Адолатни Учқўрғондан кўрсатган суд тизими – 2
Ўзбекистондаги суд тизими нега реформа қилиниши кераклиги ҳақида бошлаб қўйган мавзуни давом эттирамиз.
Видеолавҳанинг биринчи қисми ҳаволаси тасвир остидаги биринчи коментда.
Ваколатсиз одам нега ариза ëзади?
Бу холатдаки парадокс шуки қонунга кўра мутлоқо ваколати бўлмаган шахс (Сайфуддинов Сардор) номидан Бош прокуратурага шикоят ариза ташкиллаштирилган.
Давлат улуши бўлмаган тадбиркорлик субъекти(акционерлик жамияти) га нисбатан тадбиркорликсубъектларини ҳимоя қилувчи қонунлар, Президент қарорлари ва фармонларига зид равишда
текширишлар ташкиллаштиришиб, дастлабки тергов ҳаракатларини олиб боришиб, оқибатда 19 нафар (шундан 14 нафари 6 ойдан ортиқ муддат мобайнида қамоқда сақланмоқда) малакали мутахассислар ва бошқа ишчиларни жиноий жавобгарликка тортишган.
.Шамсиддинов ва унинг қариндош (“буюртма жиноят иши”га мутлоқо алоқаси бўлмаган) ларнинг оддий қўлтақинчоғидан тортиб, автомашинасигача; фермер ҳўжалиги биносидан тортиб, турар жойигача; қонуний тадбиркорлик субъектларигача хатлаб ташлашган.
Ваҳоланки, жиноят иши (буюртма жиноят ишига) га жалб қилинмаган, ишнинг асл ташаббускори ва буюрмачиси бўлган шахслар ва уларнинг шериклари бўлган бошқа шахсларнинг бирортасининг ҳам мол-мулки ҳатланмаган.
“Нега ноқонуний жиноят иши қўзғатиб, ноқонуний терговҳаракатлари олиб бордингиз, нега жиноят иши доирасида айбланувчи тариқасида жалб қилган шахсларнингбарчаларини барча эпизодлар бўйича “уюшган гуруҳ” белгиси билан айб эълон қилган бўлсангиз, жиноятнатижасида етказилган моддий зарар ўрнини қоплаш учун уларнинг барчаларини мол-мулкларини хатламадингиз ?Оддий журналист бўлиб мен билган ЎзР ЖПК 290-моддасини сиз прокуратрура ходими бўлиб наҳоткибилмайсиз?
Мазкур саволга жавоб беришда олдин уларга ЎзбекистонРеспубликасининг “Прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг44-моддасида белгиланган прокурорлар ва терговчиларнинг“Ўз хизмат вазифаларимни ҳалол ва виждонан бажаришга, қонун бузилишига қарши муросасиз курашишга, фуқаро, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилишга тантаналиқасамёд қиламан” мазмунидаги қасамёд матнини эслатишлозим бўлади.
Бу иш бўйича тергов ҳаракатларини олиб борган ва айбловхулосасини тасдиқлаган прокурорларни мазкур қасамёдганечоғлик содиқ эканлигига шу ишни ўрганиш мисолидагувох бўлиб турибмиз.
Мол мулкни тортиб олиш учун “суд”
Юқоридаги ва қуйида баён қилинадиган асослификрларимиздан хулоса қилиш мумкинки, фақат ва фақатТохир Шамшиддинов ва унинг қариндошларининг мол-мулки ва тадбиркорлигини прокуратура ва судидораларининг “қўли” билан тортиб олишмоқчи бўлишиб, шу мақсадда реал ҳаракат бошланган.
1994-йил 22-сентябрда қабул қилинган ЎзбекистонРеспубликасининг Жиноят-процессуал кодекси 1-моддасида Жиноят ишларини юритишнинг ушбу Кодексда белгилангантартиби барча судлар, прокуратура, тергов, суриштируворганлари, адвокатура, шунингдек фуқаролар учун ягонаҳамда мажбурийлиги белгиланган.
