Адабиёт надур?
Бу эски саволга рассом Туз жавоби:
Адабиёт – бу орамиздаги энг ҳиссий етишкин одамнинг жамият ҳақидаги мустақил таҳлилидир.
Чехов, Зощенко, Азиз Несин ва Довлатов ҳикоялари, Эмил Золя¸ Толстой, Бунин ва Ўрхон Помуқ романлари…
Бу романларни ëзган ëзарларнинг авомдан фарқли айтар сўзи (месседжи) бор.
Улар ҳақиқатда ақл закоси билан авомдан фарқланади. Шу маънода ўзбек ëзғучи шоирларининг айтадиган оригинал гапи йўқ.
Умуман олганда, кўпи илмсиз жоҳил одамлар.
Жаҳон тамаддуни, тасвирий санъат, балет, театр, мусиқа ва мода дунëсидаги трендлардан бехабар. (Бир ë икки истисно бор холос.)
Айтадиган гапи авом алжирашидан ҳам тубан.
Масалан, Маҳамат Йусуп деган шиғирчи «Сўкаверманглар Сталинни сиз, Уни ҳам она туққан» деб ëзишгача боради.
Ўзбек шеърий эстетикасини тубанлаштирган бу йиғлоқи колхоз шоири минглаб ўзбек ойдинларини ўлдириш машинасини Сталин ижод қилганини билишга ақли етмайди.
Авом қатори бу қатл машинаси мурватларини айбламоқчи бўлади.
Ичи бўш ноғорадан яхши сас чиқади, аммо ичи бўш ëзувчининг ëзгани сариқ чақа.
Рассом Туз саҳифасидан
