close
close
Асосий мавзулар
1 март 2021

Хидирназар Аллақулов: Менга руҳий таъсир ўтказиш учун қизимни қийнашди

close

Куч тизимлари ходимлари томонидан уйидан Андижон вилоятига олиб кетилиб тергов қилинган янги партия ташаббускори Хидирназар Аллақулов 1 март куни воқеанинг сўнгги тафсилотлари юзасидан “Элтуз”га интервью берди.

 “Ҳозир кенжа қизим билан учрашгани шифохонага кетяпман. 26 феврал куни, мен уй эшикларини беркитиб баёнот билан чиқаётган пайтимда уни кучишлатар тизим ходимлари подъездда уриб қийнашган. Уларнинг мақсади – мен қизимнинг додлаган товушига чидай олмай, баёнотни тўхтатиб ташқарига чиқишим керак эди”, дейди Хидирназар Аллақулов.

Воқеанинг илгари жамоатчиликка очиқланмаган айни тафсилотларига кўра, унинг қизи 41 ёшли Эътибор Аллақулова уни подъездда қийнаган тўртта ходимдан бирини танигани, уни бир кун олдин 25 февраль куни дадаси олдидан келган одамлар орасида кўрганини билдирган.

Хидирназар Аллақулов “Элтуз”га, шунингдек, ўша куни набираси Шаҳризода тасвирга олган видеода бир кун ўтиб уйи подъездида унинг қизини қийнаб азоб берган шахснинг ҳам сурати сақланганини билдирди.

«Қизимнинг бармоғини подъезддаги дераза ромига қисиб қаттиқ эзиб қийнашгани тиббиёт ходимлари томонидан тасдиқланди. Ҳозир унинг бош қисмидаги жароҳатларни текширтириш учун МРТ бўлимига кетяпмиз”, деди 1 март куни, дастлабки суҳбатдан сал вақт ўтиб Хидирназар Аллақулов “Элтуз”га.

26 февраль куни янги тузилажак “Ҳақиқат ва тараққиёт” социал- демократик партияси ташаббускори, иқтисод фанлари доктори Хидирназар Аллақуловнинг уйи 30 дан зиёд Миллий гвардиянинг 30дан зиёд ходими томонидан ўраб олинган, кўп этмай у ҳибс этилиб, Андижон вилоятига олиб кетилган эди.

Хидирназар Аллақуловнинг “Элтуз”га билдиришича, кучишлатар тизим ходимлари унинг қўлларини қайириб, оёғидан судраб машинага тиқишган. Уларнинг бири кўкрак қафасига ётиб олиб қаттиқ эзган.

“Нафас етмай ўлиб қолишимга сал қолди. Шунда қўлларим мушт бўлиб тугилди.  Уларни уриб юборишдан ўзимни зўрға тийдим. Машинадан тушганимизда улар бундай бўлганини тан олишмади. Шунда кўкрак чўнтагимдан эзилиб кетган кўзойнагимни олиб кўрсатдим”, дейди Аллақулов “Элтуз”га берган интервьюсида.

Шу куни Аллақуловнинг талабига кўра, у Андижон шаҳри суд тиббиёт экспертизаси бўлимига олиб борилиб, олган жароҳатлари экспертизадан ўтказилган.

28 февраль куни эса Хидирназар Аллақулов Булоқбоши тумани ИИБ тергов бўлимида Жиноят кодексининг 141-моддаси прим 1-қисми (шахснинг шахсий ёки оилавий сирини ташкил этувчи шахсий ҳаёти тўғрисидаги маълумотларни унинг розилигисиз қонунга хилоф равишда йиғиш ёки тарқатиш)га оид иш юзасидан гувоҳ сифатида тергов қилинган.

Elruz.com

Тағин ўқинг
20 апрел 2019
20 апрель куни Қозоғистоннинг Жамбул вилоятидаги “Тошкент-Олмаота” трассасида автобус ҳалокатга учради. Йўловчилари аксарият ўзбекистонликлар бўлган автобус ҳалокатида камида 11 ...
2 июн 2020
Россия истилочилари томонидан Самарқанд босиб олингач, 1868 йилги энг қонли жанглар Зирабулоқ тепалигини сақлаб қолиш учун бўлди. Бироқ Россиянинг замонавий ...
13 октябр 2017
11 октябр куни ихтимоий тармоқларда “Маҳалла” телеканалининг Сирдарё тумани муаммолари ҳақидаги кўрсатуви видеоси овоза бўлди. Кўрсатувда туман ҳокими мулозими ...
28 май 2018
Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида шу кунларда жисмоний ва юридик шахсларга ажратилаётган уч фоизлик кредитнинг манбаи коррупционерлардан мусодара қилинаётган ...
Блоглар
9 март 2021
Инсониятнинг узоқ кечмишидан маълумки, Александр Македонский ақлан, жисмонан ва руҳан тенгсиз куч-қудрат соҳиби бўлган. Шунинг ...
8 март 2021
Бундан ўн йиллар олдин, баҳорнинг энг ёқимли палласи – апрель ойининг ўрталари эди, Олмаотага қараб ...
2 март 2021
Бир оғайним қўққисдан мен ҳақимда даҳоларча башорат қилиб бундай деб қолди: Керак бўлса, минг фоиз ...