Аммо Прокуратура идоралари томонидан мазкур қонунларталабларига амал қилинмаган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуроригамурожаат қилган Сайфутдинов Сардорбек Икрамовичнингаризаси ЖПК 325-моддасининг 2-қисми талабига мутлоқомос эмас.
Мазкур шахснинг аризаси устав фондида давлат улушибўлмаган юридик шахсга нисбатан унинг ходими томониданЖиноят кодексининг 167-моддасида назарда тутилганжиноят содир этилганлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишга асос бўлмайди.
Бу барча учун ягона ҳамда мажбурий бўлган жиноят – процессуал қонун талаби!
Бундан ташқари, Бош прокурор ўринбосарининг 2022-йил 10-июндаги жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қароринингкириш қисмида “… жамият бошқаруви раисиА.Содиқовларнинг мурожаатлари юзасидан тўпланганҳужжатлар билан танишиб чиқиб, …” жумласи қайд этилган.
Ваҳоланки мақола муаллифи кўрган жиноят ишиҳужжатларида жамият бошқаруви раиси А.Содиқовнингмурожаати мавжуд эмас.
Қонун талабига кўра, “Асака ёғ” АЖнинг юқори бошқаруворгани жамият акциядорларнинг умумий йиғилишидир.
Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасигажамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш киради.
Жамият кузатув кенгаши жамият фаолиятига умумийраҳбарликни амалга оширади, ушбу Қонун ва жамиятустави билан акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатдоирасига киритилган масалаларни ҳал этиш бунданмустасно.
Демак, қонун талабига кўра, жамиятнинг фойдаси вазарарларини тақсимлаш жамият кузатув кенгаши ваколатдорасига кирмайди.
Шу сабабли жамият кузатув кенгаши раҳбари ёки аъзоларижамиятнинг фойдаси ва зарарлари масаласига аралашишга, муҳокама қилишга ҳақли эмас.
Иш ҳужжатларда эса мазкур қонун талабига зид равишда, жамият кузатув кенгаши аъзоси деб ҳисобланаётган ва айнипайтда “аризачи” мақомида турган С.Сайфутдиновнингжамият фойдаси ва зарари муҳокама қилинган аризасимавжуд.
Бош прокурор ўринбосари эса (айни пайтда жиноят ишиқўзғатган субъект лавозимдан четлаштирилган) аризаюзасидан терговга қадар текширув ўтказмасдан жиноят ишиқўзғатган.
Бу эса юқорида қонунлар талабларига мутлоқо зид.
1994-йил 22-сентябрда қабул қилинган ЎзбекистонРеспубликасининг Жиноят-процессуал кодекси 329-моддасига мувофиқ: жиноятга оид аризалар, хабарлар вабошқа маълумотлар рўйхатга олиниши ва дарҳол, жиноятишини қўзғатиш учун сабаб қонунийлигини ва асосларетарли эканлигини текшириш зарурати бўлган тақдирда эса, ўн суткадан кечиктирмасдан ҳал қилиниши лозим.
Ушбу муддат жиноятга оид аризалар, хабарлар ва бошқамаълумотлар олинган пайтдан бошлаб ҳамда то ишниқўзғатиш ёки қўзғатишни рад қилиш тўғрисида қарорчиқарилгунига қадар ёхуд терговга қадар текширувматериаллари ушбу Кодекснинг 587-моддасига мувофиқпрокурорга юборилгунига қадар бўлган вақтни ўз ичигаолади.
Ушбу модда биринчи қисмида кўрсатилган муддат ичидатерговга қадар текширув ўтказилиб, унинг давомидақўшимча ҳужжатлар, тушунтиришлар талаб қилиб олиш, шунингдек шахсни ушлаб туриш ушбу Кодекс 162-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ шахсий тинтув ваолиб қўйиш, ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш, экспертиза ўтказиш, тафтиш тайинлаш, тезкор-қидирувтадбирларини ўтказиш ҳақида топшириқлар бериш мумкин. Терговга қадар текширув вақтида бошқа терговҳаракатларини ўтказиш ман қилинади.
