close
close
Асосий мавзулар
5 апрел 2025

Масжиддаги портлаш. Автобус ҳалокати ва жинлар армияси – 600′

close

Андижон. Масжиддаги портлашда уч киши ўлди. Бухородаги боғчада вояга етмаган бола ҳалок бўлди. Трамп ташқи давлатларга бож тўловларини оширмоқчи, Франция ўнг партия етакчиси Марин Ли Пенни сайлоқ ҳуқуқидан маҳрум қилди ва бу 600 секунд.

АҚШ президенти Доналд Трамп бутун дунё мамлакатларига қарши бож тўловлари жорийқилишни режалаштирмоқда. Солиқлар 10-15 давлат билан чекланмайди. Биз барча мамлакатларга бож тўловларини жорий қилиб кейин вазиятни кузатамиз, деди у. Бунга жавобан Еврокомиссия ҳам АҚШ учун Товар божлари жорий қилади. Шунингдек, АҚШ товарларининг Европага кириб келиши бутунлай чекланади. 

+++

Франциянинг Миллий бирлашиш партияси лидери Марин Ле Пен Европарламентмаблағини талон-тарож қилгани тасдиқланди. Суд ушбу сиёсатчини 4 йилга озодликдан маҳрум қилди. Шунингдек, Марин Ле Пен беш йилга сайланиш ҳуқуқидан ҳам маҳрум этилди. Француз ўнг радикалчилари етакчиси ҳисобланган Марин Ле Пен 2027 йилга қадар президентлик сайловларида иштирок этмайди. 

+++

Американинг NeuroLink компанияси 2025 йил охирига келиб илк маротаба инсонга сунъий кўриш имплантини ўрнатади. Бу имплант туғма кўзи ожиз кишиларга ҳам кўриш имконини беради. Илон Маскнинг таъкидлашича Блайнд сайт импланти икки кўзи ва кўриш нервини йўқотган беморларга ҳам қўйилади. Истиқболда бу ускуна инсоннинг табиий кўриш қобилиятини ҳам ортда қолдиради. Имплант ўрнатилганда инсон инфрақизил, ультрафиолет ва радар диапазонларида кўриши имкониятини қўлга киритади. 

+++

Windows ўз дизайнидаги ўзгариш билан йирик бир даврни якунлади. Дастурнинг анъанавий кўк рангдаги “ўлим экрани” ўзгаради. Янги хатолик экрани яшил рангда бўлади. QR код ва ҳафа смайлик ҳам олиб ташланади. Microsoft компаниясининг таъкидлашича хатоликни кўрсатувчи эски кўк экран фойдаланувчиларни қўрқитган, яшил экран эса саросимага сабаб бўлмайди. 

+++

Эрон ракеталари билан қўрқитмоқда. Ер ости базаларга эга барча шаҳарлардаги ракеталар жанговар тайёр ҳолатда. Агар АҚШ минтақадаги вазиятни кескинлаштирса ракеталар ҳужумга ўтади деди Оятолла. Унинг сўзларига кўра АҚШ тўғридан-тўғри ҳужум қилмасдан, мамлакатда ички зиддият келтириб чиқариши мумкин. АҚШ эса Ҳинд океанидаги ҳарбий базасида ўз кучларини йиғмоқда, бу кучлар орасида ядро қуролини ташувчи кўринмас бомбардировкачи ускуналар мавжуд. 

 +++

Эронлик обрўли имомлардан бири Ҳожат-ул Ислом Мустафо Карамий Исроил армияси жинлардан фойдаланаётганини таъкидлади. “Сионистларни жинларни қул қилиш тарихини инобатга олсак, жинлар уларнинг яширин армиясидир ва Исроилнинг топшириқларини бажаради”, деди Карамий ўзининг мурожаатида. Унинг таъкидлашича, айнан жинлар Эрон ва Ҳизбуллоҳ армиясида жосуслик қилиб махфий маълумотларни Исроилга етказади. Имом Карамий жинларга қарши фаришталар армиясини қўллаш имконияти ҳақида гапирмади.

+++

Исроилнинг энг қудратли махсус хизмати Шабакга янги раҳбар сайланди. Шабак нинг янги раҳбари Эли Шарвит 36 йил Исроил армиясида хизмат қилган. Эски бошлиқ Ранен Бара Бенямин Нетаняху фаолиятини тафтиш қилиш мобайнида ишдан олинган эди. 

+++

Литвада америка қуролли кучлари ўқув машғулоти ўтказаётган бир пайтда ҳарбий машина ботқоққа чўкиб кетди. Машина топилди, аммо экипаж аъзолари ҳануз қидирилмоқда. Машина чўкиб кетган торф ботқоғи ҳариталарда акс этмаган. Тўрт экипаж аъзоси қурбон бўлган ёки ўрмонда адашиб қолган бўлиши мумкин. 

 +++

Қримда Россия ҳарбий мухбири Федорчак ва уч Россия ҳарбийсининг қабри ёқиб юборилди. 

 +++

Доналд Трамп Украина Президенти Зеленскийга босим ўтказиб пўписа қилмоқда. Агар Зеленский ноёб қазилмалар ҳақидаги битимга имзо чекмаса, унинг бошига катта муаммолар тушади. Ҳозир Зеленский битимни имзоламаслик чораларини қидирмоқда. Агар шартнома имзоланмаса бу президент катта муаммоларга дучор бўлади деди Трамп. 

