close
close
Асосий мавзулар
29 август 2023

Қозоғистоннинг россияпараст консули ишдан четлатилди

close

Марказий осиё мамлакатлари дипломатлари баъзан ўзларини давлатнинг ўзга мамлакатлардаги элчилари эканини унутиб қўйишади. БМТ минбарида бўлсин, ё бошқа жойда Украинага уруш очиб дунёга шарманда бўлган бўлган ўз оғалари манфаати йўлида жонини жабборга беришади. Ўз тили қолиб, рус тилини ҳимоя қилишга тиришишади. Бу йўлда ўз миллатдошларига қора чаплашга ҳам тайёр туришади. Давлат бундай элчилар керакми?

Россиянинг Қозоғистондаги консули Евгений Бобров мамлакатда рус тилида сўзлашувчиларга нисбатан тазйиқлар бўлаётгани тўғрисидаги айбловлари учун ўз лавозимидан четлатилди.

Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги вакили Айбек Смадияров маълум қилди.

«Эҳтимол, бу одам бизда мавжуд бўлган вазиятдан бехабар. Менда Халқ таълими вазирлигининг қайси мактаблар қайси тилда ўқитилаётгани тўғрисидаги маълумотлари бор. 7711 та давлат мактабининг 3957 тасида фақат қозоқ, 1203 тасида рус, 2551 та мактабда эса қозоқ ва рус тилларида таълим берилади. Шу билан бирга, мамлакатдаги барча мактабларда фақат қозоқ тилида таълим беришга тўлиқ ўтиш режалаштирилмаган. Бугун фуқаро ўз фарзандига қайси тилда таълим берилишини танлаш ҳуқуқига эга», — деб таъкидлади Смадияров.

Шу билан бирга, Қозоғистон ТИВ вакили журналистлар томонидан Россия консули Евгений Бобров ўз хоҳиши билан истеъфога чиқдими ёки бошқарма талабига кўра фаолиятини якунладими, дея берилган саволга аниқлик киритмади.  

23 август куни ТААС агентлигига берган интервьюсида Россиядаги қозоқ консули Бобров Қозоғистонда рус тилини ўрганишга қизиқиш пасайганидан нолиб, рус тилидаги мактаблар 15 фоизга қисқарганидан нолиган эди. Элтуз Марказий Осиёда кечаётган воқеаларни ёритишда давом этади каналимизга обуна бўлишни унутманг

Тағин ўқинг
8 май 2017
3 май – Жаҳон матбуот эркинлиги кунига бағишлаб “Олтин қалам” мукофотларини топшириш маросими журналистлар ва айрим нашрлар эътирозига сабаб ...
11 феврал 2016
Ўзбекистонда деярли барча автобусларда ҳайдовчилари иш вақтида бемалол чекадилар ва бунга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Рассом Элсевар Eltuz.com
31 август 2020
31 январь Ўзбекистонда сиёсий қатағон қурбонлари хотираси куни сифатида нишонланади. Шу муносабат билан бугун Шавкат Мирзиёев Шаҳидлар хотираси хиёбонига ...
1 июл 2019
Шу кунларда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг республика даражасидаги раҳбарлардан тортиб маҳаллий амалдорларгача шалтағини чиқариб сўккани можароси ОАВлару ижтимоий ...
Блоглар
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...
9 август 2023
Бир хил алкашлар ароққа тўйгач, ҳовлидаги сўри ёки айвонда келини, қизи кўзи ўнгида битта юпқа ...
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...