close
close
Cатира
9 апрел 2019

Тошкент ҳокимининг рус миллатчилари тадбирига изн бергани тармоқ танқидига учради

close

Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахт бўйлаб 9 май куни Россиянинг “Ўлмас полки” юриши ўтказилишига 4 апрелда расман рухсат берди.

Рус армиясига ошиқ ўзбек пойтахти ҳокими тошкентликларга урушда ўлган аскарлар расмини кўтариб, “Мангу олов” ёнигача юриб боришни таклиф қилди.

Ўзбекистонда 9 майни рус армияси анъаналарига хос нишонлашга ҳар йилгидан ошиқча ғайрат кўрсатилмоқда. Шаҳар ҳокимининг баёнотига кўра, бу йил 9 майга атаб совет давридаги “Биродарлик қабристони” ёдгорлик мажмуаси ҳам қайта таъмирланади.

Айни тадбир ижтимоий тармоқда “Бу биздан эмас” флешмоби фаоллари томонидан қораланмоқда.

“Агар “Ғалаба куни” Россиянинг расмий куни бўлса, бу санани истаганлар бориб Россия элчихонасида ёки “Россотрудичество” офисида нишонлашсин”, дея таклиф қилди тарихчи Анвар Назир. 

Ўзбекистонда бу тадбир президент Мирзиёев иқтидорга келганидан кейин, 2017 йилдан буён, ижтимоий тармоқдаги миллий мустақиллик тарафдорлари қаршиликларига қарамай, ўтказиб келинмоқда.

2018 йили Россиянинг 2-жаҳон урушига бағишланган «Ўлмас полк» тадбири ижтимоий тармоқдаги фаоллар қаршилигига дуч келган ва улар «Бу биздан эмас!» флешмобини бошлашган эди.

Шундан сўнг Тошкент шаҳри ҳокимлиги «Ўлмас полк» юриши ўтказилмайди, деган хабар тарқатган, лекин бу Ўзбекистонда рус милитаристлари шиорларининг кўтарилишига асло монелик қилгани йўқ.

Рассом Кирпи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 май 2019
1976 йилнинг 8-17 апрелида Ўзбекистоннинг табиий газ олинадиган ҳудудида жойлашган Газли шаҳрида бирин-кетин туркум ер қимирлашлари юз берди. Даҳшатли ...
18 май 2017
Шаҳрихон туманида юз берган оммавий заҳарланиш музқаймоқ бизнесига сезиларли таъсир кўрсатди. Андижон шаҳридаги ўнлаб музқаймоқ дўконларида савдо 30 % ...
22 май 2016
Тожикистон конституцияги ўзгартиришлар киритишни назарда тутган референдум президент Имомали Раҳмон ҳокимиятини амалда янада мустаҳкамлашга қаратилгани айтилади. Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар ...
12 июн 2019
Швед апелляция суди “Исломий давлат” террор ташкилотининг Швециядаги портлашларини уюштиришда айбланиб етти йилга қамалган 46 яшар Фарҳод Тошмуҳаммедов (Швецияга ...
Блоглар
3 феврал 2020
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишда узоқ йиллар жонбозлик кўрсатиб келган Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ...
27 январ 2020
Бугунги замондаги ўзбекнинг қўллари қарсаклардан қавармайдиган бўлиб кетди. Аслида илгари ҳам миллатимизнинг қўли қарсаклардан қавармаган.  ...
20 январ 2020
Ўзбекистонда Олий Мажлис Сенатига сайланганларнинг аксарияти, тўғрироқ айтганда, асосий ролдагилар яна ўша эски амалдорларнинг ўзларидир. ...