close
close
Асосий мавзулар
21 сентябр 2020

Пахта терими бўйича энг кўп берилаётган саволларга жавоблар

close

Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсуми бошланди. Шу сабабли ҳар йили бўлганидек, жорий йилда ҳам аҳоли орасида ушбу мавзу долзарб бўлиши табиий. Шунга кўра, муштарийлар томонидан энг кўп берилган саволларни тўплашга ҳаракат қилдим. Кимгадир фойдаси тегади, деган умиддаман.

Пахтага чиқиш мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!

Пахтага ўрнига одам бериш мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!

Пахтага пул бериш (ёки ойлигидан ушлаб қолиш) мажбурийми?
Йўқ, мажбурий эмас! Мажбурий бўлиши мумкин ҳам эмас!

Пахтага чиқмаслик фақат ўқитувчи ва шифокорларгами, бошқа ташкилотлар чиқишадими?
Йўқ, барчага мажбурий эмас. Қаерда, қайси ташкилотда, қайси лавозимда ишлашидан ёки ишсизлигидан қатъи назар.

Тадбиркорлар пахтага пул беришга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Буни талаб қилишга ҳеч кимнинг, на ҳокимлик, на солиқчи ва на бошқасининг ҳаққи йўқ. Ўзи истаганлар пахта теримининг ташкилий ишлари учун хайрия қилиши мумкин. Лекин бу ерда энг муҳим жойи – хайрия ихтиёрий бўлиши керак, мажбурий эмас, ихтиёрий-мажбурий ҳам эмас!

Банкдагилар ўрнига одам беришга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Буни талаб қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.

Маҳалладаги ишсизлар пахтага чиқишга мажбурми?
Йўқ, мажбур эмас. Лекин уйида ғирт бекорчи бўлиб, тайинли иш қилмасдан ётгандан кўра, ўз ихтиёри билан чиқиб, қўшимча даромад олиш мақсадида пахта теримига чиқиш тавсия этилади. Меҳнатдан биров ўлмаган, қайтанга 2-3 млн атрофида даромад олиши, рўзғорига фойда келтириши мумкин. Албатта, бу ҳам фақат ихтиёрий бўлиши керак.

Пахта теримига чиқмоқчи бўлганлар қаерга мурожаат қилиши керак?
Ўз ихтиёри билан пахтага чиқмоқчи бўлганлар terim.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. Шунингдек, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳудудий бўлимларига ёхуд 712000602 телефон рақамига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.

Пахтага чиқмаган ходимларни ишдан бўшатиш мумкинми?
Мумкин эмас. Бундай ҳолатда ходимлар қайта ишга тикланади.

Маҳалла раиси пахтага чиқмаган аёлларнинг нафақасидан пул ушлаб қолиши мумкинми?
Йўқ, мумкин эмас. Айрим ҳолларда маҳалла раиси пахтага чиқмасанг, бутунлай нафақангни қирқиб ташлайман ёки нафақа учун ариза берганларга пахтага чиқмасанг, нафақа тайинламайман, деб ҳам қўрқитади, мана шу талаблар ҳам қонунга хилоф.

Шифокорлар пахтага чиқиши айтиляпти-ку!?
Ҳа, ўтган йилдаги каби шифокор ва ҳамширалар пахта теримига жалб этилиши мумкин, лекин улар пахта териш учун эмас, балки ўз хизмат вазифасидан келиб чиқиб, теримчилар отрядига тиббий хизмат кўрсатиш учун хизмат сафари тарзида бириктирилади. Улар теримчиларнинг соғлиғини доимий назорат қилиб туришади, зарур бўлганда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишади. Бу мажбурий меҳнат ҳисобланмайди.

1 кг пахта тергани учун қанча ҳақ берилади?
Умумий ҳолатда қўл билан терилган 1 кг пахта учун биринчи теримда 1000 сўм берилади. Аҳоли кам бўлган айрим ҳудудларда эса 1-терим камида 1200 сўм қилиб белгиланган. Иккинчи теримда эса 1400 сўм тўланади, айрим туманларда 1600 сўмдан бошлаб берилади.

Агар мажбурий меҳнат ҳолатига дуч келинса, қаерга мурожаат қилиш мумкин?
Агар мажбурий меҳнатга жалб қилинсангиз, қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишингиз мумкин:

Ишонч телефони: 1176 ёки 1092
Манба: dmi.mehnat.uz

Тағин ўқинг
21 январ 2019
Ўзбекистонлик ҳуқуқ фаоли Елена Урлаева 21 январь куни ўзининг 62 ёшга тўлган кунини Ўзбекистон Бош прокуратураси биноси олдида ҳокимларнинг ...
6 ноябр 2018
Фарғона вилояти нотариал идораларининг бир гуруҳ собиқ ходимлари ўзларига нисбатан Миллий хавфсизлик хизмати (ҳозирги Давлат хавфсизлик хизмати) томонидан уюштирилган ...
2 июн 2020
Тармоқда 2 июнь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевники дея ишонилган аудиоёзув тарқалди. Унда давлат мулозими “Сўх туманини харитадан ...
30 ноябр 2018
1992 йилнинг декабрь ойида Қаҳрамон Хўжақулов яна ўз манбаларидан жиддий маълумот олади. Бу сафар МХХ ходимлари Афғонистондан Ўзбекистонга контейнерда ...
Блоглар
24 сентябр 2020
Сўнгги пайтларда мендан энди мигрантларнинг тақдири қандай бўлиши ҳақида тез-тез сўрашмоқда. Айримлар Россиядан қайтаётган ишсиз ...
23 сентябр 2020
Шуҳрат Қаюмов мен таниган, мен мулоқотда бўлган санъаткорларнинг энг яхшиси, маданиятлиси эди. У киши билан ...
21 сентябр 2020
Аёллар дискриминацияси ва гендер тенгликка қарши ҳаракатлар аввал масжидларда, ички ишлар ходимлари орасида (аёлларни ечинтириб, ...