Чортоқда тадбиркорларни қандай шилишяпти
Наманган вилояти Чортоқ тумани Короскон шаҳарчасидан ёзяпман. Аслида буни ёзсам ҳам, ёзмасам ҳам менга барибир.
Лекин ҳолатни кўриб виждоним қийналиб ёзгим келди. Хуллас, Чортоқ солиқ инспекцияси Чортоқ тумани бўйлаб пул ишлашни зўр схемасини ўйлаб топишган.
Инспекция гап ташувчи қулоқларни роса кўпайтирган. Менимча, уларнинг сони юздан ошади.
Яъни уларга шунақа хизмат юкланяпти: дўконга кирасан, арзимаган нарса сотиб олиб, кейин чек бермади деб дўконни расмга оласан. Инспекцияга бориб кирган дўконларинг манзилини айтасан ва биз уларнинг бўйнига қарзни иламиз.
Шу улушдан сен шунча фоиз оласан. Кичкина дўкон соҳиблари кунига 150-200 минг сўм даромад қилади. Лекин мана шу пулдан солиқдаги қорни катта газандаларнинг умиди катта.
Чортоқ солиқ инспекцияси коррупцияга беланиб ётибди. Энди булар тумандаги жамики дўконларга шоқолларни киритиб, расмга олдириб, соққани ишлаяпти.
Ҳозирги кунда метан, газ йўқ. Бензин Америкадагидан қиммат. Мол гўшти 100 минг сўм. Қимматчилик тиғиз вақтда булар майда тадбиркорларни шилишнинг янги вариантларини топиш билан банд.
Тавсия. Мабодо яхши боқилмай¸ ўқиш ўқимай қолган ишсиз¸ уйсиз¸ хотинсиз пулсиз йигит бўлсанг умидни узма ука. Россияга бориб лой ташиб юмуртога зўр тушурма. Сенга бир вақтнинг ўзида уйли¸ пулли¸ мошинли¸ ишли ва хотинли бўлиш йўлини ўргатаман.
Олдин хаммомга тушиб сал кепатани тартибга сол. Ишидча соқол қўй. Крутой прикид ( усти вош) сотиб ол. Аканг опангдан қарз ол¸ катта момонгни ўлимликка қўйган пулини сондиқдан ол. Ағини ўзинг биласан.
Кейин тўйга юрадиган аммо эри йўқ артс қизларни бир қатор мониторинг қилиб чиқ. Кўпроқ пул топадиганини ўра. Ўралган пайтда срази уйлан.
Мана сенга касб. Артистни эри. Нима сени Дилдорани эридан кам жойинг борми.
Қолаверса фейсинг ҳам тортади.
Ўша артс сенга хотин бўлади. Уни уйи сенга уй бўлади. Уни мошинаси сеники бўлади. Тўйга ўзинг обориб қўлтиғидан ушаб ичарига апкириб қўйворасан.
Кейин пилесос бўлиб тўйда қистирилган пуллани бегана қилмай териб оласан. Тўйда қорнингам тўяади. Ëшлиқда кўрмаган неъматларни ейсан ниҳоят. Гулдай хунар.
Рассом Туз