Прокуратура идоралари томонидан мазкур қонунларталабларига амал қилинмаган.
Мазкур иш бўйича “аризачи” Сардорбек Сайфутдиновнингаризаси прокуратура идораларида рўйхатга олинмаганҳамда А.Содиқовнинг мурожаати жиноят ишиҳужжатларида мавжуд эмас.
Прокуратура идораларида жиноятга оид ариза ваҳабарларни рўйхатга олиш ҳамда кўриб чиқишга оидидоравий тартиб-қоидаларда жиноятга оид ҳар бир аризаёки ҳабар рўйхатга олиниши шартлиги, шунингдекаризанинг қайси варағига ва варақнинг қайси қисмигарўйхатга олинганлиги тўғрисидаги сана ва рақам қўйилиши, ариза кўриб чиқиш учун кимга йўналтирилганлиги(ижрочи), раҳбар ёки масъулнинг фамилияси, исми валавозими, унинг устхати қайд этилиши лозимлиги қатъийбелгиланган.
Жиноят иши ҳужжатларида бундай маълумотлар мавжудэмас.
“Н” харфи ниманинг коди?
Сардорбек Сайфитдинов аризасининг юқори қисмида доираичида “Н” белгиси ва ундан пастроқда чап томонда қўлёзмашаклда “Душанба 10 га келади” деган ёзув мавжуд.
Бу ёзувлар нимани англатади, кимнинг ёзуви ? Маълумэмас.
Бундан ташқари, ариза юзасидан жиноят ишини қўзғатишучун сабаб қонунийлигини ва асослар етарли эканлигинитекшириш зарурати бор ёки йўқлиги нуқтаий назариданЖПК 329-моддаси талаби асосида терговга қадар текширувўтказилмаган.
Қонун талабига кўра, қандай процессуал ҳаракат қилиш шарт эди?
Энг ачинарли ҳолат шундаки, айблов хулосасининг 3-бет, 1-хатбошисида “Жиноят иши қўзғатилишига “Асакаёғ” АЖдаўтказилган терговга қадар текширишда тўпланганҳужжатлар асос бўлган” деган жумла ёзилган.
Ишга бирлаштирилган, бошқа тадбиркорлик субъектларигаҳам қонунга зид жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикасининг 1998-йил 24-декабрдаги “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлаттомонидан назорат қилиш тўғрисида қонуни”ни 2, 6, 9-моддаларига кўра:
терговга қадар текширишлар чоғида ва қўзғатилган жиноятишлари бўйича молия-хўжалик фаолияти текширувлариниўтказиш тартиби жиноят-процессуал қонунчилиги билантартибга солинади.
Қонун талабига кўз юмилган
Бош прокурор ўринбосарининг 2022-йил 10-июндаги жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қарорида жамиятнинг54,4 млрд сўмлик мулкларини ўзлаштириш йўли биланталон – тарож қилингалик ҳолати бўйича жиноят ишиқўзғатилган.
Демак, қонун талабига кўра, текширувга хўжалик юритувчисубъектнинг фақат қўзғатилган жиноят иши билан боғлиқфаолияти қамраб олиниши мумкин эди.
Бироқ, амалда эса, жамиятнинг бир неча йиллик молия-хўжалик фаолияти текширилиб, қонун талабларига амалқилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998-йил 19-ноябрдаги “Хўжалик юритувчи субъектларни текширишниташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида”ги ПФ-2114-сонли Фармонининг 1-бандига кўра:хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти Прокуратура, ички ишлар ваДавлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан фақатқўзғатилган жиноий иш бўйича тергов тартибидатекширилади. Бунда мазкур субъектларнинг фақатқўзғатилган жиноий иш билан боғлиқ бўлган фаолиятитекширилиши мумкин, бу ҳақда текширишни тайинлаштўғрисидаги қарорда кўрсатилиши лозим. Прокуратураидоралари томонидан мазкур қонунлар талабларига амалқилинмаган.
