close
close
Асосий мавзулар
29 август 2023

Рус аёл тўй қилаётган ўзбек қўшниларини тинчини бузганликда айблаб ҳақоратлади

close

Пойтахтнинг кўпқаватли уйларидан бирида қўшнисиникида бўлаётган миллий тўй урф одатларига нафрати жўш урган аёл акс этган видео Элтузга етиб келди. Видеода бу ўрис аёл ноғора карнайлар билан тўй нишонлаётган қўшниларини уят сўзлар билан ҳақоратлаб бақир чақир қилади. Ноғорачи йигитни уришга хезланади. Қўшниларига, гандонлар, жалаблар деган ҳақоратларни ёғдиради.

Бунга жавобан, воқеани деразадан кузатаётган бошқа бир қўшни аёл «Нимага бундай бақираяпсиз. Тинчланинг. Бу анъана! Бу тўй, ҳаётда бир марта бўлади. Қўшниларга қўшниларча муносабатда бўлиш керак» дея уни тинчлантиришга уринади.

Юқори қаватдаги бошқа қўшниларнинг ғам «Тўй бўлаяпти, бас қил бақир чақирингни» дея ўрисни инсофга чақирмоқчи бўлгани эшитилади.  

Юқоридан тўйни завқланиб тасвирга олаётган яна бир қўшни аёл, дабдурустдан томошанинг чаппага айланганидан шокка тушганини яширмайди.

«Ўзбекистонни Россиянинг бир бўлаги деб ўйлаяпти шекилли бу неандертал» дея изоҳ қолдирган видеога яна бир юзер.

Умуман, дунёнинг бошқа мамлакатларида ҳам миллий урф одатлар, тўйлар нишонланади. Масалан мушакбозликка ҳам руҳсат этилади, агар байрам кунлари бўлмаган тақдирда, бу томоша кечки тўққизга қадар тўхтатилса. Масалан, мен яшаётган Швецияда мушакбозлик учун полиция идорасидан изн олинади.

Миллат анъаналари ёқмаган аламзада қўшни эса, бундай ҳолатда бош олиб бошқа юртга кўчиб кетгани ёки миллат анъаналари, унинг тили ва маданиятини қабул қилгани маъқул.

Элтуз ўз кўрсатувларини давом эттиради. Видеоларимизга лайк босишни ва каналимизга обуна бўлишни унутманг.

Тағин ўқинг
7 январ 2020
Марказий Осиë археологияси ва меъморий реставрацияси асосчиси Михаил Массон туғилганига 2017 йилнинг декабрида 120 йил тўлди. Бироқ Археолог изланишлар ...
25 декабр 2018
Украина ҳукумати 2014 йили муомалага киритган тангада Қрим яриморолининг шарқий қисмида XIII асрда Ўзбекхон томонидан қурилган масжид ва мадраса ...
30 август 2022
Муҳаммад Солиҳ билан кечган суҳбатнинг 5-қисми дўстлик ва нонкўрлик ҳақида. «Мен ҳайрон қолардим: дунёда ёмонроқ ишлар бор. Қотиллик бор, ...
22 ноябр 2021
Британиялик таниқли фотограф Рип Хопкинс (Rip Hopkins) фотообъективида акс этган Ўзбеккистон туризм ширкатлари чоп қилган буклетлардан фарқ қилади. 10 ...
Блоглар
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...
9 август 2023
Бир хил алкашлар ароққа тўйгач, ҳовлидаги сўри ёки айвонда келини, қизи кўзи ўнгида битта юпқа ...
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...