳмонлар орасида Али Ҳамроев ва Элжон Аббасов ҳам бор.

Али Ҳамроевнинг “Ёр-ёр 2” киноси Шуҳрат Ризаевнинг норасмий тақиқига тушган. Аббасов эса айнан Ризаев раҳбарлиги даврида Кинофонд директори лавозимидан озод қилинган эди.

Банисаларга ётволиб, ана кетаман, мана кетаман деб ҳаммамизни қўрқитган Шуҳрат Ризаевнинг ўзи отдан соғ, лўмбиллаб юрибди. Давлениеси 90/70, тана ҳарорати 36,6. Шуҳрат Ризаев 20 январ куни ёпиқ мажлис чақириб улусга сасланди.

Режалар катта: Панорамада барча блогерлар, бекорчи журналистлар, маданият институтининг оч қолган талабаларини йиғиб бир финжон қаҳва устида тадбир ўтказилади. Шундан сўнг, блогер ва журналистлар Кино агентлигини мақтаб пўстлар ёзади ва шу билан ижобий кайфият, ижобий янгиликлар аураси ҳосил қилинади. Ризаевга кўра, Ходимлар иш пайтида Youtube ва Facebookни камроқ кузатса негативлар камаяр эмиш. Ишдан чиққунча шикоятлар унутилади деган умид бор бунда.

Шунингдек, Элтузга агентлик ҳақида хабар йўллаган шахслар қидирувда. Шуҳрат Ризаев уларни Мадвазирлик кўмагида қидирмоқда – барча объективкалар синчиклаб ўрганиляпти. Шу ўринда Ризаевни огоҳлантириш бурчимиз: Мадвазирлик яхши исковуч эмас, акс ҳолда Озод бират Элтуз ҳит парадининг энг олди ўринларида турмасди.

Тағин ўқинг
17 апрел 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 44-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) Паул Валери америкалик ...
29 октябр 2015
Америка – “Сеҳрли диёр”да яшаш иштиёқида бўлган ўзбекистонликлар бир ой мабайнида ўз омадларини синаб кўришлари мумкин. АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ...
9 январ 2017
“Фарғона ҳақиқати” бош муҳаррири Набижон Собировнинг ишдан олинишига сабаб, Элтуз манбасига кўра, ҳорижий интернет нашрларида Фарғона вилояти шаънига айтилаётган ...
20 феврал 2017
Ўзбекистон чорак аср марҳум Ислом Каримовнинг беш тамойили асосида яшаб келди. Бу беш тамойил аслида бир тийинга қимматлиги, қоғоздаги ...
Блоглар
23 январ 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...
20 январ 2026
Ўзбекистонда фақат Хоразмдагина ҳафта кунлари ўзбекча айтилади, бошқа вилоятларда, ҳатто адабий тилимизда ҳам ҳафта кунларини ...
18 январ 2026
Замонавий томошабиннинг диққат-эътибори пасайгани энди шунчаки тахмин эмас, балки киноиндустрияни ўзгартираётган фактга айланди. Яқинда машҳур ...