close
close
Асосий мавзулар
15 октябр 2023

Қашқадарёлик эркак 12 та эчкемарни сўйиб еди

close

Қашқадарёлик 61 ёшдаги эркак жами 32 бош эчкиэмарни тутиб олиб, улардан 12 тасини сўйиб еган. Қолган 20 тасини кейинчалик ейиш учун уйида боқиб келган. Бу ҳақда, бугун нуқта уз нашри ёзмоқда.

Маълум қилинишича, 3 марта инфаркт билан оғриган кекса фуқаро танишларидан эчкиэмар гўшти ва териси касалликка даво эканини эшитиб, ёввойи эчкиэмарларни овлашга тушган.

Суд эркакка 3 йил озодликни чеклаш жазоси белгилаб, Экология вазирлиги фойдасига 141 млн 900 минг сўм ундиришга ҳукм чиқарган.

Эслатиб ўтамиз, эчкиэмарлар «Қизил китоб»га киритилган. Дунёда тобора йўқолиб бораётган бу ноёб жонивор, Ўрта осиё эчкемарини Ўзбекистонда, Сирдарёнинг шарқий ҳудуди бўйлаб Фарғона водийсида, шунингдек Тожикистоннинг жанубий ғарбий ҳудудидагина учратиш мумкин.

Элтуз Ўзбекистон ҳайвонот дунёси ва унга инсонлар томонидан етказилаётган зиён кўламига оид воқеаларни ўрганишда давом этади. Кўрсатувларимизни кузатиб боринг. Каналимизга обуна бўлинг. 

Тағин ўқинг
24 феврал 2021
Бу Ўзбекистон. Мана бу эса унинг мусаффо осмони. Бу олдинги ўзбек аëллари,улар учтадан туғарди. Ҳозир бу болалар Россияда. “Менинг ...
3 июл 2020
Ёмғирдан қутулиб, дўлга тутилишми? Ўзбекистон пахта секторини хусусийлаштириш жараёнидаги хатарлар Power Briefs туркумининг Ўзбекистондаги пахта секторини хусусийлаштириш жараёнида асосий ...
26 март 2016
Суд мажлисидан чиқаётган АҚШ элчихонаси вакилларини ташқарида Жиззах вилоят телевиденияси мухбирлари Дилмурод Абдурахимов ва тасвирчи Умид Носировлар кутиб олишди. ...
5 март 2020
Ўзбекистон Республикаси ҳарбий суди 4 март куни «Ватанпарвар» газетаси мухбири 68 яшар подполковник Владимир Колошинни 12 йилга озодликдан маҳрум ...
Блоглар
9 октябр 2023
Журналист Ибрат Сафо ёзади: Ўзбекистонда 8 ой ичида 25 минг нафарга яқин бола ота ёки ...
5 октябр 2023
Бундан 85 йил аввал қонли бир тун бўлди… «4 октябрдан 5 октябрга ўтар кечаси, ҳамма ...
30 сентябр 2023
Шанба куни Берлин марказида айланиб юриб, тасодифан бир никоҳ тўйининг гувоҳи бўлдим. Тўй кортежи биттагина ...