Швеция Украинага 1,6 миллиард доллар ҳарбий ёрдам ажратади
Швеция ҳукумати Киевга (тахминан 1,6 миллиард АҚШ доллари) миқдоридаги энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Пол Юнсон матбуот анжумани чоғида маълум қилди.
9,2 миллиард крон (920 миллион доллар)нинг катта бир қисми Украина армияси учун қурол-аслаҳалар сотиб олишга сарфланади; Бу Россиянинг Украинага қарши босқинчилик уруши бошлаган 2022 йилнинг февралидан буён Швециянинг илк ёрдами эмас.
Ёрдамни етказиб бериш 2025 ва 2026-йиллар мобайнида амалга оширилади. Шунингдек, мамлакат қуролли кучлари Киевга 500 миллион крон (50 миллион доллар) қийматидаги пулемётлар, кичик калибрли ўқ-дорилар, тиббий транспорт ва ўқув қуроллари етказиб беради. Беш миллион крон (500 минг доллар) Украина учун асбоб-ускуналар сотиб олувчи фонд ва коалитсияларни қўллаб-қувватлаш учун ажратилади.