close
close
Асосий мавзулар
3 декабр 2025

Украинага қарши жанг қилган самарқандлик қамалди

close

Россия томонида жанговар ҳаракатларда иштирок этган Ўзбекистон фуқаросига нисбатан суд ҳукм чиқарди.

Самарқандлик йигит 2021 йилда йигит Россияга ишлаш учун кетган. У ерда курер сифатида гиёҳванд моддалар билан қўлга олинган ва 9 йилга қамалиб жазони ўташ учун Нижний Тагилдаги 5 сонли колонияга юборилди.

Айбланувчининг ўзи таъкидлаганидек, 2024-2025 йилларда колонияда Россия ҳарбий тузилмалари вакиллари чет элликлар орасида фаол ташвиқот олиб бориб, озодлик, пул – 1,8 миллион рубл, уй-жой ва фуқаролик эвазига “РоссияУкраина” урушида иштирок этишни таклиф қилган.

Унинг сўзларига кўра, 2025 йил январ ойида у Рязан вилоятидаги ҳарбий қисмга мажбуран юборилган, шундан сўнг у Донетск ва Луганскда тайёрловдан ўтган, жангларда қатнашган ва феврал ойида дрон ҳужуми пайтида осколкали жароҳат олган. Ўзбекистонлик мухожир аскар Владивостокда даволанганидан сўнг у қочиб, Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасига мурожаат қилган.

2025-йил 27-июлда йигит ватанига қайтарилди. Суд унга 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди, мажбурий пробация назорати ва яшаш жойини тарк этиш тақиқланди.

Элтузга келган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда Россия томон бўлиб жанг қилган 400 га яқин аскарларга суд ҳукми эълон қилинди.  Мамлакатда ушбу модда бўйича қўзғатилган жиноят ишлари сони сезиларли даражада ошмоқда – асосий жазо эса озодликни чеклаш..

Тағин ўқинг
28 апрел 2016
Туркия ички ишлар вазирлигига оид махсус гуруҳ Кўня шаҳар марказидаги масссаж салони исловатхонага айлантирилгани ҳақида маълумотни текшириш учун борганида ...
21 май 2018
«Элтуз»нинг Андижон шаҳридан олган маълумотларига кўра, вилоятда институтлар сони биттага камайди. 4 та олий таълим даргоҳидан бири – Андижон ...
10 май 2016
Бугун автомобил жанжали марказида қолаëтган Улуғбек (Бош вазир ўринбосари) билан бир муддат Ўзбекистон миллий банкида бирга ишлаганим боис Eltuz.com ...
4 июл 2016
Айни кунларда Низомий номидаги педуниверситетнинг 1940-йилларда машҳур архитектор Е.Жмуйда лойиҳаси асосида қурилган биноси таъмирлаш баҳонасида вайрон қилинмоқда. Бино маданий ...
Блоглар
2 декабр 2025
Мен табиатнинг уни вайрон қилган мулозимлардан бу қадар тез ва самарали қасос олишини кутмаган эдим. ...
1 декабр 2025
Марадер яъни талончи деган сўзни «капандўз» деб ҳам айтишади. Шундай одамлар бор ўликларни гўрдан қa ...
29 ноябр 2025
Ўзбекистон – эътиқод эркинлиги кафолатланган давлат. Қонунларда шундай ёзилган. Aммо амалдачи? Мактабларда, коллеж ва университетларда ...