close
close
Асосий мавзулар
23 май 2020

23 май – ўзбек ойдини Мунавварқори НКВД томонидан ўлдирилди

close

Бугун Туркистон халқининг миллий озодлиги учун курашган Мунавварқори Абдурашидхоннинг НКВД жаллодлари томонидан ўлдирилган кундир.

Мунавварқори

Мунавварқори 1878 йили Тошкентда туғилди. Ўзбек зиёлиси Абдурашидхон оиласидаги учинчи ўғил эди. Дастлаб Тошкентда Юнусхон мадрасасида ўқиди. Ўн ёшидан Бухородаги мадрасалардан бирида ҳадис ва фиқҳ илмидан таҳсил олди. Тошкентга қайтгач, Дархон маҳалласи масжидида имомлик қилди.

Исмоилбек Гаспирали томонидан 1881—1914 йилларда Қримда нашр этилган «Таржумон» газетаси Мунавварнинг миллий зеҳниятига таъсир кўрсатди ва у кейинчалик Туркистон ҳудудида илк жадидлар мактабига асос солди.

Мактаблар ўз самарасини берди, у ерда саводсиз туркистонликлар ўқиш ёзишни ўргандилар, миллий ўзликни танидилар.

Мунавварқори жадид мактаблари учун янги товуш усулида дарсликлар — «Адиби аввал» («Биринчи адиб», 1907 йил) алифбе ва «Адиби соний» («Иккинчи адиб», 1907 йил) ўқиш китобларини чоп эттиради. Булар ўлкадаги асосий дарсликлар сифатида октябрь тўнтаришидан сўнг ҳам кенг қўлланилади.

Миллий озодлик фақатгина мактаб очиш билангина амалгв ошмаслигини билган Мунавварқори ўз сиёсий фаолиятини бошлайди ва ҳамфикрлари билан Туркистонда “Шўрои уламо” ташкилотига асос солади. Ташкилот Туркистон мусулмонлари қурултойини ташкил этиб, 1917 йили Туркистон демократик мухторияти эълон қилинади.

Мунавварқори шўро тарихида «халқ душмани», «миллатчи», «маҳаллий буржуазия идеологи» дея таърифлаб келинди. Унга нисбатан ёш авлодда нафрат туйғусини тарбиялашга ҳаракат қилинди.

Мунавварқори бор-йўғи 53 йил яшади. Шундан 39 йили инқилобдан олдинги чоризм мустамлакачилиги остидаги болалик, балоғат ва фаоллик даври бўлса, қолган 14 йили қизил империя ва ленинча қатағон сиёсати томонидан маънавий хўрланиш замони бўлди.

У 1929 йил 6 ноябрда қамоққа олинди. Умрининг охирги икки йили ҳарбийлаштирилган сиёсий бошқарма қамоқхоналарида ўтди.

1931 йилнинг 23 майида Москва шаҳридаги Бутирка қамоқхонасида қатл қилинган ва Ваганкова қабристонига дафн этилган.

Баҳром Раҳмон
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 август 2016
Рассом: Туз Eltuz.com
4 апрел 2015
Ислом Каримовнинг жирканиш ҳиссини кўпроқ қўзитиш учун, Швецияда яшовчи журналист Қудрат Бобожонов, қўлига супурги олиб Стокҳолм кўчаларини супура бошлади. ...
30 сентябр 2019
Шанба куни Берлин марказида айланиб юриб, тасодифан бир никоҳ тўйининг гувоҳи бўлдим. Тўй кортежи кажавали биттагина велосипеддан иборат эди. ...
15 май 2019
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси “Элтуз”да чоп этилган “Тинтув қилинган Маҳмуд Ражабнинг уйидан ...
Блоглар
25 май 2020
“Би-Би-Си” радиоси ўзбек хизмати журналисти Муҳаммад Солиҳга: “Коронавирус пандемияси пайти шундай чиқиш қилишингиз ўринлими? Бунинг ...
18 май 2020
1914 йилнинг 18 майи дея тарих ëзилган бу сурат марказида турган Абдуллабекнинг эвараси, шу кунларда ...
16 май 2020
Ўзбекистондаги, Қозоғистондаги, Болтиқбўйидаги рус тилли зиёлилар ва фуқаролар қанчалар ақлли, асосли аргумент келтирмасин, қанчалик дўстона ...