close
close
Асосий мавзулар
9 декабр 2025

Қибрай ҳокими: «Менинг онам шикоят қилмайди, сизлар ҳам уйда жим ўтиринглар!»

close

Тошкент вилояти, Қибрай тумани аҳолиси Элтузга йўл муаммолари юзасидан мурожаат қилиб, туман ҳокимидан кутилмаган ва ғалати жавоб олганини маълум қилди.

Қозоғистон билан чегарадош бўлган Қибрай туманида йўлларнинг аҳволи жуда ачинарли бўлиб, маҳаллий аҳоли бу муаммони ҳал қилиш учун «Очиқ бюджет» лойиҳаларида фаол қатнашиб келади.

Ваъда берилган, аммо йўл битмаган

Аҳоли мурожаатига кўра, тумандаги муаммоли йўллардан бири – Узумзор маҳалласини Чирчиққа боғловчи йўл 2023 йилда фойдаланишга топширилиши керак эди. Аммо, 2026 йилга саноқли кунлар қолган бўлса-да, йўл ҳануз битмаган. Йўл қурилиши ҳақидаги афишалар юлиб олинган, йўл юзи эса тупроқ тўкилиб ёпиб қўйилган.

«Шу йўл қачон битаркан деб сўрагани Қибрай туман ҳокими қабулига бордик. Ҳоким эса «мана, мани онам уйда ўтиради. Ҳеч қаерга шикоят қилиб чиқмайди. Сизлар ҳам уйда ўтиринглар» деб жавоб берди. Ҳеч биримиз бундай жавоб кутмагандик. Биз йўл ҳақида гапирдик, ҳокимни онаси билан нима ишимиз бор? Шуям жавобми?» – дейди мурожаатчилар Элтуз нашрига.

«Очиқ бюджет» ҳам ёрдам бермаяпти

Аҳолининг таъкидлашича, ҳатто «Очиқ бюджет»да ютса ҳам, йўл муаммоси тўлиқ ҳал бўлмаяпти, фақат торгина йўл текисланиб қўйилмоқда. Энг катта муаммо эса йўлларни кенгайтириш кераклиги, чунки улар йилдан-йилга торайиб кетмоқда. Қибрай марказини Тошкент шаҳрига боғловчи йўллар жуда тор.

Тошкент ва Қозоғистон ўртасидаги юк ташиш ҳам айнан Қибрай орқали амалга оширилади. Катта юк машиналари қатнайдиган, Май қишлоғидан Маданият маҳалласи, Юнусободгача бўлган йўл бор-йўғи икки қатордан иборат. Эрталаб ва кечқурун йўлларда тирбандлик сабаб ҳаракат кескин секинлашади. Аҳоли бу йўлларни камида 4 полосали қилиш зарурлигини айтмоқда.

Туман маъмурияти йўлларни кенгайтириш учун вилоят ҳокимлигидан пул ажратилиши кераклигини баҳона қилса, вилоят ҳокимлигига мурожаат қилинганда эса: «бюджетда пул йўқ, бу йўллар ҳарбий база балансида, ўшалар тўғирлайди» деган жавоб билан қайтариб юборилмоқда.

Аҳолининг фикрича, Тошкент вилояти ҳокимлиги йўлларни кенгайтириш бўйича жамоатчиликка ҳеч қандай истиқболли режа тақдим этмаган. Бу эса вазият яқин вақт ичида ўзгармаслигидан далолат беради.

Тағин ўқинг
13 декабр 2023
Ўзбекистонда жиноят доираларида танилган тадбиркор Ғафур Раҳимовга нисбатан жиноят иш очилган эмас. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош ...
17 август 2022
Салом қадрли томошабинлар, Элтуз порталининг бугунги сони одатдаги форматда. Яъни ундан навбатдаги бешта шикоят ўрин олган. Шикоятлар мазмуни янги ...
9 ноябр 2019
Ҳаëтимизни қийинлаштираëтган нарсаларнинг кўпи миямизда жойлашган. Миямиздаги васваса қурти боис қурбимиз етмаса ҳам қарз ҳавола тўй қиламиз. Айни васваса ...
10 апрел 2017
9 апрел куни эрталабдан, одамлар оқими Дроттнингатан марказига интила бошлади. У ерда юз берган террор ҳужумига қарши мотам митинги ...
Блоглар
7 декабр 2025
Умуммиллий тотувлик, ҳамжиҳатлик муҳити Ўзбекистоннинг эътироф этилган хусусиятларидан биридир. Юртимизда яшовчи 130 дан зиёд миллат ...
5 декабр 2025
Одам эл билан тирик, жонажон элим эса шу яшашга лойиқ. Ўз қадри ва ҳуқуқин билмас, ...
4 декабр 2025
Тарковскийнинг «Сталкер» деган киноси бор. Кино махсус зона туннелидан ўтган одамнинг тилаги ижобат бўлишидан баҳс ...