close
close
Асосий мавзулар
16 май 2025

ТУРКЛИКНИНГ ЎЧМАС ТАМҒАЛАРИ

close

Ўзбекистондаги археологик кашфиёт туркий тарихни қайта ёзиш фурсати.
Топилдиқ тангадаги ёзув: «Турк ҳоқон» (Турк қогон)– тарих учун инқилобий сенсация.
Каримов даврида ва айнан Каримов амри билан баъзи псевдо олимлар «ўзбеклар турк эмас» деган сохта иддаоларни илгари сурган эди.
Улар учун «Бобурнома»даги «эли туркдир» деган ибора ҳам исбот ўрнига ўтмаган эди.
Тошкент атрофидан топилган Турк ҳоқонга оид VI аср тангаси тарихни қайта ёзиш тақозоси.
Ўзбекистон ҳудудида жойлашган археологик ёдгорлик худудидан топилган VI асрга тегишли танга турклар тарихи ҳақидаги умумий қарашларни тубдан ўзгартириши мумкин.
Мазкур топилмада сўғдий ёзувда «Турк- хоқон (қаған)» деган ёзув аниқланди.
Бу ТУРК деган сўзнинг биринчи ёзма зикри деб ҳисобланган Ўрхон Энасой ёзувларидан қарийб юз эллик йил олдин пайдо бўлганини кўрсатади.
Танга Тошкент шаҳри яқинида топилган бўлиб, унинг пайдо бўлиш даври тарихий манбаларда Ғарбий Турк Ҳоқонлиги деб аталадиган даврга, яъни милодий VI аср охири – VII аср бошларига тўғри келади.
Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги Миллий археология марказининг етакчи мутахассиси, профессор Ғайбулла Бабаëров мазкур ёзувни расшифровка қилган.
«Авваллари «Турк- хоқон (каған) » атамаси илк бор VIII аср бошидаги Ўрхон ёзувларида учрайди деб ҳисобланарди, — деди профессор Бобоëров. — Аммо бу танга шу атаманинг аниқ ва ёзма тасдиғини қарийб юз эллик йил олдин, яъни тахминан 580–610 йилларга тегишли қилиб кўрсатмоқда.»
Тарихчилар ушбу тангани Турк империясининг асосчиларидан бири ҳисобланган Истами-ҳоқоннинг авлодлари билан боғлашмоқда. Истами-ҳоқон Фарғона водийсида — Марказий Осиёнинг муҳим геостратегик марказларидан бирида ҳукмронлик қилган.
Танганинг ўзига хос хусусиятлари — унинг иконографияси, диаметри, оғирлиги, ишлаб чиқариш технологияси ва металл таркиби — уни Ғарбий турк ҳоқонлигининг Ябғулуқ даврига тегишлилигини кўрсатмоқда. Ушбу белгилар уни Ябғу-хоқон (VII аср бошлари – 630-йиллар) ва кейинги (630–740-йиллар) даврларда зарб этилган тангалардан ажратиб туради.
Кўчманчи турклар — ёки тижоратни йўлга қўйган шаҳарликлар?
Ушбу танга нафақат этноним — «турк» сўзининг тарихий илдизларини илгарироқ даврга олиб чиқади, балки гўёки фақатгина кўчманчи ҳаёт тарзи билан чекланган деб қаралган гўктюрклар ҳақидаги тасаввурларни ҳам шубҳа остига қўяди.
Тошкент вилоятидан топилган яна 20 дан ортиқ турли типдаги тангалар — уларда «жабғу», «чабғу-қаған», «қаған» каби тўлиқ тюрк титуллари акс этган — бу миллатнинг фаол иқтисодий ҳаёт кечирганини, савдо муносабатлари ривожланганини ва тўлиқ ишловчи пул тизими мавжуд бўлганини кўрсатмоқда.
Бундай кенг қамровли тангашунослик манбалари, ўз навбатида, эрта тюрклар ҳаётида шаҳарчиликнинг, ҳунармандчиликнинг ва ички-ташқи савдонинг муҳим ўрин тутганини англатади. Бу эса уларни содда кўчманчи деб қараш стереотипларига муқобил, янги қарашларни талаб қилади.

Шуҳрат Бобожон

Тағин ўқинг
1 март 2019
Самвел Бабаяннинг яна ўзбек футболига қайтиши масаласида бир неча нуқталар борки, кишида кўплаб шубҳалар уйғотади. Биринчи нуқта шуки, у ...
6 январ 2024
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам карвонсаройга айланди. Вазир бўлиб кўрмаган ким бор! Рассом Туз
6 апрел 2016
Рассом Элсевар яна бир бор Eltuz.com муштарийлари эътиборини Ўзбекистондаги ҳукумат амалдорлари томонидан амалга ошираётган ёввойилик, мамлакатнинг экофондини йўққа чиқаришга ...
10 май 2019
Рассом Туз
Блоглар
9 май 2025
Хитой, Туркманистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Беларусь, Монголия, Ўзбекистон, Вьетнам, Лаос, Миср раҳбарлари Москвадаги “ҒАЛАБАФУРУШ” парадида империячи ...
30 апрел 2025
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
8 апрел 2025
Бошқирдистоннинг Ay Yola мусиқа гуруҳи яратган Homay қўшиғи туркий халқлар суперхитига айланди ва Shazam рейтинги ...