close
close
Cатира
9 март 2020

Ўзбекистонда пахтага давлат буюртмаси бекор бўлди. Қувонсак бўладими?

close

2020 йилдан Ўзбекистон пахтага давлат буюртмасидан воз кечади. Президент Мирзиёев фармонига кўра, 2020 йил ҳосилидан бошлаб вилоятларнинг пахта етиштириш режаси белгиланмайди.

Ўзбек матбуоти «тарихий» дея атаётган бу қарорга экспертлар скептик қарашларини ҳам билдиришмоқда.

Хусусан, таниқли ўзбек эксперти Алишер Илҳомов қувонишга ҳали эрта, дея ҳисоблайди.

“Гап шундаки, де факто пахта учун мажбурий давлат буюртмаси эндиликда туманларда яратилаётган кластерлар даражасига кўчирилади. Бу мантиқан маҳаллий ҳокимларга боғлиқ тарзда ишлайдиган, айни туманда рақобатчининг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва фермерни пахта етиштириш ва уни паст нархларда топширишда давом этиши учун бурчакка тиқиш мақсадида тузилган монополистик тузилмадир.  

Аксарият кластерлар ортида уларга офшор зоналар орқали эгалик қилаётган олигарх доиралар турибди. Ўз еридан фойдаланишда фермер реал эркинликка эгами ва нимани экишни унинг ўзи ҳал қила оладими – шу ҳолат прогресс кўрсаткичи бўлиши мумкин. Буни фақат тажрибада тасдиқлаш мумкин, чунки Ўзбекистонга хос шароитлардан келиб чиқиб, расмий қабул қилинган қарор кўп нарсани англатмайди. Амалда ишлар қабул қилинган қонунларга эмас, ҳокимлар ўрнатадиган тушунчаларга мувофиқ асосларда амалга оширилади”, дея ёзди Алишер Илҳомов Фейсбукдаги саҳифасида.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
7 ноябр 2019
Инқилоб бўлган кун – 7 ноябрь СССРнинг энг асосий байрами эди. Бугун Ўзбекистонда бу тантана мутлақо унутилган, баъзи қари-қартангларгина ...
6 феврал 2020
Марказий Осиё давлатларига паст назар билан қарашини яширмайдиган Россия либерал демократик партияси лидери Владимир Жириновский ўзининг телеграм канали орқали ...
30 ноябр 2015
Дўстлик тумани ТИИБ терговчиси Ориф Анорбоев кимдир маслаҳат учун пул тўлаганлигини билиш учун Ўктам Пардаевга ёрдам сўраб мурожаат қилган ...
28 июл 2016
Қаршимизда Совет Марказий Осиёсида исёнчилик ҳаракатига қарши курашиш даврида олинган энг муваффақиятли фотоҳужжатлардан бири деса бўладиган фотосурат турибди. Биз ...
Блоглар
21 март 2020
Кейинги 6 ой давомида биз уларни урдик, калтаклаб майиб қилдик. Бонусига порахўрсан, таъмагирсан, дедик. Машина ...
18 март 2020
(Ҳикоямас, бўлгани…) Эргаш ўлипти…Ўзбекистонда ҳамма коронавирус ваҳмаси-ю, бозор давраси ташвишида… Гўёки оч қолиб кетгудек. Мен ...
10 март 2020
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иштирокидаги йиғилишда республика бўйича 300 дан зиёд қишлоқ ва маҳалланинг, ...