close
close
Асосий мавзулар
9 апрел 2021

Калтаклангани ортидан ўлиги чиққан шовотлик келин мавзусини прокуратура назоратга олди

close

Бундан 9 кун олдин муттасил калтаклаш ортидан молхонада осилган ҳолда топилган ҳомиладор келин Мухлиса Қадамбоева мавзуси 9 апрель куни Шовот тумани ҳокимлиги ва ИИБ ходимлари тарафидан муҳокама қилинган.

8 апрель куни “Озодлик” радиоси Хоразм вилояти Шовот туман Катқалъа қишлоғида бундан 6 ой олдин турмушга узатилган 19 яшар Мухлиса Қадамбоева 1 апрель куни эрининг уйидаги молхонада осилган ҳолда топилгани ҳақида ëзган эди.

“Озодлик” Мухлисанинг ўлимидан олдин калтакланганини ва жасад суд тиббий кўригидан ўтказилган бўлса ҳам ҳануз оила аъзоларига экспертиза хулосаси берилмагани борасида қариндошлар гапига минбар берган эди.

9 апрель куни “Элтуз”га маълум бўлишича, ҳодиса юзасидан вилоят прокуратураси терговгача суриштирув ўтказган ва бу мавзу халқаро матбуотга чиққани ортидан ҳодисани қайта назоратга олган.

“Элтуз” суҳбатлашган прокуратура вакилига кўра, ушбу ҳодиса Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан малакаланиши мумкин.

Воқеа юзасидан ҳуқуқшунос Муса Азим Худойбердиев “Элтуз”га изоҳ берди: “Ўзбекистон мустақилликка эришгач, айнан аёлар ҳуқуқий ҳимоясига эътиборсизлик, ёш оилаларнинг бузилиши ўзбек қизларининг мардикор ва фоҳиша бўлишига замин яратди.

Суд амалиётига назар ташласак, айнан прокуратура тизими аёлларнинг ҳуқуқини поймол қилишда ўз ҳиссасини қўшмоқда. 9 кун олдин марҳума, Хоразм вилояти Шовот тумани собиқ Ленинизм қишлоғида яшовчи ҳомиладор Мухлиса Қадамбоеванинг тан жароҳатлари билан, кийимлари йиртилган, мурдаси осилган ҳолда топилиши, аёлларни қасддан ўлдирилиши қонун олдидаги жавобгарликни истисно этади шекилли.

Амалиётда коррупция борлиги сабаб бу каби жиноятлар очилмай қолмоқда. Яна суд амалиётига назар ташласак, қасддан одам ўлдириш ЖКнинг 103-моддаси билан квалификация қилинади. Ҳозир прокуратура тизими порахўрлиги сабаб айнан ушбу ҳолатдаги ўлим нари борса ўзини ўзи ўлдириш деб баҳоланади.

Барчанинг эътибори марҳума Мухлиса Қадамбоеванинг тан жароҳатлари билан осилган ҳолдаги мурдаси топилганлиги бўйича олиб борилаётган суруштирув, тергов жараёнига қаратилишини сўрайман. Марҳуманинг ўлими юзасидан Шовот тумани прокуратураси қай даражада саводсизлигини ва прокуратура тизими қанчалик чириб, ҳаром бўлганини шунга ўхшаш ишлар билан исботлаб бераман. Хулоса қилишга балким эртадир, лекин бу ҳолат мамлакатдаги ҳуқуқий аҳволга кўзгу тутди”.

1 апрель куни осилган ҳолда топилган Мухлиса Қадамбоева ўлимидан олдин фейсбукдаги дугонасига қаттиқ калтакланганини ëзган.

Маълум бўлишича, ҳомиладор келинни қайнотаси, қайин укаси, қайнонаси ва Мурод деган эри икки кун давомида нега қўшнидан 5000 сўм қарз олдинг, деб уришган. Келин бу арзимас пулни аммасини уйига боришга йўлкира учун қарзга олган. Бу келин тикув машинасида кўрпа-тўшак тикиб, топган ҳамма пулини қайнотаси олиб қўйган.

Отаси қозоқда ишлаб олиб берган телефонни ҳам қўлидан тортиб олишиб, уйда ишсиз ўтирган қайин укасига беришган.

Мухлисанинг дугоналари “Элтуз” билан суҳбатда «Бу аëл таëқлар зарбига чидай олмай ўзини осган”, дейишди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 феврал 2021
Ўзбекистондаги қўғирчоқ партиялардан бири бўлган “Миллий тикланиш” партиясининг ўз таъбирича “президент тайинлаган” раҳбари Алишер Қодиров сўз эркинлигига феълан қарши ...
19 декабр 2016
Бош вазир Абдулла Арипов етакчилигидаги комиссия “Халқ қабулхоналари”ни очиши лозимлиги айтилади президент Мирзиёевнинг фармойишида. Каримов анъаналари ортидан бораётган Мирзиёев ...
16 май 2018
«Навбаҳор Имомова АҚШ ОАВ тарихида илк бор Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган журналист бўлди», деб ëзмоқда Ўзбекистон расмий матбуоти. “Америка овози” ...
15 феврал 2021
Воқеа бизнинг кунларда бўлиб ўтади. Фарҳод 18 ëшда. У севгига муштоқ. Маънавиятсиз синфдошлари телефонда ҳард порно кўриб ўтиришганида Фарҳод ...
Блоглар
8 апрел 2021
2010 йил 7 апрель куни ўз қарорлари билан озиқ-овқат ва коммунал хизматлар учун нарх-навони мислсиз ...
7 апрел 2021
Сезган бўлсангиз, расмий истеъмолга Каримов давридан қолиб кетган “маънавият ва маърифат” мафкураси қайтди. Қайтиши ҳам ...
9 март 2021
Инсониятнинг узоқ кечмишидан маълумки, Александр Македонский ақлан, жисмонан ва руҳан тенгсиз куч-қудрат соҳиби бўлган. Шунинг ...