+++ 

АҚШ билан музокараларда ўзини тинчлик ва муроса тарафдори қилиб кўрсатган Россия ҳужумларни икки баробарга кўпайтирди. Бир кечанинг ўзида Украинага 131 дона Россия дронлари ҳужум қилди. Улардан 57 дрон уриб туширилди, 45 таси ҳеч қандай талофат етказмади. Шу билан бирга Россия медиасида Украинанинг ноёб металларини қазиб олиш ҳақида муҳокамалар бошланди. 

 +++

Россия дронлари зарбасидан Днепрдаги Бартоломео дам олсиш маркази вайрон бўлди. Шаҳар кўрки бўлган кема кўринишидаги меҳмонхона ресторан дрон зарбасидан кейин буткул ёниб кул бўлди. Бу вайронада ҳеч ким қурбон бўлмади. Аммо шаҳарнинг бошқа ҳудудларидаги портлашлар сабаб 4 киши қурбон бўлди, 20 киши жароҳатланди. 

 +++

Путин оташкесим ҳақида ваъда бериб, сўзида турмаяпти. Бу эса Трампнинг тоқатини тоқ қилди, деди Финландия президенти ўз баёнотида. Россиянинг ҳужумлари 20 апрелга қадар қатъиян тўхтатилиши керак. Акс ҳолда АҚШ конгреси Россияга нисбатан янги кескин санкциялар пакетини эълон қилади. 

 +++

Немис полицияси беш соат мобайнида аёл мурдасини ўрганиб қотилни топишга уринишди. Бироқ бу мурда ёниб кетган секс-ўйинчоқ бўлиб чиқди. Катта масштабдаги тафтиш ишлари Баварияда олиб борилди. Ишга суд тибииёт экспертлари, дронлар ва 3D сканнерлар жалб қилинган. Экспертлар бир неча соат тафтишдан сўнг қурбон аслида қўғирчоқ эканини англаган. Немис оммавий ахборот воситалари буни энг бемаъни, мантиқсиз ёлғон чақирув деб баҳолашди. 

 +++

Москва Метроси иловасида қисқа узилиш юз берди. Фойдаланувчилар шахсий кабинетга кириб Тройка картасига пул ўтказа олмаяпти. Транспорт вазирлиги департаменти муаммо техник иш олиб борилаётганлиги сабаб юзага келганини билдирди. Йўловчилар Тройка карталарини метро кассалари ва терминалларда тўлдириши мумкин. 

 +++

2025 йилнинг 28 март куни Бухоро шаҳридаги «Кинчкинтой baby» хусусий боғчасида бир ярим яшар бола нобуд бўлди. Бола телевизорга уланган узайтиргичнинг очиқ симини ушлаш оқибатида ток уриб ўлган. Бироқ боғча маъмурияти боланинг ота-онасига дарҳол хабар бермаган. Ота-она боласининг ўлганини кечқурун боғчадан олгани борганида билган. Ота-она моргга бориб болани олган. Уларга боғча мудираси ҳам, тарбиячилар ҳам ҳамроҳлик қилмаган, ҳамдардлик билдирмаган. Техника хавфсизлигини бузиб боланинг ўлимига сабабчи боғча маъмурияти ёки тарбиячи устидан жиноий иш очилмади. 

 +++

Тошкентдан Бухорога йўлга чиққан автобус ҳалокатга учради, ҳайдовчи вафот этди, тан жароҳати олган фуқаролар сарсон бўлди. 2-апрель куни Тошкентдан Бухорога ҳаракатланаётган йўловчи автобусийўл-транспорт ҳодисасига учради. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўл четига ағдарилган. Ҳодиса натижасида ҳайдовчи оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида ўлган. Автобусда жами 30 дан ортиқ йўловчи бўлиб, улардан бир нечтаси турли даражадаги жароҳатлар олгани айтилмоқда.

+++

Андижон вилояти Избоскан туманидаги масжид тахоратхонасида портлаш юз берди. Бош вазир ўринбосари, Фавқулотда вазиятларвазири ва вилоят ҳокими воқеа жойига зудликбилан етиб борди. Ижтимоий тармоқларда газ чақнаши деб хабар берилган портлаш натишасида 3 киши вафот этиб, ўн киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ёткизилган. 

Бу 600 секунд эди. Ёнгинангизда юз берган аммо сиз билмаган воқеалардан хабар топмоқчи бўлсангиз Элтузга обуна бўлинг.

Тағин ўқинг
10 апрел 2021
Faloniy o‘ylar: nechun Tomni bosdi tog‘dek qor. Bir nayrang yetgan ko‘kka, Amerika aybdor. Sigir qochmas buqadan, Bolalar ayronga zor. ...
14 феврал 2019
Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми Ўзбекистондаги давлат хизматчиларининг мажбурий меҳнати ҳақидаги навбатдаги ҳисоботини эълон қилди. “Биз, бюджет ходимлари қилмаган иш ...
7 октябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман. Куз келиб тўй-тўйчиқ кўпайган пайт… МС: Туз ...
28 август 2024
Ислом Каримов ўлими ҳақида илк бор «Элтуз» нашри 2016 йилнинг 29 август куни бир-биридан мустақил манбалари тасдиғига кўра хабар ...
Блоглар
8 апрел 2025
Бошқирдистоннинг Ay Yola мусиқа гуруҳи яратган Homay қўшиғи туркий халқлар суперхитига айланди ва Shazam рейтинги ...
28 март 2025
Ўзбек блогосфераси ҳақиқий жиннихонага айланди. Ишсиз, пулсиз қолган бирор бекорчи ёнига ўзига ўхшаган бекорчини олиб, ...
24 март 2025
Сўнгида Турк халқи уйғонди. Тек миллат ўлароқ бутунлашди. Ҳақсизликларга, халқнинг қонини ичиб нонини яримта қилаëтганларга¸ ...