close
close
Вақт машинаси
13 январ 2026

13 январь – Кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция қабул қилинди

close

1993 йил 13 январда Парижда имзоланган Кимёвий қуролларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенция (CWC — Chemical Weapons Convention) инсоният тарихида қуролсизланиш соҳасидаги энг муҳим ва муваффақиятли келишувлардан бири ҳисобланади.

Бунгача мавжуд бўлган халқаро ҳужжатлар (масалан, 1925 йилги Женева протоколи) кимёвий қуролларни фақат урушда қўллашни тақиқлаган эди. 1993 йилги Париж конвенцияси эса нафақат қўллашни, балки, кимёвий қуролларни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни; уларни тўплаш (захира қилиш) ва сақлашни; бошқаларга бериш (экспорт қилиш) ва тарқатишни бутунлай тақиқлади.

Ўзбекистон ҳам ушбу ҳужжатни биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаган ва 1995 йилда ратификация қилган.

Кимёвий қуролларни йўқ қилиш мажбурияти

Конвенциянинг асосий фарқи шундаки, у аъзо давлатлар зиммасига ўзларида мавжуд бўлган барча кимёвий қурол захираларини ва уларни ишлаб чиқарувчи заводларни тўлиқ йўқ қилиш мажбуриятини юклади.

2023 йил июль ойига келиб, дунё бўйича эълон қилинган кимёвий қурол захираларининг 100 фоизи (қарийб 72,3 минг тонна заҳарли моддалар) муваффақиятли йўқ қилинди.

Биринчи жаҳон урушида иприт ва хлор каби газлардан минглаб одамлар қийналиб ҳалок бўлгани, Икки дарё оралиғидаги урушларда кимёвий қуроллар қўллангани инсониятни қаттиқ хавотирга солган эди. Бу ҳужжат заҳарли газларни «уруш воситаси» сифатида тарих саҳифаларидан ўчиришга хизмат қилди.

Кучли назорат тизими: ОРСW

Ушбу ҳужжат ижросини таъминлаш учун қароргоҳи Гаагада жойлашган махсус халқаро ташкилот— Кимёвий қуролларни тақиқлаш (OPCW) ташкилоти тузилди. Унинг ўзига хослиги шундаки, Инспекторлар исталган вақтда аъзо давлатларнинг кимёвий заводларида текширув ўтказиш ҳуқуқига эга. 

Ушбу ташкилот тинчлик йўлидаги улкан хизматлари учун 2013 йилда Нобель Тинчлик мукофоти билан тақдирланган.

Париж конвенцияси дунёдаги энг кенг қамровли шартномалардан биридир. Бугунги кунда дунё аҳолисининг 98 фоизи истиқомат қиладиган 193 та давлат ушбу конвенцияни имзолаган.

Тағин ўқинг
21 январ 2019
Бугун президент Мирзиёев Берлинда. Мен сўнгги 10 йилни ўтказган ва менга Ислом Каримов мустабидлигидан бошпана берган севимли шаҳримда.  Ўзбекистон ...
19 май 2017
Алишер Усмонов 18 май куни Навалнийга видеомурожаатини ўзининг ютуб каналига қўйди. «Сен филга қараб акиллаётган кўппакка ўхшайсан. Туф сенга, ...
22 декабр 2025
Элтуз таҳририятига Наманган вилояти Чортоқ тумани марказида жойлашган кўприкнинг носоз ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди. Мурожаатда айтилишича, мазкур кўприкнинг ...
23 сентябр 2024
Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конида содир бўлган янги авария оқибатида тўрт киши ўлди. Рассом Туз карикатураси
Блоглар
13 январ 2026
Ўзбекистонлик онгсиз мардум Таиландда вояга етмаган қизга секс ҳужум қилишда айбланиб қамоққа олинди. Ўзбекистон ватандоши ...
12 январ 2026
Соловёвнинг Марказий Осиёни оламиз деган алжирашларидан кўпам қўрқмаслик керак. Чунки биз шундоқ ҳам Россиянинг сиёсий ...
11 январ 2026
Ўзи мамсиклик, она эмчагидан ажралмаганлик, сепарация йўқлиги айрим ўзбек эркаклари ва оналарининг триггер жойлари.  Бундан ...