close
close
Асосий мавзулар
22 январ 2026

22 январь – Вашингтонда Берунийга ҳайкал ўрнатилди

close

2024 йилнинг 22 январь куни АҚШ пойтахти Вашингтонда барча даврларнинг энг буюк олими, хоразмлик Абу Райхон Берунийга ҳайкал ўрнатилди ва унинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ҳайкални хоразмлик ҳайкалтарош Жасванд Анназаров яратди. Ўзбек тадбиркорлари ҳомийлиги ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги иродаси билан бронзадан ясалган бу ҳайкал Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси олдига ўрнатилди.

Аслида Беруний АҚШнинг юраги бўлган Нью Йоркдаги марказий парк қоқ ўртасига  ҳайкали ўрнатилишига лойиқ сиймо. 1973 йили СССР ва Эронда Беруний сиймоси туширилган почта маркалари чиқарилган. Берунийни араблар араб олими, Эронда эса форс олими,  у туғилган Ўзбекистонда эса ўзбек олими деб билишади. 

Вашингтондан ташқари, Берунийнинг ҳайкаллари дунёнинг бошқа йирик марказларида ҳам мавжуд. Масалан Австриянинг Вена шаҳрида, БМТ биноси ҳовлисида «Олимлар павильони»да Ибн Сино, Умар Хайём ва Закариё Розий билан бирга Беруний ҳайкали ўрнатилган.

Шунингдек Эрон пойтахти Теҳронда Миллий кутубхона олдида Беруний шарафига ўрнатилган ёдгорлик бор.

Абу́ Рейха́н Мухамме́д ибн Ахме́д аль-Беруни́й ўз илмий асарларини араб тилида ëзган. У ўз китобида ой номларини турк тилида келтиради.

Айнан Беруний боис,  Хоразмнинг қадим маданияти ва адабиëти араб истилочилари тарафидан вайрон қилинганини биламиз.

Беруний  973 йилнинг  4 сентябрида Хоразмнинг Қиëт шаҳрида туғилган ва 1048 йили Ғазна шаҳрида ўлган ва ўша ерда кўмилган. Абу Райҳон Беруний умрининг катта қисмини (қарийб 30 йилдан ортиқ) Ғазнавийлар давлатида сарой олими сифатида ўтказган ва бу шаҳар бугунги кунда Афғонистон ҳудудида жойлашган.

Тағин ўқинг
16 ноябр 2020
Майли, нонкўрга чиқаринг, майли, душманга ва майли, провокаторга. Лекин мен ҳозир шунчаки фактларни констатация қилмоқчиман. Ушбу расмга қаранг. Кимдадир ...
7 сентябр 2020
«Элтуз»нинг қадрли ўқувчилари! Агар сизни ёки танишларингизни тўғридан-тўғри касбий мажбуриятларингизга боғлиқ бўлмаган, қўшимча ҳақ тўланмайдиган ишларга мажбур қилишса, бош ...
4 октябр 2018
Бугун ўзбек тарихидаги энг қайғули сана. Бундан роппа-роса 80 йил бурун, 1938 йилнинг 4 октябрида ўзбек миллати ойдинларидан иборат ...
19 январ 2026
Таниқли ўзбек театр ва кино актёри Пўлат Саидқосимов 2019 йил 87 ёшида Республика шошилинч тиббий ёрдам марказидаги 6 cоат ...
Блоглар
23 январ 2026
Владимир Зеленский бугун Давосда: 🇨🇭 «Сизларга (жаҳон элитасига) Украина мустақиллиги ҳаммадан кўра кўпроқ керак. Чунки ...
20 январ 2026
Ўзбекистонда фақат Хоразмдагина ҳафта кунлари ўзбекча айтилади, бошқа вилоятларда, ҳатто адабий тилимизда ҳам ҳафта кунларини ...
18 январ 2026
Замонавий томошабиннинг диққат-эътибори пасайгани энди шунчаки тахмин эмас, балки киноиндустрияни ўзгартираётган фактга айланди. Яқинда машҳур ...