душанба,
22 декабр 2025
22 декабр 2025
Чортоқ кумани марказидаги кўприк аҳволи
Элтуз таҳририятига Наманган вилояти Чортоқ тумани марказида жойлашган кўприкнинг носоз ҳолати юзасидан мурожаат келиб тушди.
Мурожаатда айтилишича, мазкур кўприкнинг қопламаси илма-тешик бўлиб ётибди, унинг ҳолати ҳам пиёдалар, ҳам автомобиллар ҳаракати учун жиддий хавф туғдирмоқда. Фуқароларнинг таъкидлашича, ушбу йўлдан туман ҳокими Илҳом Саттаров қачон охирги бор ўтгани номаълум.
Мурожаат йўллаган фуқаролар масъул идоралардан ушбу ҳолатга бефарқ бўлмасликни, кўприк хавфсизлигини таъминлашни сўрашмоқда.