Бош прокурор ўринбосарининг 2022-йил 10-июндаги жиноят ишини қўзғатиш ҳақидаги қарорида жамиятнинг54,4 млрд сўмлик мулкларини ўзлаштириш йўли биланталон – тарож қилингалик ҳолати бўйича жиноят ишиқўзғатилган.
Демак, қонун ва Фармон кўра, текширувга хўжаликюритувчи субъектнинг фақат қўзғатилган жиноят иши биланбоғлиқ фаолияти қамраб олиниши мумкин эди.
Бироқ, амалда эса, жамиятнинг бир неча йиллик молия-хўжалик фаолияти текширилиб, Фармон талабларигаумуман амал қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 5-октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадалривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳартомонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитинисифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлартўғрисида”ги ПФ-4848-сонли Фармонининг 3-бандига мувофиқ:
2017 йилнинг 1 январидан бошлаб: тадбиркорликсубъектларини режадан ташқари текширишларнинг барчатурлари бекор қилинади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини, шу жумладан, жиноят ишлари доирасидаги муқобил текширишларнингбарча турлари бекор қилинади;Прокуратура идораларитомонидан мазкур қонунлар талабларига амал қилинмаган.
Терговчи томонидан фақат ва фақат Т.Шамсиддиновнингтаъсисчилигидаги ва унинг қариндошлари (“буюртмажиноят иши”га мутлоқо алоқаси бўлмаган)нингтаъсисчилигидаги тадбиркорлик субъектларида муқобилтекширишлар ўтказилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 27-июлдаги “Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари вақонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янадатакомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5490-сонли Фармонининг 5-бандида белгиланишича:
2018-йил 1 сентябрдан тадбиркорлик субъектларифаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқиш тегишлитадбиркорлик субъектлари томонидан қонунбузарлик содирэтиш хавфи даражасидан келиб чиқиб, текширувниташаббус қилишни назарда тутувчи “хавфни таҳлил этиш” тизими натижалари асосида амалга оширилади;
Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорликсубъектлари фаолиятида ўтказиладиган барча текширувларТекширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимидарўйхатга олиниши шарт;
Текширувларни электрон рўйзхатга олиш ягона тизимдарўйхатга олинмаган тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланади.
Текширувларни электрон рўйхатга олиш ягона тизимидарўйхатга олинмаган.
Бу эса ўз навбатида тадбиркорлик субъектлари фаолиятидаўтказиладиган текширувлар ноқонуний ҳисобланади.
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилгантекширувларнинг натижалари назорат қилувчи органлартомонидан текширув тамомланганидан кейин уч кундавомида Текширувларни электрон рўйҳатга олиш ягонатизимига киритилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридагиТадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонунийманфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (кейингиўринларда – ваколатли орган) томонидан Тадбиркорликсубъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларнимувофиқлаштириш ва назорат қилувчи органлар томонидантекширувлар ўтказилишининг қонунийлиги устидан назоратамалга оширилмаган.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти Прокуратураорганлари томонидан тергов тартибида фақат қўзғатилганжиноий иш бўйича текширилмаган.
Мазкур субъектларнинг фақат қўзғатилган жиноий ишбилан боғлиқ бўлган фаолияти текширилмаган, аксинча, бирнеча йиллик молия-хўжалик фаолияти текширилган.
Терговчи эса бу ҳақда текширишни тайинлаш тўғрисидагиқарорда кўрсатмаган.
Суд тизими реформасига оид мавзунинг мухим қирраларинавбатдаги лавҳамизда. Бизни кузатинг. Уйдаги гапникўчага чиқарамиз.