close
close
Асосий мавзулар
16 октябр 2023

THE BELL: Россия Ўзбекистон орқали санкцияларни четлаб ўтмоқда

close

Россия қўшни давлатлар, жумладан Ўзбекистон орқали санкцияларни четлаб ўтаётгани, Украинага қарши ишлатилётган қурол аслаҳаларда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган деталлар топилгани ҳақида ёзмоқда мустақил The Bell нашри.

МДҲ давлатлари бир вақтнинг ўзида Европадан импорт қилинган молларни Россияга экспорт қилиш ҳажмини оширишган.

Россия қўшни давлатлар, жумладан, Ўзбекистондан мол етказиб берилишини сезиларли даражада оширгани эвазига Европа санкцияларини четлаб ўтмоқда. Бу ҳақда бир қатор мамлакатларнинг божхона статистикасини ўрганган Россиянинг The Bell нашри хабар бермоқда.

Мақолада келтирилган инфографик маълумотларга кўра, 2023 йилнинг биринчи ярмида Россия ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қўшни давлатлардан импортни 37 фоизга (14 миллярд, бир юз миллион долларгача) оширган. Шу билан бирга, Россияга қўшни давлатлар олти ой ичида Европадан импортни 22 фоизга оширган.

2022-йилда Қозоғистон, Грузия, Арманистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркиядан Россияга экспорт ҳажми чорак даражага ошиб, 25 миллиард 800 миллион долларни ташкил этган.

Евростат маълумотларига кўра, ўтган йили Россияга қўшни давлатлар бир қатор Европа товарлари импортини оширган. Улар орасида: телекоммуникация ускуналари, микроэлектроника, электр жиҳозлари, транспорт ускуналари, маълумотларни қайта ишлаш учун электрон эҳтиёт қисмлари, жумладан компютерлар, серверлар, қаттиқ дисклар, смартфонлар, компютернинг ташқи қурилмалари мавжуд.

Европа Тараққиёт ва Тикланиш Банки иқтисодчилари феврал ойида Россия Европа Иттифоқи чекловларини қўшни давлатлар, яъни Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Грузия орқали четлаб ўтаётганини билдирган эди.

Июн ойида Киев Иқтисодиёт мактаби ва Ермак-Макфол санкциялар гуруҳи иқтисодчилари томонидан тайёрланган ҳисоботда, Россиянинг Украинага қарши ишлатаётган қурол аслаҳаларида Ўзбекистондаги «Фотон» конструкторлик бюроси томонидан ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмлари топилгани билдирилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йилда Ўзбекистоннинг Россияга экспорти 46,8 фоизга ошиб, 3 миллиард 800 минг долларни, 2023 йилнинг январ-июн ойларида эса 5 ярим фоизга ошиб, 1 миллиард 27 миллион долларни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Элтуз нашри Европарламент Ўзбекистонни санкцияларни четлаб ўтгани учун текширишга чақираётгани ҳақида ёзган эди. Элтуз Россияга жорий этилаётган ғарб санкциялари ва уларнинг Ўзбекистонга таъсирини ўрганишда давом этади. Каналимизга обуна бўлишни, видеоларимизга лайк босишни унутманг.

Тағин ўқинг
21 сентябр 2018
“Интеграл Инвест” ширкати раҳбари, 18 ой ҳибсда қолган йирик тадбиркор 51 ёшли Жаҳонгир Умаров кассация шикоятидан сўнг 15 сентябрда ...
18 июн 2018
Ўзбекистон кучишлатар тизимлари делегацияси 4-8 июнь кунлари Пекинда махсус семинарда қатнашди. Хитой пойтахтида “Пул ва моддий ўтказмалардан ноқонуний фойдаланиш” ...
1 сентябр 2023
Мен Рассом Туз, Сен билан юзма юз! Ëмонлиқни буз, Яхшиликни туз! Келаëтир совуқ куз Иссиқдан умидни уз! МС: Оғо ...
21 сентябр 2021
Ўша машъум 30-йилларда миллатимиз ойдинларининг қатағонлари тепасида турганлар орқасида нафақат миллат хоинлари, балки миллатимизнинг чинакам ташқи душманлари ҳам кўп ...
Блоглар
9 октябр 2023
Журналист Ибрат Сафо ёзади: Ўзбекистонда 8 ой ичида 25 минг нафарга яқин бола ота ёки ...
5 октябр 2023
Бундан 85 йил аввал қонли бир тун бўлди… «4 октябрдан 5 октябрга ўтар кечаси, ҳамма ...
30 сентябр 2023
Шанба куни Берлин марказида айланиб юриб, тасодифан бир никоҳ тўйининг гувоҳи бўлдим. Тўй кортежи биттагина ...