close
close
Асосий мавзулар
31 август 2020

Собиқ ҳоким: Деҳқоннинг маҳсулотига ҳокимлар хўжайинлик қилмасин!

close

Республиканинг бугунги раҳбарлари қонунни, деҳқонларнинг ҳуқуқини умуман менсимаяпти, 50 фоиз фермерларнинг ерлари тортиб олиб қўйилаяпти, дейди Навоий вилоятининг Конимех тумани собиқ ҳокими, қишлоқ хўжалиги мутахассиси Исмоил Оспанов.

“Олдинги гапларимга қўйилган постларда ҳатто Каримов даврида ерга муносабат яхши эди, деб ёзишяпти, балки нотўғридир, лекин мен қўшиламан. Бугунги аҳвол жуда ночор. Бир қисм ер қишлоқда яшайдиганларга текин берилсин. Текин!” дейди қишлоқ хўжалигида кўп йиллар меҳнат қилган Исмоил Оспанов ўзининг навбатдаги видеосида.

Оспанов Ўзбекистонда ерга эгалик масаласида нотўғри сиёсат юритилаётгани, президент умуман ислоҳотлар ўтказмаётгани ҳақида фикр билдиради.

“Ернинг катта амалдорлар ихтиёрига берилиб хусусийлаштирилиши – бу катта жиноят. Ҳокимлар қарор чиқариши мумкин, лекин уларнинг (Фермерлар уюшмаси. таҳр) кенгаш вакили бўлиши нотўғри. Чунки бу ҳолатда фермерлар босим остида қолади. Бу ҳолатда фермерни ҳимоялаш ҳақида гап бўлиши мумкин эмас.

Мана, яқинда Қашқадарё вилоятида қовун етиштирган экан бир деҳқон, ҳоким бозорга чиқартирмаяпти. Бу нима дегани, деҳқоннинг етиштирган маҳсулотига хўжайинми ҳоким?

Кейин кластерлар нега деҳқоннинг ишига аралашади? Бу уларнинг вазифаси эмас-ку. Улар янги бир маъмурий идора бўлиб қолди. Ҳолбуки, уларнинг мақсади битта. Катта-катта ерларни монополистларга бериб, хусусийлаштириш. Буни қатъиян тўхтатиш керак, жиноят бу!

Чидамнинг ҳам чегараси бор. Ҳозир мен деҳқонларга мурожаат қиламан, чидаб ўтирмаларинг! Қўрқиш ҳам керак эмас. Бизни ҳимоя қиладиган Конституциямиз бор. Қонунлар бор мулкчилик тўғрисида.

Вилоят депутатлари, Олий мажлис депутатлари қани? Вазир қани? Қишлоқ хўжалигидан нон еб юрган уюшмалар қани? Фермерлар ҳақидаги қонун ёмон қонун эмас, лекин бу ишламаяпти. Қонунга қўшимча киритиш керак. Ер кадастри ҳақидаги қонунга ўзгартириш киритиш керак. Мана шу масалаларни ечмаса, ер ислоҳоти бўлмайди”, дейди Исмоил Оспанов.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 апрел 2018
«Ўзбекконцерт» давлат муассасасида 30 март куни муҳокама этилган тўйларни ихчамлаштириш ҳақидаги Сенат қарори тасдиғи номаълум муддатга қолдирилган эди. Eltuz.com
4 феврал 2019
ТИВнинг собиқ мулозими Алишер Таксанов январь охирида Венесуэлада бошланган воқеаларни Ўзбекистонга қиёслаб ёзган шеърини фейсбукда эълон қилди. “Элтуз” таҳририяти ...
19 ноябр 2019
Матбуот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар соҳаси бўйича таҳлиллар рукнимизнинг янги сонига катта эҳтиёж пайдо бўлди. Зероки, пиар хатоликлар ...
2 июн 2019
Қашқадарëнинг Чироқчи тумани Тутли маҳалласида 28 май куни маҳаллий овчи айиқни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Nuz. Uz нашри Ўзбекистон ...
Блоглар
14 сентябр 2020
Бир танишим бор эди. Ҳозир ўтиб кетган. Икки-уч йилда чорраҳа ёки метро вагонида тўқнаш келиб ...
11 сентябр 2020
“Биз томонларгаям коронавирус инфекция етиб келди. Қишлахта ўн бешта одамда ўша касаллик бор экан”,- деди ...
7 сентябр 2020
Бизда бугундан совуқроқ кузак шамоли бошланди. Мен каби совуққа юпқа одамлар енги узун кўйлак кийиб ...