close
close
ART-DURBIN
7 ноябр 2025

7 ноябрь – инқилобнинг унутилган тўйи

close

Инқилоб бўлган кун – 7 ноябрь СССРнинг энг асосий байрами эди.

Бугун Ўзбекистонда бу тантана мутлақо унутилган, баъзи қари-қартангларгина аранг эслайдиган шўро байрами.

Календарнинг қизилга бўялган куни сифатида Совет Иттифоқининг бошқа бўлгалари 7 ноябрь куни дам олса, Ўзбекистондагилар параддан чиқиб пахта теришга йўл оладиган кун эди.

Серхаражат бу байрам ҳарбий парадлар, совет тизими “меҳнаткашлар”ининг парад ва намойишларидан таркиб топар эди.

Ленин ҳайкали олдидан ўтган собиқ совет фуқаролари “Яшасин совет ҳукумати!” деган чақириққа жавобан “ура-а” деб бақирадиган кун эди.

7 ноябрь байрами миллионлаб пул, турли касбу маслакдаги кишиларнинг заҳмати ва кўп кунлик репитициялардан иборат маърака эди.

Дабдабали ва серчиқим парадларга ошиқ бўлиш советларга чор армиясидан мерос эди, десак янглишмаймиз.

Граф Аракчеев давридаги ҳарбий шоулар совет парадларининг катта бобоси каби туюлади.

Кўз-кўз қилиш ва маҳобатнинг виртуоз чўққисига чиқарилган бу хўжакўрсин тадбир меҳнаткашларнинг оммавий ароқхўрлиги билан тугаганини кўплар эслайди.

Совет давлати ва шу кунларда Россия армияси ташриф қоғозига айлантирилган бу “байрам” большевизм сарқити сифатида бугун ҳам яшамоқда.

Eltuz.com муштарийларига 1966 йилда Ўзбекистон ССРнинг Бухоро шаҳрида 7 ноябрь байрам қилинганига оид тасвирларни тақдим қиламиз.

Суратлар ўша куни Бухорони кезган сайёҳ Н.Френсиз (N.Francis)га оид.

Видео: https://youtu.be/Y8zNU97sj-A

Акмал Ризаев,
ўзбекистонлик муаллиф тахаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 май 2021
Манам Мажнун беҳуддек гадолар бўлмасам бўлмас, Кийиб жанда, кулоҳ, ғамда адолар бўлмасам бўлмас. (Ҳамза) Жадид отамиз Ҳамза Ҳакимзода ижоди ...
15 январ 2024
77 ëшида оламдан ўтган таниқли олим¸ профессор Толиб Худойбердиев жанозаси 13 январ куни Андижонда ўқилди ва Шахрихонда тупроққа берилди. ...
9 май 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 48-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) «Соф санъат» фидоийларининг ...
6 август 2025
Ангрен шаҳридаги АГМК ЧРУ Идоравий ҳарбий қўриқлаш хизмати жойлашган «Олтин саралаш фабрикаси» ҳудудида 2 август куни соат 19:30 ларда ...
Блоглар
9 ноябр 2025
Киплингнинг Маугли асарида жавоҳирлар тўла сандиқчага ким эга бўлса, ўша кимса доимий таъқиб ва диққат ...
5 ноябр 2025
Океаннни ошиб ўтиб Америка Қўшма Штатларига келдим.  Вашингтондаги паспортчи қиз «сафардан мақсад?» деб сўради. Мен ...
29 октябр 2025
Бугун турк миллати ўз тарихида илк марта демократик республика қурган кунга юз йил тўлди. Ўзини ...